Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 05.02.2026 й. 328-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 28.01.2026 й. 8718-сон "Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибининг 9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.02.2026 й. 3603-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.02.2026 й.

N 3603-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.02.2026 й.

N 328


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.01.2026 й.

N 8718


ҚАРОРИ



Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган

даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш

тартибининг 9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 718-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 26 декабрдаги 210-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 24 декабрдаги 20-сон қарори (рўйхат рақами 3603, 2025 йил 27 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 10/25/3603/0082-сон) билан тасдиқланган Пуллик тиббий хизмат кўрсатадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш тартибининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 718-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандига асосан мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади. Ҳақ тўлаш банк шохобчаси ёки тиббиёт муассасаларининг назорат-касса (терминал) аппаратлари қўлланган ва қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали тўланади. Мижоз нақд пул ёки банк пластик картаси орқали тўловни тўлаган тақдирда, банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхасини ёки кассир томонидан мижознинг ҳақ тўлаганлигини тасдиқловчи тўлов қоғозини рўйхатга олиш бўлимига топширади, касса изи туширилган чек мижознинг ўзида қолади, электрон тўловда эса фискал белгили чек тақдим этилади.

Алоҳида ҳолларда (даволаш харажатлари тиббий суғурта жамғармасидан ёки ходимнинг иш жойидан тўлаб бериладиган ва бошқа ҳолатларда) тиббий хизмат учун тўловларни тўлаш муддатлари даволаш-профилактика муассасаси ва даволанувчи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланиши мумкин.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.




Вазир

Д.А. Кучкаров

Вазир

А.А. Худаяров

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 16 февраль