Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 06.05.2026 й. 17-мҳ-сон "Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2026 й. 3830-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.05.2026 й.

N 3830




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

06.05.2026 й.

N 17-мҳ


БУЙРУҒИ



Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган

айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                  А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган

айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:


1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Йўриқнома почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаларида одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган предметлар ва моддаларни аниқлаш бўйича назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.";


2) 20-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 12 июлдаги 110, 2018-60 ва 4-ққ-сон қарори (рўйхат рақами 3053, 2018 йил 13 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2018 й., 10/18/3053/1696-сон) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базасини алоҳида харажатлари бўйича камайтириш тартиби тўғрисидаги низомда:


1) 5-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган имтиёзга эга бўлиш учун солиқ тўловчи санитария-гигиеник тармоқларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг хулосасини (бундан буён матнда Санепидқўмнинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг хулосаси деб юритилади) олиши лозим.";

иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Санитария-эпидемиология хизматининг" деган сўзлар "Санепидқўмнинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-банддаги "Санитария-эпидемиология хизматининг хулосаси" деган сўзлар "Санепидқўмнинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг хулосасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 7 май