Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг 17.03.2026 й. I-134-сон "Давлат буюртмалари асосида яратиладиган тасвирий ва амалий санъат асарлари муаллифларининг иш ҳақи ҳамда улар томонидан сарфланадиган хомашёлар харажатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.04.2026 й. 3820-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2026 й.

N 3820




ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ

АКАДЕМИЯСИ РАИСИНИНГ

17.03.2026 й.

N I-134


БУЙРУҒИ



Давлат буюртмалари асосида яратиладиган тасвирий

ва амалий санъат асарлари муаллифларининг иш ҳақи

ҳамда улар томонидан сарфланадиган хомашёлар

харажатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон "Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2025 йил 1 июлдаги ПҚ-212-сон "Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Давлат буюртмалари асосида яратиладиган тасвирий ва амалий санъат асарлари муаллифларининг иш ҳақи ҳамда улар томонидан сарфланадиган хомашёлар харажатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                            А.В. Нуридинов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 18 апрель