Адлия вазирининг 06.05.2026 й. 16-мҳ-сон "Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.05.2026 й. 3831-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.05.2026 й.
N 3831
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
06.05.2026 й.
N 16-мҳ
БУЙРУҒИ
Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган
айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сон "Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2025 йил 18 апрелдаги ПФ-66-сон "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2025 йил 22 апрелдаги ПҚ-149-сон "Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.Д. Ташкулов
ИЛОВА
Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган
айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага 4-илованинг 7 044 304 қаторидаги "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
1) муқаддимадан "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ва "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) қонунларига асосан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг" деган сўзлар "вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университетининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 26-бандда:
биринчи хатбошидаги "вазирлигининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг" деган сўзлар "вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университетининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 283-модда)" ва "градусини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида" деган сўзлар тегишли равишда "2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори" ва "даражасини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 30 январдаги 3, 8-қ/қ ва 9-сон қарори (рўйхат рақами 2433, 2013 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 9-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ходимларини, уларнинг пировард молиявий натижалардаги меҳнат улушига қараб, меҳнат жамоасига тўланадиган дивидендлар ҳисобидан ҳар йили моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 12 июндаги 44-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2471, 2013 йил 25 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўрмон хўжалиги ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 82-бандидаги "ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 2-сон қарори (рўйхат рақами 2482, 2013 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотларда мақбул ҳарорат-намлик даражасини сақлаб туриш, лаборатория ва санитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 135-бандидаги "ветеринария органлари ва санитария-эпидемиология хизмати" деган сўзлар "ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат органлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 16 декабрдаги 423-сон буйруғи (рўйхат рақами 2556, 2014 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомда:
1) муқаддимадан "Ўзбекистон Республикасининг "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 162-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) мувофиқ," деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 33-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 6 августдаги 1108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2612, 2014 йил 27 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 35-сон, 448-модда) билан тасдиқланган Ядро физикаси корхоналарида ишлар хавфсизлиги қоидаларида:
1) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.";
2) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
3) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд бўлган ишларга қабул қилинмаслиги лозим.";
4) 35-банддаги "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг" деган сўзлар "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон буйруғи (рўйхат рақами 2655, 2015 йил 10 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Магистраль нефть маҳсулотлари қувурлари қуришда ишлар хавфсизлиги қоидаларида:
1) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.";
2) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.";
3) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд бўлган ишларга қабул қилинмаслиги лозим.";
4) 35-банднинг биринчи хатбошисидаги "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг" деган сўзлар "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 16 сентябрдаги 66, 70, 340-В-сон қарори (рўйхат рақами 2828, 2016 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Ёдланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 10 июлдаги 24, 112-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3043, 2018 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 30-сон, 631-модда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод маҳалла" жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси" деган сўзлар "Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 110, ққ-5, 68-сон қарори (рўйхат рақами 3212, 2020 йил 17 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3212/0068-сон) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар "Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 27-мҳ ва 38-2021-сон қарори (рўйхат рақами 3335, 2021 йил 26 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2021 й., 10/21/3335/1100-сон) билан тасдиқланган Давлат олий таълим муассасаларида янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари ва ўқув-методик таъминотига қўйиладиган минимал талабларнинг 5-позициясидаги "санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги органининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги 30-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 21 декабрдаги 35-2022/ққ-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 71-сон қарори (рўйхат рақами 3416, 2023 йил 16 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 10/23/3416/0032-сон) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
1) 3-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 24-банддаги "Бош прокуратураси ҳузуридаги" деган сўзлар "Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 20 июндаги 36-сон буйруғи (рўйхат рақами 3446, 2023 йил 12 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2023 й., 10/23/3446/0464-сон) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш қиймати 10 млрд сўмгача бўлган объектларда назорат ўлчовини ўтказиш учун жалб қилинадиган тижорат ташкилотларини танлаш, уларнинг хизмат ҳақини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар "Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 11 сентябрдаги 775-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 4 сентябрдаги 171-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 26 августдаги 08/513-сон қарори (рўйхат рақами 3560, 2024 йил 14 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 10/24/3560/0819-сон) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларини турларга ажратиш ва унинг раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентларини белгилаш тўғрисидаги низомга иловада:
1) илованинг номидаги "санитария-эпидемиология хизмати" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 6-позициядаги "Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари (республика, вилоят, шаҳар ва туман санитария-эпидемиология назорати марказлари, карантинли" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (карантинли" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 7 май

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter