Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.06.2026 й. 3876-сон билан рўйхатга олинган Маданий мерос агентлиги директорининг 29.06.2026 й. 2-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2026 йил 30 июнда 3876-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Маданий мерос агентлиги
директорининг
2026 йил 29 июндаги
ИЛОВА
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза
қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан
назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш"
электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
"Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими - Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми;
текширув - тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.
2. Агентлик томонидан "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг "хавфни таҳлил этиш" тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. Ишлаб чиқилган "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
ҚИЛИШГА ДОИР УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
3-БОБ. ХАВФ ДАРАЖАСИ ТАСНИФИ ВА УЛАРНИНГ
МЕЗОНЛАРИГА ДОИР ТАЛАБЛАР
8. "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини "балл" тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Агентлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг иловасидаги келтирилган Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичларини "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимига киритади.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги кўрсаткичлар бўйича "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
хавф даражаси юқори - баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта - баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст - баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг "хавфни таҳлил этиш" тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
ИЛОВА
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш
соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари |
Балл |
Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар |
1. |
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш ишларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан келишилмаганлиги |
10 |
|
2. |
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни бузиш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан келишилмаганлиги |
10 |
|
3. |
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан келишилмаганлиги |
10 |
|
4. |
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш учун Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари ва Илмий-эксперт кенгашининг ижобий хулосалари мавжуд эмаслиги |
10 |
|
5. |
Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, маданий мерос объектларида илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун рухсатноманинг мавжуд эмаслиги |
10 |
|
6. |
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилмаслик |
10 |
|
7. |
Асрашга доир ишларни рухсатномада кўрсатилган жой ва муддатда ўтказмаслиги |
10 |
|
8. |
Агентликка тақдим этилган ва белгиланган тартибда маъқулланган асрашга доир ишларнинг лойиҳасига қатъи риоя қилмаслик |
10 |
|
9. |
Асрашга доир ишларни амалга ошириш муддатига ёки лойиҳасига 10 фоиздан кўп бўлмаган ўзгартиришлар киритиш зарур бўлганда, бу ҳақда Агентликни олдиндан ёзма равишда хабардор қилмаслик |
5 |
|
10. |
Асрашга доир ишларда объектга салбий таъсирларнинг олдини олиш ва авария ҳолатига қарши ишларни бажармаслик |
5 |
|
11. |
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжуд эмаслиги |
5 |
|
12. |
Давлат мулки бўлган ва ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматни ифодалайдиган моддий маданий мерос объектларини, яъни ҳайкаллар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланишда Агентлик Илмий-эксперт кенгашининг қарори мавжуд эмаслиги |
5 |
|
Жами баллар йиғиндиси |
100 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 1 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter