Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 06.05.2026 й. 26-қ/қ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 05.05.2026 й. 360-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 30.04.2026 й. 17-2026-қ/қ-сон "Академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.05.2026 й. 3119-6-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.05.2026 й.

N 3119-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА

ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.05.2026 й.

N 26-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.05.2026 й.

N 360


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.04.2026 й.

N 17-2026-қ/қ


ҚАРОРИ



Академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларига ўзгартиришлар ва

қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон "Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон "Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ-316-сон "Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 78-қ/қ, 13/ққ, 32-қ/қ, 162-сон қарори (рўйхат рақами 3119, 2019 йил 11 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/3119/2469-сон) билан тасдиқланган Академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу қарорга илованинг 2-банди "б" кичик банди 2027 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Вазир

К.А. Шарипов

Вазир

Д.А. Кучкаров

Вазир

Б.Э. Захидов

   





Қарорга

ИЛОВА



Академик лицей ва техникумлар бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

намунавий штатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. I бобнинг 10-позициясидаги "Котиба" деган сўз "Котиб" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) 1-банднинг биринчи хатбошиси "дуал таълим шаклларида" деган сўзлардан кейин ", шунингдек халқаро ва қўшма таълим дастурларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Техникумларда ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимини киритишда бир нафар ишлаб чиқариш таълими устасига тўғри келадиган ўқувчилар сонининг чекланган нормативи 1:20 нисбатда белгиланади.";


в) 26-банддаги "2019 йил 17 апрелдаги 325-сон қарори билан тасдиқланган Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим ташкилотларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда" деган сўзлар "2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишидаги таълим ташкилотларини ҳисобга олиш ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 26 май