Солиқ қўмитасининг 31.03.2026 й. 2026-13-сон "Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 11.04.2026 й. 3812-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
11.04.2026 й.
N 3812
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
31.03.2026 й.
N 2026-13
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси
Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сон "Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ф.Ж. Пулатов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сон қарори (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 972-модда) билан тасдиқланган Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди "б" ва "в" кичик бандларидаги "назорат-касса машинасининг" деган сўзлар "назорат-касса техникасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 декабрдаги 2011-40-сон "Кассир-операциячининг назорат-касса дафтари шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорида (рўйхат рақами 2309, 2012 йил 9 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 10/24/2309-2/0675-сон):
а) 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
б) 2-иловада:
1-банддаги "назорат-касса машинаси" деган сўзлар "назорат-касса техникаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-банддаги "назорат-касса машиналаридан" деган сўзлар "назорат-касса техникаларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-банддаги "назорат-касса машинасининг" деган сўзлар "назорат-касса техникасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9-банддаги "назорат-касса машинаси" деган сўзлар "назорат-касса техникаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16-банддаги "назорат-касса машинаси" деган сўзлар "назорат-касса техникаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасининг
2011 йил 14 декабрдаги
2011-40-сон қарорига
1-ИЛОВА
КАССИР-ОПЕРАЦИЯЧИНИНГ НАЗОРАТ-КАССА
ДАФТАРИ
Номи ва СТИР |
Назорат-касса техникаси ўрнатилган шохобча манзили |
Фаолият тури |
Назорат-касса техникасининг русуми |
завод рақами |
Назорат-касса техникаси ишлаб чиқарилган сана |
дастурий маҳсулоти (версияси) |
Назорат-касса техникасини солиқ инспекциясида рўйхатга олиш рақами |
санаси |
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан назорат-касса техникасига берилган мувофиқлик сертификати рақами
Берилган сана |
Назорат-касса техникасига техник хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ташкилот номи
(механикнинг Ф.И.О. ва тел. рақами) |
Назорат-касса техникаси рақами |
|
(завод рақами кўрсатилади) |
Сана (смена) |
Кассир- операция- чининг фамилияси, исми, отасининг исми |
"З" ҳисобо- тининг тартиб рақами |
Нақд пул тушуми кўрсаткичи (ўсиб борувчи тартибда) |
Иш куни (смена) якуни бўйича назорат- касса техникаси кўрсаткичи |
Иш куни (смена) давомида банкка топширилган нақд пул тушуми |
Иш куни (смена) охирига қолдиқ сумма |
Имзолар |
||||
иш куни (смена) бошига |
иш куни (смена) охирига |
жами |
инкасса- циягача бўлган тушум |
олдинги иш кунидан қолдиқ сумма |
кассир- операция- чининг |
ёзувнинг тўғрили- гини тасдиқ- ловчи масъул шахс- нинг |
|||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5(4+6) |
6 |
7(8+9) |
8 |
9 |
10(6-8) |
11 |
12 |
|
|||||||||||
|
|||||||||||
|
|||||||||||
|
|||||||||||
|
|
||||||||||
|
|||||||||||
|
|||||||||||
|
|||||||||||
|
|||||||||||
|
|||||||||||
|
|||||||||||
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 13 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter