Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2026 й. 351-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.06.2026 й.
N 351
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН ТЕХНИК ЖИҲАТДАН
ТАРТИБГА СОЛИШ АГЕНТЛИГИНИНГ
ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИ ТАРКИБИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисида" 2024 йил 1 июлдаги 370-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳайъати аъзолари сони 11 (ўн бир) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1. Жуманазаров Акмал Рузикулович |
- |
директор |
2. Саидорипов Лазизбек Фуркатжанович |
- |
директорнинг биринчи ўринбосари |
3. Шакаров Жўрабек Холмирзаевич |
- |
директор ўринбосари |
4. Машанпин Тимур Васикович |
- |
директор ўринбосари |
5. Абдурахманов Азамат Абдулхакимович |
- |
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи |
6. Қўшақов Сардорбек Иномжонович |
- |
Мувофиқликни баҳолаш бўйича техник сиёсатни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи |
7. Ходжикариев Дилшод Масудходжаевич |
- |
Техник регламентлар ва стандартлар бўйича дастурларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи |
8. Лавозимига кўра |
- |
Метрологияни ривожлантириш ва ўлчаш бирликлари ягоналигини таъминлаш бўлими бошлиғи |
9. Лавозимига кўра |
- |
Давлат назоратини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи |
10. Махбубов Мансуржон Мирожидинович |
- |
Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси ўринбосари |
11. Хамзаев Музаффархон Амирович |
- |
"Ўзбекистон стандартлар институти" давлат муассасаси директори |
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2025 йил 11 январдаги 11-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 1 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter