Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 12.03.2026 й. 6-2026/Б-сон "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.03.2026 й. 3798-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.03.2026 й.
N 3798
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
12.03.2026 й.
N 6-2026/Б
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул
қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.Э. Захидов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул
қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 12 ноябрдаги 68-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2056, 2009 йил 18 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 550-модда) билан тасдиқланган Табиий тошдан буюмлар (плиталар, блоклар) ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:
"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";
2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
3) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:
"7-1. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";
4) қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:
"13-1. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
5) 17-банддаги "меҳнат муҳофазаси" деган сўзлар "меҳнатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 81-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2059, 2010 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Клиник диагностика лабораторияларида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:
"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";
2) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
3) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:
"6-1. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";
4) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:
"81. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
5) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"10. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.".
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 декабрдаги 76-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2061, 2010 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Китоб савдоси ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:
"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";
2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
3) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:
"7-1. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";
4) қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:
"12-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
5) III-бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"III. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ БУЗГАНЛИГИ
УЧУН ЖАВОБГАРЛИК".
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 декабрдаги 76/1-сон буйруғи (рўйхат рақами 2067, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Дарё транспорти ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:
"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";
2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
3) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:
"7-1. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";
4) қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:
"12-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
5) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.".
5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 82-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2068, 2010 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 18-модда, 51-сон, 494-модда) билан тасдиқланган Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:
"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";
2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
3) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:
"7-1. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";
4) қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:
"12-1. Бевосита темир йўл транспортини таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ходимлар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
5) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.";
6) 20-банддаги "меҳнат муҳофазаси" деган сўзлар "меҳнатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 30 март

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter