Ҳужжатнинг тўлиқ матни
nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2026 йил 26 майда 3840-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
адлия вазирининг
2026 йил 26 майдаги
20-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Давлат архивлари ходимларининг сони ва
лавозимларни киритишнинг намунавий
меҳнат нормалари тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий архивлари ва марказий, вилоят, туман, шаҳар давлат архивлари (бундан буён матнда давлат архивлари деб юритилади) ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг намунавий меҳнат нормаларини белгилайди.
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Давлат архивлари ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг намунавий нормалари мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ белгиланади.
2. Давлат архивлари ходимларининг таркибига бошқарув ходимлари, ишлаб чиқариш ходимлари ва ёрдамчи ходимлар киради.
2-БОБ. ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ
СОНИ ВА ЛАВОЗИМЛАРНИ КИРИТИШНИНГ
НАМУНАВИЙ МЕҲНАТ НОРМАЛАРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
3. Ўзбекистон миллий архивларида ҳамда сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивларида қуйидаги тегишли таркибий тузилмалар (бўлимлар) ташкил этилади:
Архив ҳужжатларининг сақловини таъминлаш ва давлат ҳисобини юритиш бўлими;
Архив иши ва иш юритиш бўйича жамлаш манбалари билан ишлаш бўлими;
Махсус фондлар бўлими;
Режалаштириш ва илмий-методик ишлари бўлими;
Архив ҳужжатларидан фойдаланишни ташкил этиш бўлими;
Рақамлаштириш ва реставрация қилиш лабораторияси.
4. Сақлов бирлиги ҳажми 500 минггача бўлган давлат архивларида таркибий тузилмалар (бўлимлар) ташкил этилмасдан, тегишли штат бирликлари сақланади.
5. Сақловдаги ҳужжатларнинг ҳажми архив томонидан ҳар йили 1 январь ҳолатига тасдиқланадиган 1 шакл "Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг давлат сақловидаги ҳужжатларни сақлашни ташкил қилиш ҳақида" статистик ҳисоботи бўйича аниқланади.
Давлат архивларида сақланадиган ҳужжатларнинг умумий ҳажми бошқарув, шахсий таркиб, шахсий келиб чиқиш, илмий-техникавий ва тиббиёт, кино, сурат ва овозли ҳужжатлардан иборат.
6. Архивларнинг асосий иш турлари бўйича вақт ва ишлаб чиқаришнинг намунавий меъёрларидан келиб чиқиб, давлат архивларининг штат бирликлари сони иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда 10 фоизгача оширилиши мумкин.
Айрим лавозим штат бирликларининг ажратилишида давлат архивлари томонидан фойдаланаётган, балансда сақловчиси архив иши ҳудудий бошқармаси бўлган бинолар инобатга олинади. Давлат архивлари томонидан бинони (хонани) ижарага олаётганда, ушбу лавозимлар иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда (ижара шартномасини кўрсатган ҳолда) киритилади.
3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА
7. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Низомга
ИЛОВА
Давлат архивлари ходимларининг
сони ва лавозимларни киритишнинг
НАМУНАВИЙ МЕҲНАТ НОРМАЛАРИ
Лавозим, касб ёки бўлим номи
|
Давлат архивлари ходимларининг сони
ва лавозимларни киритишнинг нормалари
|
I. БОШҚАРУВ АППАРАТИ
|
Директор
|
Ҳар бир давлат архивлари учун 1 штат бирлиги.
|
Директор ўринбосари
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
|
Бош бухгалтер
|
Алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Бухгалтер
|
Ходимларнинг сони 50 нафардан ортиқ бўлган алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Фуқаро муҳофазаси бўйича бош мутахассис
|
Ўта муҳим, тоифаланган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Фондлар бош сақловчиси
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Инсон ресурслари билан ишлаш бўйича бош мутахассис
|
Алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
II. ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАЛАР (БЎЛИМЛАР) ВА ЛАВОЗИМЛАР
|
Архив ҳужжатларининг сақловини таъминлаш ва давлат ҳисобини юритиш бўлими:
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивида ташкил этилади.
|
Бўлим мудири
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Архив сақловхонаси мудири
|
Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги.
|
Бош архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги.
|
Етакчи архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 4 штат бирлиги.
|
I тоифали архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги. Кутубхона сақлови ташкил этилган бўлса қўшимча 1 штат бирлиги.
|
Архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
|
Фондлар катта сақловчиси
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги ҳамда қўшимча ҳар 500 минг сақлов бирлиги учун 1 штат бирлиги.
Кутубхона сақлови ташкил этилган бўлса қўшимча 1 штат бирлиги.
|
Фондлар сақловчиси
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги ҳамда қўшимча ҳар 500 минг сақлов бирлиги учун 1 штат бирлиги.
|
Архив иши ва иш юритиш бўйича жамлаш манбалари билан ишлаш бўлими:
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивида ташкил этилади.
|
Бўлим мудири
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Бош архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Етакчи архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги.
|
I тоифали архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
|
II тоифали архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан 1000 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Махсус фондлар бўлими:
|
Махфийлик грифига эга ҳужжатлар учун сақловхона мавжуд бўлганда, сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивларида ташкил этилади.
|
Бўлим мудири
|
1 штат бирлиги.
|
Етакчи архивчи
|
2 штат бирлиги.
|
I тоифали архивчи
|
1 штат бирлиги.
|
Фондлар катта сақловчиси
|
2 штат бирлиги.
|
Режалаштириш ва илмий-методик ишлари бўлими:
|
Ўзбекистон миллий архивларида ташкил этилади.
|
Бўлим мудири
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Катта илмий ходим
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги.
|
Илмий ходим
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 4 штат бирлиги.
|
Архив ҳужжатларидан фойдаланишни ташкил этиш бўлими:
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивида ташкил этилади.
|
Бўлим мудири
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Бош археограф
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Етакчи архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги.
|
Етакчи археограф
|
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
|
Етакчи палеограф
|
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
I тоифали архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
II тоифали архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан 1000 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
I тоифали археограф
|
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
II тоифали археограф
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан 1000 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
|
Рақамлаштириш ва реставрация қилиш лабораторияси бўлими:
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архивида ташкил этилади.
|
Бўлим мудири
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Реставратор (алоҳида қимматли ва ноёб китоблар, қўлёзмалар ва ҳужжатлар бўйича)
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан 1000 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан 1500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 8 штат бирлиги.
|
Рақамлаштириш бўйича етакчи мутахассис
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 4 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1000 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 6 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 1500 мингдан ортиқ бўлган давлат архиви учун 10 штат бирлиги.
|
III. ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАЛАР (БЎЛИМЛАР) ТАШКИЛ
ЭТИЛМАЙДИГАН ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ УЧУН ЛАВОЗИМЛАР
|
Бош архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан 200 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Етакчи архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 50 мингдан 200 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
I тоифали архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
II тоифали архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Архивчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Етакчи услубчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Фондлар катта сақловчиси
|
Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги. Махсус фондлар сақловхонаси ташкил этилса қўшимча 1 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 50 мингдан 200 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Фондлар сақловчиси
|
Сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Реставратор (қўлёзмалар ва ҳужжатлар бўйича)
|
Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Рақамлаштириш бўйича етакчи мутахассис
|
Сақлов бирлиги ҳажми 200 мингдан 500 минггача бўлган давлат архиви учун 3 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан 200 минггача бўлган давлат архиви учун 2 штат бирлиги.
Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан кам бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
IV. ЁРДАМЧИ ЛАВОЗИМЛАР
|
Иш юритувчи
|
Сақлов бирлиги ҳажми 100 мингдан ортиқ бўлган давлат архивлари учун 1 штат бирлиги.
|
Хўжалик мудири
|
Алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Омборчи
|
Алоҳида юридик шахс мақомига эга давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Компьютер техникасига техник хизмат кўрсатиш техниги (муҳандис)
|
Ҳар 50 та компютер ва оргтехника учун 1 штат бирлиги.
Сервер тармоқ ускуналар мавжуд бўлганда сервер оператори лавозими киритилади.
|
Боғбон, ҳовли супурувчи
|
Боғ, манзарали дарахтлар, яшил ўтлоқ ва гулзор 0,5 гектардан 2 гектаргача бўлган майдон учун ёки 2,5 минг кв метр тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги.
|
Электромонтёр
|
Жами штат бирлиги 50 тадан ортиқ бўлган давлат архиви учун 1 штат бирлиги.
|
Биноларга комплекс хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишчи
|
Ўзбекистон миллий архивлари, марказий ва вилоят давлат архивлари учун 1 штат бирлиги.
Ходимлар сони ҳар 50 нафардан ортиқ бўлган давлат архиви учун қўшимча 1 штат бирлиги.
|
Хизмат хоналари фарроши
|
800 кв метр супуриладиган ва тозаланадиган майдон учун 1 штат бирлиги.
|
Енгил автомобиль ҳайдовчиси
|
Автомобиль мавжуд бўлганда, давлат архивининг юқори турувчи ташкилотининг рухсати билан киритилади.
|
Қоровул
|
Ҳар бир давлат архиви учун 3 штат бирлиги. Қўшимча алоҳида бинога эга бўлганда қоровул штатини 2 та штат бирлигига оширишга рухсат берилади.
Қўриқлаш хизмати томонидан қўриқланмаган тақдирда жорий этилади.
|
Изоҳ:
1) Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви ва Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ходимларининг сони ва лавозимларни киритишнинг меҳнат нормалари сақлов бирлиги ҳажми 500 мингдан 1000 минггача бўлган давлат архивлари учун белгиланган нормалар асосида белгиланади;
2) Иш ҳажми ва шароитларига кўра мазкур намунавий меҳнат нормаларини қўллаш мумкин бўлмаса, қўшимча штат бирликлари, шунингдек ушбу жадвалда назарда тутилмаган ёрдамчи ходимлар бўйича қўшимча штат бирликлари (лавозимлар) иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 1 июнь