Ўзбекистон Республикасининг 17.04.2026 й. ЎРҚ-1133-сон "Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.09.2025 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 19.12.2025 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
17.04.2026 й.
N ЎРҚ-1133
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ
БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ ТИЗИМИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН
ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 23 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 19 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолининг шахсий хавфсизликка бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ишлари самарадорлигини янада ошириш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни бир йил давомида такроран содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилмоқда. "Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятни содир этган шахсларни фуқаровий қуролни олиш ҳуқуқидан муайян муддатга маҳрум этишга, шунингдек ҳимоя ордери билан ўзига нисбатан чекловлар ўрнатилган фуқаролардан ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини вақтинча олиб қўйишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволанишга жойлаштириш учун бундай шахс бир йил ичида бир мартадан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши кераклиги ҳақидаги талабни ўзгартириш, олис ҳудудларда тузиладиган наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссияларга наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга муҳтож деб топиш ваколатини бериш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун хавфсиз муҳитни яратишга, содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлашга, шунингдек жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ишлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 467-моддалар, N 8, 787-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1188-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 319, 320-моддалар, N 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, N 8, 634-модда, N 10, 798-модда, N 11, 921, 923, 924-моддалар, N 12, 1004-модда; 2024 йил, N 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, N 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, N 3, 243, 245-моддалар, N 6, 530, 532-моддалар, N 7, 629-модда, N 8, 826, 829, 831-моддалар, N 9, 954, 964, 965-моддалар, N 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, N 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, N 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, N 1, 5, 8-моддалар, N 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, N 3, 368, 376-моддалар, N 4, 517, 521-моддалар, N 5, 643, 644-моддалар, N 6, 729-модда, N 7, 828, 829, 832-моддалар, N 8, 968, 971-моддалар) 185-2-моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, -
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";
иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, -
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади".
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган "Қурол тўғрисида"ги ЎРҚ-550-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 388-модда; 2020 йил, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 466-модда; 2024 йил, N 2, 105-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
бешинчи хатбошисидаги "119" рақами "119-моддаларида, 126-1-моддасининг тўртинчи - саккизинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошисидаги "содир этганларга" деган сўзлар "содир этганларга, болаларга нисбатан зўравонлик содир этганларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 28-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги "содир этган" деган сўзлар "содир этган, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрда қабул қилинган "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги ЎРҚ-644-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 10, 597-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, N 8, 630-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 25-модданинг матнидаги "бир мартадан ортиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 26-модданинг биринчи қисмидаги "бир мартадан ортиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
биринчи қисми "тиббий комиссиялар" деган сўзлардан кейин "ёки олис ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқларининг буйруғи асосида тузиладиган наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиялар (бундан буён матнда ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиялар деб юритилади)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисми "тиббий комиссиялар" деган сўзлардан кейин "ёки ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиялар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
"Наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссия тузиладиган олис ҳудудлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади";
иккинчи қисми "наркология диспансерига" деган сўзлардан кейин "ёки ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссияга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисми "тиббий комиссиянинг" деган сўзлардан кейин "ёки ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиянинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 18 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter