Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 29.04.2026 й. 359-сон, Солиқ қўмитасининг 02.04.2026 й. 2026-14-сон "Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.05.2026 й. 2185-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.05.2026 й.
N 2185-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.04.2026 й. N 359 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 02.04.2026 й. N 2026-14 |
ҚАРОРИ
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида
бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган
хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини
ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сон "Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 27 декабрдаги 108 ва 2010-52-сон қарори (рўйхат рақами 2185, 2011 йил 27 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
Д.А. Кучкаров |
Раис |
Ф.Ж. Пулатов |
ИЛОВА
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида
бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган
хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини
ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Мазкур Низом бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.".
2. 5-банддаги "назорат-касса машиналари" деган сўзлар "назорат-касса техникалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-банддаги "назорат-касса машинасининг" деган сўзлар "назорат-касса техникасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 11-банддаги "назорат-касса машиналари" деган сўзлар "назорат-касса техникалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 16-банднинг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"300 та ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринлари мавжуд бўлган бозор ҳудудларида ва бозорга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини фискал хотирали назорат-касса техникалари, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассалар ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари билан жиҳозлашни таъминлаш, автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши вақтини қайд этиш функциясига эга бўлган электрон ҳисоблагичларни мажбурий тартибда ўрнатиш;".
6. 16-10-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"буюмларни сақлаш жойлари, аравачалар берилганлиги учун тўловларни фискал хотирали назорат-касса техникаларини, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникаларини ёки виртуал кассаларни ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳолда қабул қилиш;".
7. 19-банднинг биринчи хатбошисидаги "назорат-касса машиналари" деган сўзлар "назорат-касса техникалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 8 май

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter