Иқтисодиёт ва молия вазирининг 13.05.2026 й. 363-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (19-сонли БҲС) "Даромад"ни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.06.2026 й. 3857-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.06.2026 й.
N 3857
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
13.05.2026 й.
N 363
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси
бюджет ҳисобининг стандарти (19-сонли БҲС)
"Даромад"ни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 161-моддасига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (19-сонли БҲС) "Даромад" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д.А. Кучкаров
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 5 февралдаги 12-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (10-сонли БҲС) "Алмашув операцияларидан олинадиган даромадлар"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3145, 2019 йил 25 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/3145/2809-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 майдаги 62-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (12-сонли БҲС) "Қурилишга оид шартномалар"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3170, 2019 йил 1 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2019 й., 10/19/3170/3356-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларнинг 491-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 18 июнь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter