Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2026 й. 345-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.06.2026 й.
N 345
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИ ТАРКИБИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1. Икрамов Азизбек Исраилович |
- |
фавқулодда вазиятлар вазири |
2. Зупаров Санжар Тахирович |
- |
фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари в.б. - Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш департаменти бошлиғи |
3. Сотиев Хуршид Тўлқинбоевич |
- |
фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари в.б. - Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи |
4. Кадиров Нуриддин Бахриддинович |
- |
фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари в.б. - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи |
5. Жумаев Рустам Шухратович |
- |
фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари в.б. - Молия, моддий-техник таъминот ва муҳандислик департаменти бошлиғи |
6. Лавозимига кўра |
- |
фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари |
7. Абдумухторов Анваржон Акрамжонович |
- |
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси |
8. Шакиров Дониёр Бахтиёрович |
- |
фавқулодда вазиятлар вазири маслаҳатчиси - Стратегик режалаштириш ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи |
9. Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович |
- |
Фавкулодда вазиятлар вазирлиги Академияси б ошлиғи |
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 28 октябрдаги 660-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 1 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter