Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2026 й. 347-сон "Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳайъати аъзоларининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.06.2026 й.
N 347
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ
ҚЎМИТАСИ ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИНИНГ
ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон ҳамда "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 11 (ўн бир) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1. Пулатов Фаррух Жахонгирович |
- |
Солиқ қўмитаси раиси |
2. Лавозим бўйича |
- |
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
3. Абдиев Жахонгир Ибрагимович |
- |
Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари |
4. Файзибаев Алимжан Элчиевич |
- |
Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари |
5. Солиев Абдулазиз Соли ўғли |
- |
Солиқ қўмитаси раисининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари |
6. Абдумухторов Анваржон Акрамжонович |
- |
Ўзбекистон давлат муассасаларини ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси |
7. Нарзиев Иигитали Шодмонович |
- |
Солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси |
8. Элмурадов Алишер Абдивалиевич |
- |
Солиқ қўмитаси раисининг сунъий интеллект ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича маслаҳатчиси |
9. Умурзаков Лутфулло Хасанбоевич |
- |
Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш департаменти директори |
10. Қурбанов Зиёдаддин Рахимович |
- |
Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи |
11. Лавозим бўйича |
- |
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғи |
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳайъати аъзоларининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2025 йил 5 июндаги 350-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири ЖА. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 1 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter