Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг 27.01.2026 й. 9-сон "Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотлари реестрини юритиш ҳамда уларнинг таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш бўйича фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.02.2026 й. 3774-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.02.2026 й.

N 3774




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ

ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ

ТАЪМИНЛАШ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

27.01.2026 й.

N 9


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган

халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация

ташкилотлари реестрини юритиш ҳамда уларнинг

таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш

бўйича фаолиятини мониторинг қилиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон "Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон "Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотлари реестрини юритиш ҳамда уларнинг таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш бўйича фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                          Б.Г. Юлдашев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 16 февраль