Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 20.05.2026 й. 214-сон "Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.05.2026 й. 3839-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.05.2026 й.
N 3839
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР
ВАЗИРИНИНГ
20.05.2026 й.
N 214
БУЙРУҒИ
Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали
қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон "Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2026 йил 25 мартдаги ПҚ-110-сон "Эко-маданият" умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон Фармони билан тасдиқланган Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир К.А. Шарипов
ИЛОВА
Касбий таълим агентлиги тизимига ўтказиш орқали
қайта ташкил этиладиган техникумлар рўйхатига
киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 46-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қорақалпоғистон Республикаси "яшил" техникуми".
2. 80-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Андижон вилояти "яшил" техникуми".
3. 107-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бухоро вилояти "яшил" техникуми".
4. 164-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Жиззах вилояти "яшил" техникуми".
5. 208-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қашқадарё вилояти "яшил" техникуми".
6. 211-позиция чиқариб ташлансин.
7. Қуйидаги мазмундаги 242-1-позиция билан тўлдирилсин:
"
242-1. |
Кармана тумани |
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси |
Навоий вилояти "яшил" техникуми |
540 |
".
8. 286-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Наманган вилояти "яшил" техникуми".
9. 365-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Самарқанд вилояти "яшил" техникуми".
10. 377-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Сирдарё вилояти "яшил" техникуми".
11. 448-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Сурхондарё вилояти "яшил" техникуми".
12. 477-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Тошкент вилояти "яшил" техникуми".
13. 532-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қўқон шаҳар 6-сон техникуми".
14. 538-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Фарғона вилояти "яшил" техникуми".
15. 554-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Сўх туман 1-сон техникуми".
16. 594-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Хоразм вилояти "яшил" техникуми".
17. 635-позициянинг "Янги ташкил этилаётган техникумлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Тошкент шаҳри "яшил" техникуми".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 26 май

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter