Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 09.04.2026 й. 12-2026/Б-сон "Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.04.2026 й. 2506-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.04.2026 й.
N 2506-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ
09.04.2026 й.
N 12-2026/Б
БУЙРУҒИ
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти
ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва "Транспорт тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 23 августдаги 64-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2506, 2013 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 37-сон, 487-модда) билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.Э. Захидов
ИЛОВА
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти
ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ташувчи - мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эга бўлган, йўловчиларни, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш бўйича тижорат асосида хизматлар кўрсатадиган, шунингдек ташиш учун тегишли лицензияга, сертификатга ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати бўлган юридик ёки жисмоний шахс;".
2. 9-бандда:
еттинчи хатбошидаги "бўш туриб қолинган вақти" деган сўзлар "бекор туриб қолинган вақти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа вақтлар .";
3. 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ҳайдовчининг иш сменаси давомийлиги ўн икки соат бўлганида, шунингдек меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта хавфли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.".
4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14. Ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
иш куни (смена) давомидаги танаффуслар ва овқатланиш учун танаффусга чиқиш (тушлик танаффуси);
ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш;
дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш);
ишланмайдиган байрам кунларида дам олиш;
ўрнатилган тартибда таътилга чиқиш;
ўз хоҳишига кўра дам олиш кунида ёки ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун компенсация сифатида тақдим этиладиган ишдан бўш бўлган қўшимча кунлардан, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин донорларга бериладиган дам олиш кунларидан фойдаланиш.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 18 апрель

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter