Мудофаа вазирлигининг 24.06.2026 й. 21-сон, Ички ишлар вазирлигининг 15.06.2026 й. 19-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 16.06.2026 й. 09-737-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 23.06.2026 й. 15-сон, Миллий гвардиянинг 17.06.2026 й. 18-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 20.06.2026 й. 379-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 15.06.2026 й. 33-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 15.06.2026 й. 08/307-сон, Ёшлар ишлари агентлигининг 15.06.2026 й. 01-07/36-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.06.2026 й. 3878-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.06.2026 й.
N 3878
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ 24.06.2026 й. N 21 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.06.2026 й. N 19 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.06.2026 й. N 09-737 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ 23.06.2026 й. N 15 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ 17.06.2026 й. N 18 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 20.06.2026 й. N 379 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.06.2026 й. N 33-қ/қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.06.2026 й. N 08/307 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИНИНГ 15.06.2026 й. N 01-07/36 |
|
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли
ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга
ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат
жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 апрелдаги ПҚ-134-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи ва жозибадорлигини ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири
|
Ш.Г. Халмухамедов |
Вазир
|
А.А. Тошпулатов |
Вазир
|
А.И. Икрамов |
ДХХ раиси
|
Б.Н. Курбанов |
Қўмондон
|
Б.Х. Тошматов |
Вазир
|
Д.А. Кучкаров |
Вазир
|
К.А. Шарипов |
Вазир
|
Б.Э. Захидов |
Директор |
А.З. Садуллаев |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 2 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter