Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 11.03.2026 й. 01-сон "Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.04.2026 й. 3493-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.04.2026 й.
N 3493-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
11.03.2026 й.
N 01
БУЙРУҒИ
Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони"
махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон "Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ва 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2023 йил 26 декабрдаги 104-сон буйруғи (рўйхат рақами 3493, 2024 йил 29 январ) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2024 й., 10/24/3493/0074-сон) билан тасдиқланган Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д.Р. Ли
ИЛОВА
Капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони"
махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби
тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"аризачи - махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахс ёки тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс;";
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"махсус режим иштирокчиси - махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахс ёки тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс;";
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"асослантирилган мулоҳаза - қонунчиликда белгиланган талабларга қўшимча равишда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қўлланиладиган, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳақиқий мазмуни расмий мазмунидан устуворлигини назарда тутувчи профессионал баҳолаш. Асослантирилган мулоҳаза ваколатли орган томонидан қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш доирасида олинган ахборотга, жисмоний ва юридик шахслардан, халқаро ташкилотлардан, давлат органларидан, шу жумладан чет эл назорат органлари ҳамда ташкилотларидан, бошқа очиқ манбалардан олинган ва асослантирилган мулоҳазани шакллантириш учун муҳим бўлган бошқа ахборотга асосланади.".
2. Қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:
"1-1. Агар ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги амалдаги қонунчилиги нормалари ва қоидалари қўлланилади.".
3. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:
"5-1. "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ (бундан кейин Марказий депозитарий деб юритилади) ва "Тошкент" Республика фонд биржаси" АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон "Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ махсус режим доирасида ҳаракатларни (операцияларни) амалга ошириш учун махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиши талаб этилмайди.".
4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Cҳет эллик иштирокчилар махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтишга ариза бериш учун ушбу Низомнинг 2-иловасида кельтирилган тан олинган хорижий юрисдикцияларда рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.".
5. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органининг ёки тан олинган хорижий юрисдикциялар ваколатли органининг тегишли лицензияси ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати мавжуд бўлмаган инвестиция воситачилари ва чет эллик номинал сақловчилар томонидан фаолиятини амалга ошириш;".
6. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"9. Махсус режим доирасида:
чет эллик инвестиция воситачилари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга ошириши ва депо ҳисобварақларини очиши мумкин;
чет эллик номинал сақловчилар қимматли қоғозлар бўйича ҳисобварақлар очиши ва Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини тўғридан тўғри ёки агент орқали амалга ошириши мумкин;
чет эллик номинал сақловчилар, жумладан кастодиан банкларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида хорижий ва миллий валютада ҳисобварақлар очишга, шунингдек Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида депо ҳисобварақлари очишга рухсат берилади;
депозитар банк (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида киритилган халқаро бозорларда давлат акция пакетларини IPO/SPO орқали сотишда иштирок этаётган резидент-эмитентларнинг акцияларига нисбатан ҳуқуқларни тасдиқловчи глобаль депозитар тилхатларнинг хорижий эмитенти) (бундан буён матнда депозитар банк деб юритилади) махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган кастодиан маълумотлари асосида ўз номидан кастодианда ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида резидент-эмитентларнинг акциялари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатни бериш ҳуқуқига эга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилган қимматли қоғозлар - базавий актив асосидаги депозитар тилхатлар дастури (чиқариш, конвертация қилиш ва бекор қилиш) доирасида қимматли қоғозларни тўловсиз ўтказиш (Free of Payment Transfer) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан эгалик ҳуқуқи ўзгариши (Change of Beneficiary Owner) ҳақидаги топшириқномалар асосида амалга оширилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда битим сифатида расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди;
уюшган савдоларда қимматли қоғозларни сотувчи (сотиб олувчи) норезидент юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида миллий валютада ҳисобварақлар очишга рухсат берилади;
корпоратив облигацияларнинг чиқарилиши ва муомаласи ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда облигацияларнинг қийматини чет эл валютасида белгилаш ва мазкур валютада тўлашга рухсат берилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган эмитентларнинг корпоратив облигацияларини чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи тартиби Агентлик томонидан белгиланади;
чет эллик номинал сақловчилар ўзларининг Ўзбекистон Республикасида очилган ҳисобварақларидаги ҳисобга олинган қимматли қоғозлар ёки пул маблағларининг бенефитсиар мулкдори ҳисобланмайди;
қимматли қоғозларнинг чет эл номинал ҳисобварағидан (ёки чет эл номинал ҳисобварағига) бенефитсиар мулкдор ўзгармаган ҳолда "қимматли қоғозларни тўловсиз етказиб бериш" (Free of Payment transfer of securities) орқали ўтказилиши ушбу қимматли қоғозларни реализация қилиш (сотиш) ҳисобланмайди ва томонларнинг ҳеч бири, шу жумладан чет эллик номинал сақловчи учун солиқ мажбуриятини кельтириб чиқармайди;
чет эллик номинал сақловчилар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини алоҳида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан, филиал ёки янги юридик шахс ташкил этмасдан ёхуд маҳаллий юридик шахснинг устав капиталида иштирок этмасдан ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширади;
чет эллик инвестиция воситачиларининг ходимларига тан олинган хорижий юрисдикцияларда берилган қимматли қоғозлар билан ишлаш имконини берувчи малака сертификатлари мазкур ходимларга Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ алоҳида қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатини олмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради;
махсус режимнинг чет эллик иштирокчилари томонидан, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларга, шу жумладан инвестиция фондларига улар чиқарилган ва уларга тегишли бўлган қимматли қоғозларга нисбатан кастодиал хизматлар ва номинал сақлаш хизматлари кўрсатилишига йўл қўйилади;
ушбу банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилган қимматли қоғозларга нисбатан депозитар банк Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида қимматли қоғозлар ҳисобварақларини очишга, шунингдек қимматли қоғозларни хорижий номинал ҳисобварақдан (ёки хорижий номинал ҳисобвараққа) бенефитсиар эгасини алмаштирмасдан "қимматли қоғозларни тўловсиз етказиб бериш" (Free of Payment transfer of securities) йўли билан ўтказишга ҳақли;
Қимматли қоғозларнинг чет эллик номинал сақловчиси ва депозитар банк ўзининг номинал сақлашида бўлган акциялар билан берилган акциядорнинг барча ҳуқуқларини ўз мижозлари - чет эллик бенефитсиар эгалари ва (ёки) қимматли қоғозларнинг бошқа чет эллик номинал сақловчилари номидан ва уларнинг манфаатларини кўзлаб, ўз мижозларининг топшириғига биноан, бундай чет эллик бенефитсиар эгалари ва (ёки) қимматли қоғозларнинг бошқа чет эллик номинал сақловчилари номидан вакиллик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳеч қандай ишончномаларсиз амалга оширишга ҳақли. Агар чет эллик номинал сақловчи ёки депозитар банкда бир эмитентнинг бир турдаги акциялари бир нечта мижоз учун номинал сақланаётган бўлса, қимматли қоғозларнинг чет эллик номинал сақловчиси ёки депозитар банк акциядорнинг ҳуқуқларини бундай шахслардан олинган алоҳида топшириқлар асосида ҳар бир мижозга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда амалга оширади. Бунда қимматли қоғозларнинг чет эллик номинал сақловчиси ёки депозитар банки, агар номинал сақлов шартномаси шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, кун тартибидаги айни бир масала бўйича бундай шахсларнинг ҳар бирига тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда алоҳида-алоҳида овоз бериши мумкин;
эмитент-аксиядорлик жамияти устав фондини кейинчалик камайтириш ёки акцияларни қайта сотиш мақсадида, ҳисоб-китоблар ва уларнинг юритилиши махсус режим доирасида фаолият юритишга рухсат этилган кастодиан орқали амалга оширилиши шарти билан, депозитар тилхатлар бўйича хорижий бенефитсиар мулкдорларнинг манфаатларида бундай акцияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олувчи хорижий номинал сақловчи ёки депозитар банкдан ўз акцияларини тўғридан тўғри сотиб олишга ҳақли. Агар амаллар махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олинган кастодиан орқали бажарилса, ушбу операцияни амалга ошириш учун эмитент ва депозитар банкнинг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиши талаб қилинмайди;
корпоратив низоларга тааллуқли бўлган ҳамда эмитентнинг қимматли қоғозларини депозитар тилхатлардан фойдаланган ҳолда хорижий бозорларда жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлишидан, шунингдек эмитент, кастодиан, чет эллик номинал сақловчи, депозитар банк ва депозитар тилхатлар эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришдан келиб чиқадиган ёки эмитентнинг бошқарув органлари қарорлари юзасидан низолашиш билан боғлиқ низолар тарафларнинг келишувига кўра халқаро тижорат арбитражига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин;
хорижий эмитентларнинг қимматли қоғозлари муомаласини фонд биржаларининг тегишли савдо майдончаси орқали ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган инвестиция воситачиларининг электрон платформаси орқали Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади.".
7. Қуйидаги мазмундаги 9-1-банд билан тўлдирилсин:
"9-1. Фонд биржасининг савдо майдончаларига ва инвестиция воситачисининг электрон платформасига қўйиладиган талаблар Агентлик томонидан белгиланади.".
8. 10-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатнинг нусхаси, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда, лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар реестрининг тегишли расмий манбасига ҳавола;".
9. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"15. Аризачини қуйидаги ҳолларда махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилади:
аризачи мазкур Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
аризачининг мансабдор шахслари ва таъсисчиларининг иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятларда, шунингдек уюшган жиноятчилик, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларда иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумонланаётганлиги ҳақида маълумотлар мавжудлиги;
Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ариза берувчилар томонидан махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган санадан олдинги охирги 2 йил мобайнида қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги;
Агентликнинг асослантирилган мулоҳазаси.".
10. 19-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
11. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"22. Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
махсус режим иштирокчисининг махсус режим иштирокчиси мақомидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси;
махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича берилган ҳисоботларда ёлғон маълумотлар берилганлиги;
махсус режим иштирокчисининг тўловга қобилиятсиз деб топилиши, шунингдек унинг лицензияси ёки тегишли рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатининг бекор қилиниши;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа ваколатли органларидан аризачининг мансабдор шахслари ва таъсисчилари иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролини тарқатиш ва уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласи, коррупция ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларда иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумон қилинаётганлиги тўғрисида маълумотлар олиниши;
Агентликка ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни кетма-кет икки ой давомида тақдим этмаслик;
ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган талаб ва шартларнинг бузилиши;
Агентликнинг асослантирилган мулоҳазаси.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 6 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter