Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 01.04.2026 й. 09-сон, Марказий банк Бошқарувининг 31.03.2026 й. 6/11-сон "Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.04.2026 й. 3818-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.04.2026 й.
N 3818
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ 01.04.2026 й. N 09 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 31.03.2026 й. N 6/11 |
ҚАРОРИ
Барқарор токенлар айланмасини тартибга
солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим
этиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон "Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки Раиси
|
Т.А. Ишметов |
Директор |
Д.Р. Ли |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 16 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter