Спорт вазирининг 28.04.2026 й. 1-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.05.2026 й. 3479-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.05.2026 й.
N 3479-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СПОРТ ВАЗИРИНИНГ
28.04.2026 й.
N 1-мҳ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги
стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сон "Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони ва 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сон "2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 2023 йил 10 ноябрдаги 18-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3479, 2023 йил 4 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2023 й., 10/23/3479/0921-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.И. Икрамов
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини
тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига (бундан буён матнда спорт терма жамоалари таркиби деб юритилади) киритилган, мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчилар ҳамда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига (бундан буён матнда ўқувчи-спортчилар деб юритилади) тайинланади.".
2. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (бундан буён матнда масъул ижрочилар деб юритилади) ҳамда Марказ томонидан тақдим қилинадиган стипендияга номзод спортчилар ва ўқувчи-спортчиларнинг рўйхатини (сонини) кўриб чиқиш;".
3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Ҳар чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар мазкур Низом иловасида белгиланган мезонлар асосида масъул ижрочилар спорт терма жамоалари таркибидаги спортчилардан, Марказ ўқувчи-спортчилардан стипендияга номзодлар рўйхатини тузади ва Стипендия комиссиясига тақдим қилади.
Бунда, мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезон талабларига мос келувчи ҳамда спорт терма жамоалари таркибига киритилган барча спортчилар, шунингдек ўқувчи-спортчилар стипендияга номзодлар рўйхатига тўлиқ киритилганлиги ва улар ҳақидаги маълумотлар тўғрилигига тегишлилигига кўра масъул ижрочилар ва Марказ жавобгар ҳисобланади.".
4. 16-бандда:
иккинчи хатбошидаги "спортчиларга" деган сўз "спортчилар ҳамда ўқувчи-спортчиларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда, ўқувчи-спортчилар орасидан спорт терма жамоалари таркибига киритилмаган ўқувчи-спортчиларга стипендия бериш бўйича таклиф Марказ томонидан тўғридан-тўғри Стипендия комиссиясига тақдим қилинади.";
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Стипендиялар стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ойдан бошлаб спорт терма жамоалари таркибига киритилган спортчиларга бир йил муддатга, ўқувчи-спортчиларга мазкур Низомнинг 38-банди иккинчи хатбошисида белгиланган муддатга тайинланади.".
5. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"32. Стипендия миқдори стипендияга номзод спортчиларнинг охирги бир йилда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича халқаро мусобақаларида эришган натижаларига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараваригача миқдорда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ белгиланади.
Бунда, ўқувчи-спортчилар спорт мусобақаларида мазкур Низомнинг иловасида белгиланган натижаларга эришганда уларга ушбу иловада кўрсатилган миқдорда, белгиланган натижаларга эришмаган тақдирда эса меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 баравари миқдорида стипендия тайинланади.".
6. 36-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи ҳатбошилар билан тўлдирилсин:
"3) ўқувчи-спортчилар ўқувчилар сафидан чиқарилганда ёки Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежини тўлиқ тамомлаганда.
Бунда, ўқувчи-спортчилар спорт терма жамоалари таркибидан чиқарилганда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,5 баравари миқдорида стипендия олишни давом эттиради.".
7. 38-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўқувчи-спортчиларга стипендия тўлаш Марказ директорининг уларни ўқувчи-спортчилар сафидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган ёки Марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги диплом берилган ойнинг охирги санасидан тўхтатилади.".
8. Илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси
Спорт вазирлиги стипендиясини
тайинлаш ва тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг
стипендиясига номзод спортчиларнинг охирги бир йилда
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари
дастурига киритилган спорт турлари бўйича халқаро
мусобақалардаги иштирокига оид асосий
МЕЗОНЛАР
Т/р |
Мусобақалар номи |
Ўринлар |
Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори |
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича
|
|||
1. |
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари (ўсмирлар) |
1 - 3 ўрин |
3,0 баравари |
4 - 6 ўрин |
2,5 баравари |
||
2. |
Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар) |
1 - 2 ўрин |
3,0 баравари |
3 - 4 ўрин |
2,5 баравари |
||
3. |
Осиё ва Параосиё ўйинлари (ёшлар) |
1 - ўрин |
2,5 баравари |
2 - 3 ўрин |
2,0 баравари |
||
4. |
Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар) |
1 - 3 ўрин |
3,0 баравари |
4 - 6 ўрин |
2,5 баравари |
||
5. |
Осиё чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар)* |
1 - ўрин |
2,5 баравари |
2 - 3 ўрин |
2,0 баравари |
||
6. |
Марказий Осиё чемпионати (катталар)** |
1-ўрин |
2,0 баравари |
Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган ноолимпия спорт турлари бўйича
|
|||
7. |
Осиё ва Параосиё ўйинлари (катталар) |
1 - 2 ўрин |
3,0 баравари |
3 - ўрин |
2,5 баравари |
||
8. |
Жаҳон чемпионати (ўсмирлар, ёшлар, катталар) |
1 - 3 ўрин |
2,5 баравари |
9. |
Осиё чемпионати (ёшлар, катталар) |
1 - 3 ўрин |
2,0 баравари |
Изоҳлар:
Спорт вазирлиги стипендияси 16 ёш ва ундан катталар учун татбиқ этилади.
Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинлари мусобақаларида иштирок этган спортчилар ҳамда ўқувчи-спортчиларнинг эришган натижалари учун Спорт вазирлиги стипендияси тайинланмайди.
*) Осиё-Океания чемпионати учун ҳам татбиқ этилади.
**) Мусобақаларда камида 5 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 8 май

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter