Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 11.03.2026 й. 21-сон "Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.04.2026 й. 3814-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.04.2026 й.

N 3814




ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

11.03.2026 й.

N 21


БУЙРУҒИ



Портловчи материалларни ишлаб чиқариш,

сотиб олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш

ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон "Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              А.А. Ташпулатов

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 16 апрель