Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 04.02.2026 й. 44-сон "Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.02.2026 й. 3775-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.02.2026 й.

N 3775




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР

ВАЗИРИНИНГ

04.02.2026 й.

N 44


БУЙРУҒИ



Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали

қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон "Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон Фармони билан тасдиқланган Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  К.А. Шарипов






Буйруққа

ИЛОВА



Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали

қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

         

1. Қуйидаги мазмундаги 7-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

7-1.

Бўзатов тумани

Кегейли агротехнологиялар техникуми

         

Бўзатов туман 2-сон техникуми

       

540

".

         

2. 11-позиция чиқариб ташлансин.


3. 56-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Андижон педагогика техникуми".


4. 59-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Андижон илғор касбий маҳорат техникуми".


5. 156-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиззах илғор касбий маҳорат техникуми".


6. 174-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шароф Рашидов туман 3-сон техникуми".


7. 295-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Наманган илғор касбий маҳорат техникуми".


8. 303-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Учқўрғон туман 4-сон техникуми".


9. 381-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сирдарё илғор касбий маҳорат техникуми".


10. 395-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сирдарё туман 1-сон техникуми".


11. 429-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Музработ туман 1-сон техникуми".


12. 437-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сурхондарё илғор касбий маҳорат техникуми".


13. 449-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шеробод туман 4-сон техникуми".


14. 568-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устунидаги "3" рақами "4" рақами билан алмаштирилсин.


15. 571-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

571.

Фарғона шаҳри

Фарғона солиқ техникуми

     

Фарғона илғор касбий маҳорат техникуми

       

450

".

             

16. 576-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фарғона шаҳар 5-сон техникуми".

         

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 16 февраль