Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 30.01.2026 й. 327-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.02.2026 й. 3124-9-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.02.2026 й.

N 3124-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.01.2026 й.

N 327


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг

стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"га

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сон "Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сон "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сон "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сон буйруғи (рўйхат рақами 3124, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2019 й., 10/19/3124/2524-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Д.А. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг

стандарти (3-сонли БҲС) "Бюджет ҳисоботи"га

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 98-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) тиббиёт ташкилотига ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида белгиланган алоҳида тиббиёт ташкилотларида 10 фоизи) миқдорида бюджетдан ажратиладиган маблағлар" қаторида тиббиёт ташкилоти учун бюджетдан ажратиладиган умумий маблағларнинг (харажатлар сметасида назарда тутилган жами маблағларнинг) 5 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида белгиланган алоҳида тиббиёт ташкилотларида 10 фоизи) тиббиёт ташкилотининг мазкур жамғармасига ўтказилган суммалари кўрсатилади.".


2. 170-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги чораклик ҳисоботни ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 10-санасига қадар;

Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача тақдим этади.".


3. 1-илованинг 82-қаторидан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"

Товарлар (166 000)


082-1



".

           

4. 6-илованинг матнидаги "5 фоизигача" деган сўзлар "5 фоизи (Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида белгиланган алоҳида тиббиёт ташкилотларида 10 фоизи)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 9-илованинг 140-қаторидан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"

Товарлар (166 000)

         

140-1










".

           

6. 13-илованинг 144-қаторидан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"

Товарлар (166 000)

       

144-1



".

        

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 16 февраль