Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 07.04.2026 й. 2026/2-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 18.03.2026 й. 348-сон, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 11.03.2026 й. 24-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13.03.2026 й. 03-11-2026-сон "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.04.2026 й. 3819-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2026 й.

N 3819

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ

АГЕНТЛИГИНИНГ

07.04.2026 й.

N 2026/2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.03.2026 й.

N 348


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ

ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.03.2026 й.

N 24-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.03.2026 й.

N 03-11-2026


ҚАРОРИ



Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган

болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим

муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда

тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор 2026 йилнинг 1 августидан эътиборан кучга киради.

Директор

М.П. Оллоёров

Вазир

Д.А. Кучкаров

Вазир

А.А. Худаяров

Вазир

Э.Г. Каримова


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 17 апрель