Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2026 й. ПФ-54-сон "Мамлакатда янги ишланмалар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш тизимини жорий қилиш ҳамда илм-фанни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
04.04.2026 й.
N ПФ-54
МАМЛАКАТДА ЯНГИ ИШЛАНМАЛАР
АСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ҲАМДА ИЛМ-ФАННИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
"Тармоқ - корхона - олий таълим ташкилоти - илмий ташкилот" занжири асосида илмий ҳажмдор, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, олий таълим ва илмий ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш, мамлакатнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларида ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар олий таълим ва илмий ташкилотларнинг янги ишланмалари асосида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) олий таълим ва илмий ташкилотлар инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
(б) илмий тадқиқот натижаларининг технологик трансфери ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, олий таълим ва илмий ташкилотларнинг тадбиркорлик муҳитига мослашувчанлигини ошириш;
(в) олий таълим ва илмий ташкилотлар муассислигида илмий ҳажмдор ва инновацион маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
(г) олий таълим ва илмий ташкилотларнинг янги ишланмаларни тижоратлаштириш натижасида олинадиган даромадларини ошириш.
II. "Спин-офф" корхоналарини ташкил этиш
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) олий таълим ва илмий муассасалар (кейинги ўринларда - муассислар) муассислигида хўжалик жамияти шаклида янги ишланмаларга асосланган "спин-офф" корхоналарини (кейинги ўринларда - корхоналар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 майдан бошлаб:
(а) корхоналар фаолиятини йўлга қўйишда:
(i) корхоналар устав фондининг камида 25 фоизи муассисларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шакллантирилади;
(ii) корхоналар устав фондидаги давлат улушини бошқариш функцияси ишончнома асосида муассисларга берилади ва 5 йил муддат давомида (кейинги ўринларда - инвестиция даври) давлат улушини хусусийлаштириш ман этилади (Агентликнинг тегишли хулосаси олинган ҳоллар бундан мустасно);
(iii) корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уларнинг устав фондидаги давлат улуши миқдорини ўзгартиришда Давлат активларини бошқариш агентлиги қарорини қабул қилиш ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди;
(iv) корхоналарнинг устав фондини муассисларнинг улушидан ташқари венчур фондлар, чет эллик ёки маҳаллий инвесторлар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантиришга рухсат берилади;
(v) корхоналар муассисларнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилганда, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда венчур молиялаштиришга тенглаштирилади;
(б) корхоналар фаолият даврида:
(i) корхоналарнинг меҳнат жамоаси таркибида муассиснинг профессор-ўқитувчилари (илмий ходимлари) ёки талаба, изланувчилари ҳам фаолият кўрсатиши талаб этилади;
(ii) корхонага инвесторлар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлар (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича ваколатли давлат органининг хулосаси талаб этилмайди (давлат-хусусий шериклик ва ишончли бошқарувга бериш бундан мустасно);
(iii) корхоналарнинг соф фойдасини давлат улуши бўйича дивидендга йўналтирмасдан, ваколатли органлар рухсатисиз корхонанинг устав фондидаги давлат улушини ошириш орқали реинвестиция қилишга рухсат этилади;
(iv) корхоналар истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар сифатида тугатилмайди;
(v) инвестиция даври якунида корхоналардаги давлат улуши бозор қийматида корхоналарнинг бошқа иштирокчиларига сотиб олиш учун таклиф этилади, улар томонидан рад этилган тақдирда ушбу қийматда оммавий савдоларга қўйилади;
(vi) корхоналардаги давлат улуши Агентликнинг улушни сотиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқловчи хулосасига мувофиқ инвестиция даври якунига қадар сотилиши мумкин;
(vii) корхоналардаги давлат улушини сотишдан тушган маблағлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг сотиш ва савдога чиқариш харажатларини чегирган ҳолда тўлиқ муассисларнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.
4. Белгилансинки:
(а) 2026 йил 1 майдан бошлаб корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагиларга рухсат берилади:
(i) муассисларга ўзининг бўш турган бино ва иншоотларини инвестиция даврида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида корхоналарга бериш;
(ii) корхонага муассисларнинг бўш турган ер участкаларида мазкур ер участкаларини корхонага 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ижарага бериш орқали енгил конструкцияли, чуқурлаштирилган пойдеворларга ва ер ости иншоотларига эга бўлмаган, бузиб олиб кўчириш имконияти мавжуд бўлган объектларни қуриш;
(iii) муассисларга инвестиция даври мобайнида ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан корхоналарни муайян муддатда қайтариш шарти билан молиявий қўллаб-қувватлаш;
(б) мазкур банд "а" кичик бандининг "i" ва "ii" хатбошиларида назарда тутилган ҳуқуқлардан корхоналарнинг асосий фаолият йўналишидан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
III. "Спин-офф" корхоналарига имтиёз ва преференциялар бериш
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Янги ишланмаларга асосланган "спин-офф" корхоналари реестри (кейинги ўринларда - Реестр)ни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда белгилансинки:
(а) Реестрга киритилган ҳамда:
(i) белгиланган тартибда патентланган илмий тадқиқотлар натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) йўлга қўйган корхоналарга ҳамда уларнинг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармонида кўзда тутилган имтиёз ва преференциялар (ижтимоий солиқдан ташқари) татбиқ этилади;
(ii) патентсиз илмий тадқиқот натижасида яратилган илмий ишланмалар асосида товар ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) йўлга қўйган корхоналар 2026 йил 1 майдан 2029 йил 1 майгача бўлган давр учун фойда солиғини белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди;
(б) вазирлик ва идоралар, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда улар муассислигидаги корхоналарнинг янги ишланмага мувофиқ ишлаб чиқарилган ҳамда Реестрда қайд этилган товар ёки хизматларини сотиб олиш бўйича савдо харидлари Ишлаб чиқарувчилар экотизими портали орқали амалга оширилади;
(в) корхоналар фаолиятининг натижалари, шу жумладан, улар томонидан амалга ошириладиган илмий изланиш, инновацион, тижоратлаштириш лойиҳалари ва тўғридан-тўғри жалб қилинадиган инвестициялари ушбу корхонани ташкил этган муассисларнинг асосий самарадорлик кўрсаткичлари сифатида тан олинади.
IV. Илм-фанни қўллаб-қувватлаш
6. Тажриба-синов ишлари харажатларини қоплаш, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очишда имтиёз берилган шахслар доирасини кенгайтириш мақсадида 2026 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги тартиблар жорий этилсин:
(а) олимлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат илмий дастурлари доирасида бажарилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижасида яратилган ишланмалар бўйича тажриба-синов ишлари учун кетадиган харажатларнинг бир қисмини Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. Бунда:
(i) тажриба-синов ишлари илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари доирасида амалга оширилади;
(ii) илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган танловлар асосида молиялаштирилади;
(б) хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун олти ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда бериш тартибини 30 ёшдан ошган шахсларга ҳам татбиқ этиш.
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:
(а) олий таълим ва илмий ташкилотлар ҳузурида корхоналар ташкил этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин;
(б) янги ишланмаларга асосланган корхоналарни Реестрга киритиш ва чиқариш ҳамда Реестрни юритиш тартибини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда Реестр Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юритилади ва корхоналар қуйидаги барча мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берган ҳолларда Реестрга киритилади:
(i) корхоналар устав фондининг камида 25 фоизи олий таълим ва/ёки илмий ташкилотларга тегишли бўлиши;
(ii) корхоналар томонидан илмий тадқиқотга асосланган маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича асослантирилган режанинг мавжудлиги;
(iii) корхоналар томонидан ишлаб чиқиладиган товар муассис бўлган олий таълим ва/ёки илмий ташкилотларнинг ишланмасига асосланган бўлиши;
(в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағларнинг камида 40 фоизини илмий асбоб-ускуналар, хомашёлар ҳамда бошқа зарур материалларни харид қилиш ва моддий-техника базасини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа харажатларга йўналтириш бўйича талабни эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда пасайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
(г) қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
9. Ушбу Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
10. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари И.Т. Сираджев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2026 йил 4 апрелдаги
ПФ-54-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг айрим ҳужжатларига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги "Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-5068-сон Фармонининг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Яшнобод" технопарки резидентларини Тошкент шаҳри, Наманган вилояти Чуст тумани ва Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида жойлаштиришнинг илмий, технологик ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу ҳудудлар чегарасида экстерриториаллик асосида жойлаштириш".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги "2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-165-сон Фармонида:
(а) 4-бандда:
(i) "а" кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги "инновацион фаолият субъектлари" сўзлари "инновацион фаол тадбиркорлик субъектлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "тадбиркорлик" сўзи "фаолият, шу жумладан, IT-паркларда амалга оширилаётган стартап лойиҳалар" сўзлари билан алмаштирилсин;
(ii) "б" кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги "марказлар" сўзи "фаолият инфратузилма субъектлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "384" рақами "288" рақами билан алмаштирилсин;
(б) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "56" рақами "77" рақами билан алмаштирилсин;
(в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2022-2026 йилларда
Ўзбекистон Республикасининг инновацион
ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги
|
Амалдаги кўрсаткич
|
Йиллар бўйича кўрсаткичлар
|
|||
2023
|
2024
|
2025
|
2026
|
||||
1. |
Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш |
ўрин |
86 |
82 |
81 |
79 |
77 |
2. |
Инновацион фаолият инфратузилма субъектлари (технологик парклар, технологиялар трансфери марказлари, инновацион кластерлар, венчур фондлар, инновация марказлари, бизнес-инкубаторлар ва акселератор) сони |
дона |
25 |
45 |
55 |
65 |
75 |
3. |
Инновацион фаол тадбиркорлик субъектлари сони (саноат ишлаб чиқариш ташкилотларининг умумий сонида) |
дона |
613 |
930 |
1 215 |
1 500 |
2 250 |
4. |
Илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги инновацион (spin-off) корхоналар сони |
дона |
0 |
14 |
22 |
28 |
36 |
5. |
Ташқи бозорларга умумий экспортда юқори технологияли маҳсулотлар экспортининг улуши |
% |
2,1 |
3 |
4 |
5 |
6 |
6. |
Ички ва ташқи бозорларда тижоратлаштирилган илмий ишланмалар сони |
дона |
150 |
250 |
275 |
300 |
325 |
7. |
Хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотларга инвестициялари ҳажми |
млн сўм |
2 804 |
3 500 |
4 750 |
6 000 |
8 250 |
8. |
Ишланма ва тадқиқотларга ажратилган хорижий грантлар |
млрд сўм |
0 |
35 |
83 |
141 |
224 |
9. |
Инновацион фаолият, шу жумладан IT-паркларда амалга оширилаётган стартап лойиҳалар натижасида яратилган иш ўринлари сони |
дона |
6000 |
9000 |
13500 |
18000 |
25000 |
10. |
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар улушида тадқиқот ва ишланмаларга ажратилган харажатлар (фоизда) |
фоиз |
0,1 |
0,2 |
0,3 |
0,4 |
0,5 |
11. |
Яратилган янги технологиялар сони |
дона |
69 |
89 |
186 |
284 |
288 |
12. |
Интеллектуал мулкдан келадиган тушумлар (жами экспортдаги улуши) |
фоиз |
0 |
0,02 |
0,03 |
0,04 |
0,05 |
13. |
Рўйхатга олинган йиллик патентлар сони |
дона |
30 |
39 |
82 |
131 |
184 |
14. |
Илмий тадқиқотчилар сони |
нафар |
15 000 |
16 500 |
18 000 |
19 600 |
21 500 |
15. |
Ходимлари орасида илмий тадқиқотчилар бўлган корхоналар (жами йирик тижорат корхоналарга нисбатан фоизда) |
фоиз |
13 |
14 |
15 |
16 |
17 |
16. |
Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони (жами битирувчиларга нисбатан фоизда) |
фоиз |
35,5 |
36,9 |
38,5 |
40,1 |
41,8 |
17. |
Илмий техник нашрлардаги (Web of Science маълумотлар базасида) мақолалар сони |
дона |
900 |
1 000 |
1 150 |
1 300 |
1 500 |
";
(г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2022-2026 йилларда
Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш
стратегиясини амалга оширишнинг ҳудудлар кесимидаги
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Кўрсаткичлар |
Инновацион фаолият инфра- тузилма субъектлари сони |
Технологик инновациялар билан шуғул- ланувчи маҳаллий саноат корхона- ларининг сони |
Ҳудудда яратилган янги техноло- гиялар сони |
Ҳудудда рўйхатга олинган йиллик патентлар сони |
Хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошири- лаётган илмий, инновацион ва технологик лойиҳалар сони
|
Маҳаллий хусусий секторнинг ишланма ва тадқиқотига инвестиция ҳажми |
Стартаплар сони |
Ишланма ва тадқиқотларга ажратилган хорижий грантлар |
|
бирлик
|
бирлик |
бирлик |
дона |
дона |
млн сўм |
бирлик |
млрд сўм |
||
Ҳудудлар |
Йиллар
|
||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
2023 |
4 |
6 |
7 |
2 |
3 |
780,8 |
10 |
8,5 |
2024 |
5 |
14 |
12 |
5 |
6 |
1 630,8 |
27 |
20 |
|
2025 |
5 |
22 |
15 |
9 |
10 |
2 540,8 |
52 |
35 |
|
2026 |
6 |
32 |
16 |
14 |
14 |
3 490,8 |
91 |
55 |
|
Андижон вилояти |
2023 |
4 |
10 |
9 |
8 |
2 |
850 |
13 |
5 |
2024 |
4 |
22 |
14 |
16 |
5 |
1 780 |
33 |
11,5 |
|
2025 |
5 |
34 |
24 |
26 |
9 |
2 740 |
61 |
19,5 |
|
2026 |
6 |
49 |
24 |
37 |
15 |
3 730 |
103 |
30,5 |
|
Бухоро вилояти |
2023 |
2 |
8 |
7 |
3 |
2 |
240,5 |
11 |
1,3 |
2024 |
2 |
17 |
11 |
7 |
4 |
551 |
29 |
3,5 |
|
2025 |
3 |
27 |
15 |
10 |
6 |
876 |
49 |
6,6 |
|
2026 |
3 |
39 |
15 |
14 |
9 |
1 226 |
79 |
10,6 |
|
Жиззах вилояти |
2023 |
3 |
6 |
6 |
2 |
3 |
400 |
6 |
1,4 |
2024 |
4 |
12 |
9 |
4 |
2 |
820 |
17 |
3,6 |
|
2025 |
5 |
19 |
14 |
6 |
3 |
1 270 |
32 |
6,6 |
|
2026 |
6 |
27 |
15 |
9 |
3 |
1 760 |
50 |
11,9 |
|
Қашқадарё вилояти |
2023 |
3 |
7 |
6 |
2 |
2 |
200 |
7 |
0,8 |
2024 |
4 |
14 |
8 |
5 |
5 |
480 |
25 |
2 |
|
2025 |
5 |
22 |
10 |
8 |
8 |
780 |
50 |
3,5 |
|
2026 |
5 |
32 |
10 |
11 |
12 |
1 130 |
87 |
5,9 |
|
Навоий вилояти |
2023 |
4 |
9 |
10 |
5 |
6 |
355 |
20 |
0,8 |
2024 |
4 |
19 |
14 |
10 |
14 |
775 |
45 |
2 |
|
2025 |
5 |
29 |
17 |
16 |
22 |
1 255 |
75 |
3,5 |
|
2026 |
7 |
40 |
17 |
22 |
31 |
1 775 |
108 |
5,9 |
|
Наманган вилояти |
2023 |
3 |
7 |
7 |
3 |
2 |
350 |
15 |
0,8 |
2024 |
4 |
14 |
15 |
6 |
4 |
730 |
35 |
2 |
|
2025 |
5 |
22 |
25 |
10 |
7 |
1 160 |
60 |
3,5 |
|
2026 |
5 |
31 |
25 |
14 |
10 |
1 640 |
92 |
5,7 |
|
Самарқанд вилояти |
2023 |
3 |
6 |
5 |
3 |
2 |
200 |
15 |
0,8 |
2024 |
3 |
13 |
6 |
5 |
6 |
460 |
44 |
2 |
|
2025 |
3 |
21 |
9 |
7 |
9 |
750 |
79 |
3,5 |
|
2026 |
4 |
29 |
10 |
10 |
12 |
1 100 |
119 |
5,9 |
|
Сирдарё вилояти |
2023 |
3 |
7 |
3 |
1 |
1 |
180 |
7 |
2 |
2024 |
5 |
13 |
8 |
3 |
3 |
440 |
23 |
4,5 |
|
2025 |
5 |
21 |
12 |
5 |
5 |
740 |
48 |
7,5 |
|
2026 |
5 |
29 |
12 |
7 |
7 |
1 090 |
86 |
11,5 |
|
Сурхондарё вилояти |
2023 |
2 |
8 |
4 |
1 |
2 |
210 |
7 |
0,8 |
2024 |
3 |
16 |
8 |
3 |
4 |
260 |
21 |
2 |
|
2025 |
4 |
25 |
12 |
5 |
7 |
300 |
41 |
3,5 |
|
2026 |
4 |
34 |
12 |
7 |
10 |
350 |
72 |
5,9 |
|
Тошкент вилояти |
2023 |
4 |
8 |
4 |
2 |
2 |
300 |
15 |
0,8 |
2024 |
4 |
17 |
9 |
4 |
4 |
640 |
38 |
2 |
|
2025 |
5 |
27 |
14 |
7 |
6 |
1 060 |
69 |
3,5 |
|
2026 |
6 |
39 |
14 |
10 |
9 |
1 560 |
109 |
5,9 |
|
Фарғона вилояти |
2023 |
2 |
5 |
6 |
2 |
2 |
280 |
9 |
0,8 |
2024 |
3 |
11 |
12 |
4 |
4 |
600 |
27 |
2 |
|
2025 |
4 |
17 |
33 |
6 |
7 |
950 |
55 |
3,5 |
|
2026 |
4 |
23 |
33 |
8 |
10 |
1 370 |
96 |
5,9 |
|
Хоразм вилояти |
2023 |
3 |
4 |
3 |
1 |
1 |
180 |
30 |
0,7 |
2024 |
4 |
4 |
6 |
1 |
1 |
250 |
40 |
1,1 |
|
2025 |
4 |
5 |
10 |
2 |
2 |
280 |
49 |
1,5 |
|
2026 |
5 |
5 |
10 |
2 |
2 |
300 |
60 |
2,4 |
|
Тошкент шаҳри |
2023 |
5 |
30 |
12 |
4 |
8 |
1 500 |
55 |
11 |
2024 |
6 |
75 |
54 |
9 |
17 |
3 300 |
121 |
24,3 |
|
2025 |
7 |
130 |
74 |
14 |
28 |
5 400 |
196 |
39,8 |
|
2026 |
9 |
190 |
75 |
19 |
39 |
7 550 |
285 |
61,2 |
|
".
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ-199-сон Фармони билан тасдиқланган 2024-2028 йилларда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича миллий дастурнинг 16-позицияси "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "(4 млрд сўм)" сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-61-сон Фармонининг 4-банди биринчи хатбошисидаги "ёшларга" сўзи "шахсларга" сўзи билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПФ-90-сон Фармони билан тасдиқланган Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш, ушбу йўналишда устувор чора-тадбирларни белгилаш ва соҳани ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"нинг 36-позицияси "Амалга ошириш механизми" устуни 1-бандида "таянч магистратура ва докторантура учун камида 40 та, мустақил изланувчилар учун 7 та квоталарни 2025 йилда шакллантириш" сўзлари "магистратура ва докторантура учун камида 40 та квота ажратиш" сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги "Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4996-сон қарорининг 2-бандида:
(а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
(б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 майдаги ПҚ-237-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети фаолиятини йўлга қўйиш бўйича "йўл харитаси"нинг 8-позицияси "Ижро учун масъуллар" устунидан "Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)" сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 августдаги ПҚ-260-сон қарори билан тасдиқланган 2023-2026 йилларда узумчилик ва виночилик саноатини комплекс ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"нинг 7-позициясида:
(а) "Тадбир номи" устунидаги "Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан узумнинг" сўзлари "Узумнинг" сўзи билан алмаштирилсин;
(б) "Масъуллар" устунидан "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги," сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги "Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-405-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошисидан "тўлов-контракт шартномаси асосида" сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сон қарорига 1-илованинг 19-позицияси "Амалга ошириш механизми" устунида 1, 2 ва 3-бандлардаги "лойиҳасини амалга ошириш" сўзлари "лойиҳалар танловини эълон қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 7 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter