Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2026 й. 34-сон "Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.01.2026 й.
N 34
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА
ЁШЛАРНИ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА
САДОҚАТ ВА ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА
ТАРБИЯЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, узлуксиз таълим тизимида ягона ғоявий тарбияни шакллантириш, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини кенгайтириш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат фазилатларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим тизими (кейинги ўринларда - узлуксиз таълим тизими) ташкилотларида ягона миллий тарбиянинг яхлит тизимини яратиш, Ватанга садоқат ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришнинг вертикал тизимини амалга ошириш;
Дастурнинг асосий ғояси, мақсад ва вазифаларига эришиш учун "Миллий тарбия модели"ни амалга ошириш;
ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича аниқ механизмларни жорий этиш.
2. Белгилансинки:
а) Дастур уч босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда - мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган 3-6 ёшдаги болаларга миллий ўзлик туйғусининг ривожланиши, ўз хатти-ҳаракатларини бошқариш ва ўзини намоён қилишга интилиш, теварак-атрофга муносабат кўникмалари сингдирилади;
иккинчи босқичда - умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқиётган 7-18 ёшдаги ўқувчиларда буюк аждодларимизнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, ўзига ишонч, мустақил қарор қабул қилиш, соғлом дунёқараш, бағрикенглик, бурч ва масъулият фазилатлари шакллантирилади;
учинчи босқичда - ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида билим олаётган 16-22 ёшдаги ўқувчи ва талабаларда миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанини ҳимоя қилишга тайёр, ҳарбий хизматга шай, фидойи шахсни тарбиялаш, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўша оладиган фаол фуқаролик позицияси ривожлантирилади;
б) барча таълим ташкилотларида ҳар душанба куни "Келажак соати" дарси ўтилади.
Бунда:
долзарб мавзулар доирасида дарс сценарийлари асосида контентлар яратилади ҳамда "milliytarbiya.uz" электрон платформасига жойлаштириб борилади;
"Келажак соати" дарсларини ўтувчи педагог ходимлар учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади;
в) Дастурда белгиланган вазифаларга эришиш мақсадида Ўзбекистоннинг Миллий тарбия модели ишлаб чиқилади;
г) ҳар йили маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагоглар ўртасида "Миллий қадриятлар тарғиботчиси" республика танлови ўтказилади.
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда:
2026 йил 1 июнга қадар Ўзбекистоннинг Миллий тарбия моделини;
ҳар йили 1 сентябрга қадар маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режаларини тасдиқласин.
4. Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурини 2026 йилда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Мудофаа вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб "Жасорат мактаблари" ўқувчилари ўртасида икки босқичдан иборат "Жасорат учқунлари" ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ўтказсин;
2026 йил июнь ойида таълим ташкилотларидаги "Ватан таянчи" ҳаракати аъзоларининг ҳарбий-ватанпарварлик форумини ташкил этсин.
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда талаба қизлар ўртасида "Тўмарис издошлари", талаба ўғил болалар ўртасида "Амир Темур ворислари" номли ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказсин.
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда:
"Келажак соати" дарслари учун миллий контентларни ишлаб чиқиш жараёнларига, шунингдек, "оила - маҳалла - таълим ташкилоти" ҳамкорлик механизми асосида таълим ташкилотларида китобхонлик кечалари ҳамда маданий учрашувларни ташкил этишда таниқли театр ва кино актёрлари, фаол жамоатчилик вакиллари, шоирлар ҳамда ёзувчиларни жалб этсин;
ўқувчи-ёшларни интеллектуал, ахлоқий, маънавий-маърифий ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалиётга жорий этсин.
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар Дастурни келгуси йилларда амалга ошириш бўйича тегишли "йўл хариталари" лойиҳаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 3 октябрдаги 558-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2026 йил 28 январдаги
34-сон қарорига
2-ИЛОВА
Узлуксиз таълим тизимида ёшларни миллий қадриятларга
садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини
ошириш дастурини 2026 йилда амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Масъул ижрочилар |
1. |
Таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул раҳбар ва педагогларни рағбатлантириш мақсадида ҳар ўқув йилида "Миллий қадриятлар тарғиботчиси" республика танловини ўтказиш. |
1. Тегишли идоралар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. |
2026 йил февраль |
Ижрочилар маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2."Миллий қадриятлар таргиботчиси" республика танлови тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2026 йил апрель |
||||
3. Режа асосида танловнинг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларини ўтказиш. |
Режа-жадвал асосида |
||||
4. Танловни юқори савияда ташкил этиш ва голибларни рағбатлантириш. |
2026 йил ноябрь |
||||
2. |
Мактабгача, мактаб ҳамда олий таълим ташкилотларида ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини ошириш дастурининг стратегик ғояси, мақсад ва вазифаларига эришиш учун Ўзбекистоннинг Миллий тарбия моделини ишлаб чиқиш. |
1. Экспертлар гуруҳини шакллантириш. |
2026 йил февраль |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази |
2. Миллий тарбия модели бўйича қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиклаш. |
2026 йил июнь |
||||
3. |
"Келажак соати" дарси учун миллий контентларни ишлаб чиқиш жараёнларига, шунингдек, "оила - маҳалла - таълим ташкилоти" ҳамкорлик механизми асосида таълим ташкилотларида китобхонлик кечалари ҳамда маданий учрашувларни ташкил этишда таниқли театр ва кино актёрлари, фаол жамоатчилик вакиллари, шоирлар ҳамда ёзувчиларни жалб этиш. |
1. Таниқли театр ва кино актёрлари, маънавият тарғиботчилари, шоирлар, ёзувчилар рўйхатини тузиш. |
2026 йил февраль |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси |
2. Миллий контентларни ишлаб чиқиш жараёнларида таниқли театр ва кино актёрлари, маънавият тарғиботчилари, шоирлар, ёзувчилар иштирокини таъминлаш. 3. Сифатли ва намунавий контентлар ишлаб чиққан соҳа мутахассисларини рағбатлантириш чораларини кўриб бориш. |
доимий |
||||
4. |
Республикадаги ҳар бир туман (шаҳар)да фаолияти йўлга қўйилган "Жасорат мактаби" ўқувчилари ўртасида икки босқичдан иборат "Жасорат учқунлари" харбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ўтказиш. |
1. "Жасорат учқунлари" ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш. |
2026 йил февраль |
- |
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. "Жасорат учқунлари" ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги қўшма карор ҳамда Низомни тасдиқлаш. |
2026 йил май |
||||
3. Мусобақа ғолибларини аниқлаш ва муносиб тақдирлаш. 4. Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган ғолиб жамоани хорижга таълим саёҳатига юбориш. |
2026 йил июль |
||||
5. |
"Ўзликни англаш" туркумида "Ўзбек педагогикаси", "Ўзбек маданияти", "Ўзбек фалсафаси" ва бошқа методик таъминотга ёрдам берувчи ўқув адабиётларини тайёрлаш. |
1. Ўқув адабиётларини яратувчи муаллифилар гуруҳини шакллантириш. |
2026 йил февраль |
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Ўқув адабиётларини тайёрлаш. |
2026 йил май |
||||
3. Ўқув адабиётларини Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида ажратилган грант ҳисобидан чоп этиш. |
2026 йил декабрь |
||||
6. |
Мактабгача таълим ташкилотларида "Фарзандим билан ижод", мактаб ва олий таълим тизимида "Соғлом авлод - миллат келажаги" ва "Экофаол ёшлар" лойиҳаларини амалга ошириш. |
1. Лойиҳаларни ташкил этиш дастури ва сценарийсини ишлаб чиқиш. |
2026 йил март |
Ижрочилар маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спорт вазирлиги |
2. Ишлаб чиқилган сценарийлар асосида лойиҳа доирасидаги тадбирларни юқори савияда ўтказиш. |
2026 йил апрель-май |
||||
7. |
Таълим ташкилотларида ташкил этилган "Ватан таянчи" қаракати аъзоларининг ҳарбий-ватанпарварлик форумини ташкил этиш. |
1. Форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2026 йил май |
"Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодца вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Форумни ташкил этиш ва унинг доирасида: Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва "Ватан таянчи" ҳаракати аъзолари ўртасида очиқ мулоқотлар ташкил этиш; мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган "Ватан таянчи" ҳаракати аъзоларига тантанали равишда имтиёзли тавсияномалар топшириш; ўқув йили давомида юқори натижаларга эришган "Ватан таянчи" ҳаракати аъзоларини тақдирлаш. |
2026 йил июнь |
||||
8. |
Талаба қизлар ўртасида "Тўмарис издошлари", талаба йигитлар ўртасида "Амир Темур ворислари" номли ҳарбий-спорт мусобақаларини ўтказиш. |
1. Ҳарбий - спорт мусобақалари низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2026 йил май |
Ижрочилар маблағлари |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
2. Белгиланган техник талабларга асосида ҳар бир ҳудуддаги битта олий таълим ташкилотида мусобақаларни ўтказишга мос равишда жиҳозлаш. |
2026 йил давомида |
||||
3. Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш. |
Белгиланган муддатларда |
||||
9. |
Таълим ташкилотлари учун Дастурдаги устувор йўналишлар асосида узлуксиз давом этувчи Маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режасини ишлаб чиқиш. |
1. Ҳар ўқув йили учун Маънавий-маърифий тадбирлар намунавий иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2026 йил 1 сентябрга қадар |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Иш режасида белгиланган тадбирларни юқори савияда ўтказиш. |
Белгиланган муддатларда |
||||
10. |
Мактабгача, мактаб, ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар душанба куни "Келажак соати" дарсини ўтказишни йўлга кўйиш. Олий таълим ташкилотларида дарс жадвалига мувофиқ "Келажак соати" рукни остида Маърифат дарсларининг мунтазам ўтилишини ташкил этиш. |
1. Ўқув йили учун дарс мавзуларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2026 йил июль |
Ижрочилар маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Болалар контентини ривожлантириш маркази |
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси мазмуни ва моҳиятини ҳамда "Ўзбекистон-2030" стратегиясининг асосий йўналишлари ва мақсадлари ҳақида тушунча ва кўникмаларни беришга алоҳида эътибор қаратиш. |
2026 йил август |
||||
2. Долзарб мавзулар доирасида, дарс сценарийларини ишлаб чиқиш, видеоконтент маҳсулотларини тайёрлаш режа-жадвалини тасдиқлаш. 3. Режа-жадвалга мувофиқ дарс сценарийлари ва видеоконтент маҳсулотларини тайёрлаш. 4. Тайёрланган барча методик материалларни "milliytarbiya.uz" электрон платформасига жойлаштириш. |
Режа-жадвал асосида |
||||
11. |
Умумий ўрта таълим ташкилотларидаги "Келажак соати" дарсини ўтувчи синф раҳбарлари учун мақсадли малака ошириш ўқувларини каскад усулида ташкил этиш. |
1. "Келажак соати" дарсини ўтувчи синф раҳбарлари учун малака ошириш ўқув курсларининг режа-жадвалини тузиш. |
2026 йил август |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Тасдиқланган режа-жадвал асосида малака ошириш ўқув курсларини каскад усулида ташкил этиш. |
Режа-жадвал асосида |
||||
12. |
Ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни ёритиш. |
1. Ёш авлодни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида ахборот материалларини тайёрлаш. 2. Тайёрланган материалларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. |
2026 йил давомида |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 29 январь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter