Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 16.04.2026 й. 01/2-18-сон "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг инструментал техник текширув ишларини баҳолашнинг ягона ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2026 й. 3356-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2026 й.

N 3356-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

16.04.2026 й.

N 01/2-18


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги

қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан

ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг инструментал техник

текширув ишларини баҳолашнинг ягона ҳисоблаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 10 мартдаги 38-сон "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан ўтказиладиган бино ва иншоотларнинг инструментал техник текширув ишларини баҳолашнинг ягона ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3356, 2022 йил 28 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2022 й., 10/22/3356/0251) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                        Ш.С. Хидоятов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 7 май