Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 11.03.2026 й. 343-сон, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 01.03.2026 й. 3-сон "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.04.2026 й. 2198-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.04.2026 й.
N 2198-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 11.03.2026 й. N 343 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 01.03.2026 й. N 3 |
ҚАРОРИ
"Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш
ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий
этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги
қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги ва "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ва 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон "Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2011 йил 19 январдаги 1, 2, 01-88-сон "Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2198, 2011 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 76-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
Ж.А. Кучкаров |
Вазир |
Ш.С. Хидоятов |
ИЛОВА
"Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш
ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий
этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги
қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1) номидан "ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Коммунал хизматларга тарифларни шакллантириш бўйича низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".
2. Низомда:
1) номидан "ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) томонидан кўрсатилаётган ичимлик суви таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш (иссиқлик таъминоти) хизматлари бўйича (бундан буён матнда коммунал хизматлар деб юритилади) тарифларни шакллантириш ва харажатлар таркибини аниқлаш тартибини белгилайди.";
3) 1-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1-боб. Умумий қоидалар"
4) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Коммунал хизматларнинг тарифларини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон "Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
2. Ташкилотлар кўрсатилаётган коммунал хизматлар тарифларини тасдиқлатиш учун нархларни тартибга солувчи органга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилиб ариза билан мурожаат қилади, бундан асосий фаолият тури коммунал хизматлар кўрсатиш бўлмаган ташкилотлар мустасно.
Асосий фаолият тури коммунал хизматлар кўрсатиш бўлмаган ташкилотлар мазкур хизматларга нархларни (тарифларни) рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларига мувофиқ мустақил белгилайди.";
5) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Ташкилотлар кўрсатаётган коммунал хизматлар тарифи ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлардан, шунингдек соф фойда суммасидан шаклланади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 317-моддасида назарда тутилган харажатлар коммунал хизматига тасдиқланадиган тарифни шакллантиришда харажатлар ҳисобига олинмайди.
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 июндаги 494-сон қарори билан тасдиқланган Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган муддатларда технологик аудитдан ўтказилмаган иншоотларнинг фойдаланиш ва сақлаш харажатлари ҳисобга олинмайди.
5. Аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчилар томонидан аҳоли учун белгиланган тарифларда харид қилинади.";
6) 6, 9, 17 ва 24-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
7) 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2-боб. Коммунал хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган коммунал хизматларга тарифларнинг ҳисоб-китоби";
8) 2-бобнинг 1-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1-§. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари";
9) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "калкуляциялашда" ва "цикли" деган сўзлар тегишли равишда "ҳисоб-китоб қилишда" ва "жараёни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари бўйича тарифларнинг ҳисоб-китоблари мазкур хизматлар бўйича алоҳида амалга оширилади.";
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Харажатларни режавий ҳисоб-китоб қилишда йўқотишлар қонунчилик билан белгиланган меъёрлар чегарасида назарда тутилади.";
учинчи хатбошидаги "водопроводи" деган сўз "суви" деган сўз билан алмаштирилсин;
12) 13-банддаги "Канализация ташкилотларида" деган сўзлар "Оқова сувларни чиқариб юборишда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари ҳисоб-китоби алоҳида тузилади, бунда билвосита моддий харажатлар, ишлаб чиқариш хусусиятига эга устама харажатлар, билвосита меҳнат харажатлари, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатлар ушбу хизматлар турлари бўйича ишлаб чиқариш ходимларининг асосий иш ҳақига мутаносиб тақсимланади.
15. Ўртача иқтисодий асосланган тарифнинг миқдорини ҳисоблаш учун хизматларнинг барча истеъмолчиларини ҳисобга олган ҳолда берилган сув (ажратилган оқим суюқлик) ҳажмлари бўйича ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш ташкилотининг даромадларини аниқлаш зарур. Мазкур хизматларни яқин давр (йил)да ривожлантириш истиқболини ҳисобга олган ҳолда аниқ ҳисобот даври (йил) учун хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи ва ташқи омиллар (энергия ресурслари, материаллар нархлари, ташиш тарифлари, тариф ставкалари ва лавозим маошларининг ўзгариши)нинг тахминий таъсири ҳамда зарурий фойда суммасидан ўртача иқтисодий асосланган тариф ҳосил бўлади. Ўртача иқтисодий асосланган тариф миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Тўр. тариф = С + Фз (сўм)
Бу ерда:
Тўр. тариф - 1 куб.м сув (1 куб.м оқинди)га ўртача иқтисодий асосланган тариф;
С - 1 куб. м сув (1 куб.м оқинди)нинг ишлаб чиқариш таннархи;
Фз - ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш ташкилотларининг рентабелли ишини таъминловчи 1 куб.м сув (1 куб.м оқова сув) ҳисоб-китобига зарурий фойда (давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, фойдадан солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар ҳамда соф фойда суммаси).";
14) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"18. Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларига ҳақ тўлаш суммаси уй-жой фондининг ободонлаштирилганлиги даражасига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 87-бандида белгиланган сув (оқова) истеъмоли меъёрлари ҳамда аҳоли учун тарифлардан келиб чиққан ҳолда бир ойда 1 кишига ҳисоблаб чиқарилади, ҳисоблагич асбоб-ускуналари бўлганда эса, тўлов уларнинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.";
15) 2-бобнинг 2-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2-§. Иссиқ сув таъминоти ва иситиш (иссиқлик таъминоти) хизмати (ишлаб чиқариш ва етказиб бериш)";
16) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"19. Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш харажатлари таркибига иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш ҳамда иссиқлик тармоқларига хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар, истеъмолчиларнинг уланиш жойлари, ҳарорат, босимни ва сув сарфини мувофиқлаштирувчи автомат қурилмалар ишлашини назорат қилиш харажатлари киради.";
17) 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "129-моддасига" деган сўзлар "297-моддасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"25. Аҳоли учун тарифлар:
иситиш (иссиқлик таъминоти) хизматлари бўйича иситиш мавсумининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдонига;
иссиқ сув таъминоти бўйича ҳисоблаш асбоби бўлмаганда бир ойда 1 кишига;
иссиқ сув сарфини ҳисоблаш асбоби бўлганда 1 куб.м иссиқ сув учун.";
19) 27-банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"иссиқлик таъминоти ташкилотлари хизматларининг таннархи иссиқлик тармоқларини кузатиш, назорат қилиш, хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш бўйича режалаштирилаётган ташкилий ва техник тадбирларига мувофиқ, қозонхона ускуналари ва иссиқлик тармоқларини техник кўрик хизмати ва таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда аниқланади;
харажатлар режавий ҳисоб-китоб қилишда иссиқлик энергиясидан йўқотишлар қонунчиликда белгиланган меъёрлар чегарасида назарда тутилади;
иссиқлик энергияси бир вақтнинг ўзида иситиш (иссиқлик таъминоти) ва иссиқ сув таъминотида сотилган тақдирда, харажатлар моддалари бўйича иссиқлик энергиясининг иситиш (иссиқлик таъминоти) ва иссиқ сув таъминотидаги мутаносиб миқдорига мувофиқ ҳисобланиши лозим;";
20) 3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3-боб. Якуний қоида";
21) Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
ИЛОВА
"Коммунал хизматларга тарифларни
шакллантириш ва рентабелликнинг
чекланган даражасини жорий
этиш бўйича низомга
ИЛОВА
Аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматлари
тарифларини аниқлашнинг намунавий
ҲИСОБ-КИТОБИ
1. Иситишдаги (иссиқлик таъминотидаги) 1 кв.м иситиш майдони учун бир кунда ҳисоб-китоб бўйича:
бир кунга 1 кв.м иситиш майдонига иситишдаги (иссиқлик таъминотидаги) иссиқлик энергиясининг таққослама истеъмоли - 0,001539979 Гкал*;
иситиш (иссиқлик таъминоти) тарифи (ҚҚС ҳисобга олган ҳолда) - 156 643 сўм;
бир кунга иситишдаги (иссиқлик таъминоти) 1 кв.м иситиш майдони учун тариф ўртача 241 сўмни ташкил қилади:
156 643 сўм. х 0,001539979 = 241 сўм.
2. Иссиқ сув таъминоти учун ҳисоблаш асбоби бўлмаганда бир ойда 1 кишига:
бир ойда 1 кишига иссиқ сув таъминотидаги иссиқлик энергиясининг таққослама истеъмоли - 0,165591785 Гкал;
иссиқлик энергияси тарифи (ҚҚС ҳисобга олган ҳолда) - 156 643 сўм;
бир ойда 1 кишига иссиқ сув учун тариф 25 938 сўмни ташкил қилади:
156 643 сўм. х 0,165591785 = 25 938 сўм.
Изоҳ: Тураржой хонадонларида иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаганда, иссиқ сув таъминоти хизматларига белгиланган тарифларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон "Республика иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган оширувчи коэффициент қўлланилади.
3. Ҳисоблаш асбоби бўлганда аҳоли учун 1 куб.м иссиқ сув учун:
барча истеъмолчилар учун 1 Гкал иссиқлик энергияси 156 643 сўм/Гкални (ҚҚС ҳисобга олган ҳолда) ташкил қилади.
Қўшимча маълумотлар:
узатувчи қувурдаги иссиқ сув ҳарорати - 72,8°С;
узатувчи қувур изоляцияси орқали иссиқликнинг меъёрий йиллик ўртача йўқотилиши - 73,94 Гкал/с;
узатувчи қувурдаги сувнинг йиллик ўртача соатлик харажати - 33 560,0 куб.м/с (иссиқлик манбайидаги харажат ўлчагичи маълумоти бўйича);
иссиқ сув тайёрлаш учун ишлатиладиган чиқарилган сувнинг йиллик ўртача ҳарорати - 10,8°С.
Атроф-муҳитга йўқолиши сабабли узатувчи қувурдаги сув ҳароратининг йиллик ўртача пасайтирилиши:
Дельта т = |
73,94 х 10-6 |
2,2°С |
бу ерда: |
33560,0 х 10-3 |
10-6 - Гкални Ккалга ўтказиш коэффициенти;
10-3 - кгга ўтказиш коэффициенти.
Аҳолига бериладиган иссиқ сувнинг ўртача ҳарорати:
Тгв = 72,8° - 2,2 = 70,6°С.
Тураржой биноларида иссиқ сув ҳароратининг совиши ҳисобга олинган ҳолда аҳолига етказиб бериладиган иссиқ сувнинг ўртача ҳарорати (К=0,96).
Тгв = 70,6 х 0,96 = 67,8°С.
Иссиқ сувнинг таркибидаги иссиқлик қуйидаги формула бўйича аниқланади:
i = 0,001 (67,8° - 10,8°) = 0,057 (Гкал/куб.м).
1 куб.м иссиқ сув учун тариф:
Тгв = 156 643 х 0,057 = 8 928,6 сўм/куб.м.
*) Марказий иситиш ва иссиқ сув таъминотидаги иссиқликнинг таққослама истеъмоли ҳар бир ҳудуд (алоҳида аҳоли пункти) учун Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш, узатиш учун ёқилғи, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва сув сарфларининг меъёрларини ҳамда иссиқлик юкламаларини, шунингдек технологик йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1687, 2007 йил 7 июнь) асосида ишлаб чиқилади.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 9 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter