Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 12.03.2026 й. 05-2026/Б-сон "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.03.2026 й. 3799-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.03.2026 й.
N 3799
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
12.03.2026 й.
N 05-2026/Б
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул
қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.Э. Захидов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул
қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 10-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2348, 2012 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 14-сон, 159-модда) билан тасдиқланган Физиотерапевтик бўлинмалар (кабинетлар) ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Бўлинмаларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.";
2) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:
"6-1. Бўлинмаларда қуйидаги асосий ҳужжатлар юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";
3) қуйидаги мазмундаги 7-1 банд билан тўлдирилсин:
"7-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
4) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"9. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
5) 14-банддаги "меҳнат муҳофазаси" деган сўзлар "меҳнатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 8 январдаги 1-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2424, 2013 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Шаҳар электр транспортида ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.";
2) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:
"6-1. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";
3) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:
"11-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
4) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
5) 18-банддаги "меҳнат муҳофазаси" деган сўзлар "меҳнатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 1 апрелдаги 20-Б сон буйруғи (рўйхат рақами 2454, 2013 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 18-сон, 237-модда) билан тасдиқланган Таълим ташкилотларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Таълим ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.";
2) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:
"6-1. Таълим ташкилотларида қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";
3) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:
"11-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
4) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда таълим ташкилоти ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш таълим ташкилоти раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
5) 26-банддаги "меҳнат муҳофазаси" деган сўзлар "меҳнатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 33-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2461, 2013 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 295-модда) билан тасдиқланган Ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.";
2) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:
"6-1. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";
3) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:
"11-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
4) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
5) 18 ва 335-бандлардаги "меҳнат муҳофазаси" деган сўзлар "меҳнатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 34-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2466, 2013 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.";
2) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:
"6-1. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";
3) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:
"11-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.";
4) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
5) 18 ва 236-бандлардаги "меҳнат муҳофазаси" деган сўзлар "меҳнатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 25 декабрдаги 60-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2747, 2015 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 655-модда) билан тасдиқланган Ёруғлик манбалари ва ёруғлик-техника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Қоидалар ёруғлик манбалари ва ёруғлик-техника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини белгилайди.";
2) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.";
3) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.";
4) 6-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "меҳнат муҳофазаси" деган сўзлар "меҳнатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.";
6) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
7) 20 ва 275-бандлардаги "меҳнат муҳофазаси" деган сўзлар "меҳнатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 36-банддаги "даврий тиббий кўрикдан" деган сўзлар "дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 37-банддаги "Тиббий кўриклар" деган сўзлар "Мажбурий тиббий кўриклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.";
11) 42-банднинг учинчи хатбошисидаги "ҚМҚ 3.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари"га" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 43-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 51-банддаги "ҚМҚ 2.09.04-98 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 65-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 74-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 85-банддаги "ШНҚ 2.09.04-09 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 97-банддаги "ГОСТ 12.1.004-91 "Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар" ва ГОСТ 12.1.010-76 "Портлаш хавфсизлиги. Умумий талаблар"га" деган сўзлар "ГОСТ 12.1.033-81 "Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Атамалар ва таърифлар"га" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"107. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатишда ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиниши керак.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 30 март

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter