Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2026 й. 77-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 й. 709-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.02.2026 й.
N 77
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
2021 ЙИЛ 24 НОЯБРДАГИ 709-СОН ҚАРОРИ
БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА
МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ИККИЛАМЧИ
ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕР
УЧАСТКАЛАРИНИ ИККИЛАМЧИ ИЖАРАГА БЕРИШ
ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш жараёнларини "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформасида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармони билан 2025 йил 1 декабрдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага беришда иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш ҳамда иккиламчи ижарага бериладиган ерларда маҳсулот етиштиришга кредитлар олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформасида (кейинги ўринларда - Агропортал) амалга оширилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг (кейинги ўринларда - ер участкаси) иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уни иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказишни давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Агропортал орқали амалга ошириш;
ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи ўзига тегишли ер участкасини тўлиқ ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага беришда ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилаш ва иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда Агропорталда жойлаштириш;
ер участкасини иккиламчи ижарага олувчи иккиламчи ижарага бериладиган ва Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар ва иккиламчи ижара шартномаси шартларига рози бўлган тақдирда, ўзининг шахсий кабинети орқали шахсий ҳисобварағини тегишли маблағ билан (сўмда) тўлдириш ҳамда иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолаш.
3. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги ахборотлар базасининг Агропортал билан тўлиқ интеграция қилинишини;
давлат рўйхатидан ўтказилган иккиламчи ижара шартномалари реестри Агропорталнинг "Иккиламчи ижара" бўлимида акс эттирилишини таъминласин.
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил 1 мартдан бошлаб Агропорталнинг "Иккиламчи ижара" бўлимидаги иккиламчи ижара шартномалари реестрига киритилган иккиламчи ижарага олувчиларни белгиланган тартибда молиялаштириш ва кредитлаш тизимини йўлга қўйсин.
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2026 йил 24 февралдаги
77-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасииинг 2021 йил 24 ноябрдаги
709-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага
бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-бандда:
а) саккизинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда - Агропортал) - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг ягона нуқтаси;
оператор - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ".
2. 7-бандда:
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уни иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги йўналишлар орқали амалга оширилади:";
б) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
"а) давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма қоғоз ҳужжат шаклида тузилган иккиламчи ижара шартномасини иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органга мурожаат қилиш;
б) Агропорталда тегишли маълумотлар базасини яратиш, фойдаланувчиларга ижарага олинадиган ер участкаларини танлаш ва электрон шартномаларни расмийлаштириш, иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун Агропортал орқали мурожаат қилиш";
в) учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. Қуйидаги мазмундаги 7-1 - 7-3-бандлар билан тўлдирилсин:
"7-1. Иккиламчи ижарага бериш учун иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма қоғоз ҳужжат шаклида тузилган иккиламчи ижара шартномасини иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга иккиламчи ижарага олувчи томонидан мурожаат қилинади.
Бунда давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
18 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) -Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар - иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - давлат хизматлари ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Fазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар - иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
7-2. Иккиламчи ижарага бериш учун Агропорталда тегишли маълумотлар базасини яратиш, фойдаланувчиларга ижарага олинадиган ер участкаларини танлаш ва электрон шартномаларни расмийлаштириш, иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини амалга ошириш учун ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида иккиламчи ижарага олувчи томонидан тўлов амалга оширилади. Бунда ундирилган тўловлар қуйидагича тақсимланади:
10 фоизи - иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар - Агропорталда кўрсатилган хизматлар учун операторнинг шахсий ҳисобварағига.
7-3. Иккиламчи ижара шартномалари реестри Ер кадастрига доир ахборот ҳисобланади".
4. 2-бобнинг номида "шартнома тузиш" сўзларидан олдин "Иккиламчи ижарага бериш бўйича ерларни белгилаш," сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Қуйидаги мазмундаги 8-1 - 8-3-бандлар билан тўлдирилсин:
"8-1. Иккиламчи ижарага берувчи:
ўзига тегишли ер участкасини тўлиқ ёки бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тўғрисидаги маълумотларни Агропорталга жойлаштиради, бунда:
ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилайди;
автоматик тарзда шакллантириладиган иккиламчи ижара шартномасини бир томонлама электрон рақамли имзо билан имзолайди.
8-2. Иккиламчи ижарага олувчи:
иккиламчи ижарага бериладиган ва Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бир томонлама имзоланган иккиламчи ижара шартномасини кўриб чиқади;
ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаси шартларига рози бўлган тақдирда, ўзининг шахсий кабинети орқали шахсий ҳисобварағини тегишли маблағ билан (сўмда) тўлдиради;
иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолайди.
8-3. Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи ва уни иккиламчи ижарага олувчи томонидан имзоланган иккиламчи ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказиш ва иккиламчи ижара шартномалари реестрига киритиш учун ўзаро ҳамкорлик орқали ижарага олувчи томонидан ваколатли органга юборилади".
6. 9-банддаги "иловага" сўзи "1-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Иккиламчи ижарага бериладиган ер участкасининг ўлчами, контур рақами ва ер тури, жойлашган жойи (географик координаталари), манзили, тупроқнинг балл бонитети, сув билан таъминланганлик даражаси, йиллик ижара нархи, иккиламчи ижара муддати тарафларнинг келишувига асосан Агропорталнинг "Иккиламчи ижара" бўлимидаги намунавий шартномада акс эттирилади".
8. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Иккиламчи ижара шартномаси иккиламчи ижарага олувчининг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали уч иш куни ичида юборган ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги мурожаатига асосан ваколатли орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқишда қўшимча зарур маълумотларни идоралараро ахборот тизимлари орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш асосида олади".
9. 13-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ваколатли орган иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилган шартномани Агропорталнинг "Иккиламчи ижара" бўлимида акс эттиради".
12. 17-бандда "фойдаланишга киритилган қисми" сўзларидан кейин "давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ёхуд Агропортал орқали" сўзлари билан тўлдирилсин.
13. 23-банддаги "қишлоқ хўжалиги экинзорлари" сўзлари "ер участкаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ер участкаларини иккиламчи ижарага
бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини
иккиламчи ижарага бериш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
|
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
||
|
||||||
|
||||||
1-босқич |
|
Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи юридик ёки жисмоний шахс |
1. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага олувчининг розилиги билан ёзма қоғоз шаклида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномасини тузади. 2. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида: ўзига тегишли ер участкасини иккиламчи ижарага бериш тўғрисидаги маълумотларни Агропорталга жойлаштиради; ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилайди; иккиламчи ижара шартномасини бир томонлама электрон рақамли имзо билан имзолайди.
|
Заруратга кўра |
||
|
||||||
|
||||||
2-босқич |
|
Ер участкасини иккиламчи ижарага олувчи юридик ёки жисмоний шахс |
1. Ер участкасининг иккиламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлар портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади ҳамда тўловни амалга оширади. 2. Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси ва иккиламчи ижара шартномасини кўриб чиқади; шахсий ҳисобварағини маблағ билан (сўмда) тўлдиради; иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолайди. 3. Иккиламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўгказиш ва иккиламчи ижара шартномалар реестрига киритиш учун Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасига электрон шаклда мурожаат қилади.
|
Шартнома имзолангандан кейин 3 иш куни ичида |
||
|
||||||
|
||||||
3-босқич |
|
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси |
1. Ер участкасининг иккиламчи ижараси бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: а) иккиламчи ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш; б) иккиламчи ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш. |
3 иш куни ичида |
||
|
||||||
|
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали хабардор қилади.
|
1 иш куни ичида |
||||
|
||||||
4-босқич |
|
Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи ва ижарага олувчи юридик ёки жисмоний шахс |
1. Ер участкасининг чегараларини жойида белгилайди ва уни ажратиб беради. 2. Ер участкасини ажратиш бўйича тегишли далолатномани расмийлаштиради.
|
Ўзаро келишув асосида 2 иш куни ичида ёки шартномада белгиланган муддатда |
||
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
15. Қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ер участкаларини иккиламчи ижарага
бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган иккиламчи ижарага
бериш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун
АРИЗА
I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
|
||
1. |
Ф.И.О.: |
|
2. |
Паспорт (ID-карта) маълумотлари (серияси ва рақами): |
|
3. |
ЖШШИР: |
|
4. |
Телефон рақами: |
|
5. |
Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): |
|
II. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:
|
||
1. |
Тўлиқ номи: |
|
2. |
СТИР: |
|
3. |
Телефон рақами: |
|
4. |
Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): |
|
Аризада кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар:
|
||
Иккиламчи ижара шартномаси имзоланган сана ва рақами: |
||
Кучмас мулк объекти тури: |
||
Иккиламчи ижарага олинаётган ер участкасининг ўлчами: |
||
Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ: |
||
Изоҳ. Аризага иккиламчи ижара шартномаси илова қилинади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 25 февраль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter