Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 05.05.2026 й. 16-2026/Б-сон "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.05.2026 й. 3834-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.05.2026 й.

N 3834




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ

05.05.2026 й.

N 16-2026/Б


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                      Б.Э. Захидов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 декабрдаги 84-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2076, 2010 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 46-модда, 51-сон, 495-модда) билан тасдиқланган Ижтимоий таъминот муассасалари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";


2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


3) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тоълдирилсин:

"7-1. Муассасаларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";


4) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тоълдирилсин:

"11-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


5) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ташкилот ходимларини ҳамда иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.".


2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 22 январдаги 91-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2083, 2010 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Карлар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";


2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


3) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";


4) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


5) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ташкилот ходимларини ҳамда иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.".


3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 18 февралдаги 98-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2087, 2010 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10-11-сон, 82-модда) билан тасдиқланган Қурилиш керамикаси ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";


2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


3) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш;

санитария-соғломлаштириш чора-тадбирларини ўз ичига олган жамоавий шартнома;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ходимларга ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ бериш ва улар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотларни ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";


4) қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


5) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ташкилот ходимларини ҳамда иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.".


4. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 10 мартдаги 102-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2091, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Деталларни гидроқумпуркаш ва майдалаб пуркаш ва кимёвий ишлов бериш усуллари билан тозалашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";


2) қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


3) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ташкилот ходимларини ҳамда иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.".


5. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 9 мартдаги 101-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2092, 2010 йил 8 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 115-модда) билан тасдиқланган Кўзи ожизлар жамиятининг ўқув-ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида:


1) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.";


2) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


3) қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.";


4) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.";


5) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва ташкилот ходимларини ҳамда иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 19 май