Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.06.2026 й. 3878-сон билан рўйхатга олинган Мудофаа вазирлигининг 24.06.2026 й. 21-сон, Ички ишлар вазирлигининг 15.06.2026 й. 19-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 16.06.2026 й. 09-737-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 23.06.2026 й. 15-сон, Миллий гвардиянинг 17.06.2026 й. 18-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 20.06.2026 й. 379-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 15.06.2026 й. 33-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 15.06.2026 й. 08/307-сон, Ёшлар ишлари агентлигининг 15.06.2026 й. 01-07/36-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2026 йил 30 июнда 3878-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Мудофаа вазирлигининг
2026 йил 24 июндаги 21-сон,
Ички ишлар вазирлигининг
2026 йил 15 июндаги 19-сон,
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг
2026 йил 16 июндаги 09-737-сон,
Давлат хавфсизлик хизматининг
2026 йил 23 июндаги 15-сон,
Миллий гвардиянинг
2026 йил 17 июндаги 18-сон,
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
2026 йил 20 июндаги 379-сон,
Олий таълим, фан ва
инновациялар вазирлигининг
2026 йил 15 июндаги 33-қ/қ-сон,
Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлигининг
2026 йил 15 июндаги 08/307-сон,
Ёшлар ишлари агентлигининг
2026 йил 15 июндаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли
ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга
ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат
жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий қисм ва муассасаларида (бундан буён матнда ҳарбий қисмлар деб юритилади) муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни (бундан буён матнда муддатли ҳарбий хизматчилар деб юритилади) хизматдан бўш вақтларида касбга ўқитиш (бундан буён матнда ўқитиш деб юритилади) харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
1. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитишдан асосий мақсад уларнинг хизматни ўташ даврида бўш вақтларидан унумли фойдаланишини ташкил этиш ҳамда захирага бўшатилганидан сўнг, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича бандлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
2. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш харажатларини молиялаштириш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2-БОБ. МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ
ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
3. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш жараёни ҳарбий қисмлар томонидан шакллантириладиган буюртма асосида ҳарбий қисмлар, давлат техникумлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномага мувофиқ ташкил этилади.
4. Ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматчиларни қизиқишлари асосида ўқитиш учун ўқув гуруҳлари ташкил этилади.
Бунда ҳар бир ўқув гуруҳи камида 5 нафар ва кўпи билан 30 нафар муддатли ҳарбий хизматчилардан иборат таркибда шакллантирилади.
5. Мазкур Низомнинг иловасида келтирилган касблар рўйхатига мувофиқ давлат техникумлари томонидан тасдиқланган ўқув жараёни графиги асосида муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш назарий ва амалий шаклда олиб борилади.
Бунда ўқишни муваффақиятли тамомлаган муддатли ҳарбий хизматчиларга келгусида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги сертификат берилади.
3-БОБ. МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ
ЎҚИТИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
6. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш харажатлари ҳарбий қисмлар, давлат техникумлари ҳамда ҳудудий бошқармалар ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномага мувофиқ молиялаштирилади.
7. Давлат техникуми ҳар ойнинг учинчи санасига қадар ўтган ойда ўқитилган муддатли ҳарбий хизматчилар сони ва ўтказилган ўқув машғулотларининг соатларидан келиб чиққан харажатлар ҳисоб-китоби кўрсатилган талабномани шакллантиради ва уни ҳарбий қисм билан келишади ҳамда ҳудудий бошқармаларга тақдим этади.
8. Ҳудудий бошқарма тақдим этилган талабноманинг асослилигини ҳамда шартнома шартларига мувофиқлилигини кўриб чиқади ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш харажатларини молиялаштириш учун ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) сўров юборади.
Вазирлик ҳудудий бошқармаларнинг сўровига асосан зарур маблағларни сўров келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ҳудудий бошқармаларга ажратади. Ҳудудий бошқармалар ажратилган маблағларни улар келиб тушган куннинг ўзида давлат техникумларининг тегишли ҳисобварақларига ўтказади.
9. Давлат техникуми талабнома асосида ўқув жараёнига жалб этилган педагог ходимлар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнатига ҳақ тўлашни меҳнат қонунчилигида белгиланган муддатларда, зарур маблағ давлат техникуми ҳисобварағига келиб тушганидан сўнг амалга оширади.
Бунда давлат техникумининг педагог ходимлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (рўйхат рақами 3157, 2019 йил 22 апрель) доирасида амалга оширилади.
10. Ҳарбий қисмлар давлат техникумлари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар келгуси календар йилда ўқитилиши режалаштирилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар сони, касблар йўналишлари ҳамда ўқитиш харажатларининг прогноз қийматини ўз ичига олган прогноз талабномани шакллантиради ва ҳудудий бошқармага тақдим этади.
11. Ҳудудий бошқармалар олинган прогноз талабномалари асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг келгуси йил учун харажатлар прогнози лойиҳасини ишлаб чиқади ва ҳар йили 25 июнга қадар Вазирликка тақдим этади.
12. Вазирлик ҳудудий бошқармаларнинг прогнози лойиҳаси асосида муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш харажатларини молиялаштириш прогноз кўрсаткичларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексида белгиланган муддатларда келгуси йил учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг бюджети параметрларида акс эттириш учун киритади.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 апрелдаги ПҚ-134-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи ва жозибадорлигини ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 7-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш бўйича зарур бўлган моддий-техник база билан ҳамда касбга ўқитиш даврида талаб қилинадиган жиҳозлар, хомашё ва материаллар етказиб берилиши билан таъминлайди.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида
муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий
хизматчиларни касбга ўқитиш курсларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Касбга ўқитиш курсларининг номи |
Соати |
1. |
Автомобиль двигателларини таъмирлаш чилангари |
432 |
2. |
Автомобиль электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари |
432 |
3. |
Автомобиль юриш қисмларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари |
432 |
4. |
Автомобиль шиналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш |
432 |
5. |
Экскаватор машинисти |
432 |
6. |
Автокран машинисти |
432 |
7. |
Юк ва багажни қабул қилувчи-топширувчи |
288 |
8. |
Омбор логистикаси |
576 |
9. |
Товар оператори (логистика доирасида) |
288 |
10. |
Чилангарлик ишлари |
432 |
11. |
Токар |
432 |
12. |
Пайвандловчи |
432 |
13. |
Электр жиҳозларини таъмирлаш |
432 |
14. |
Қайта тикланувчи энергия манбаларини эксплуатация қилиш бўйича электромонтёр |
720 |
15. |
Электромонтёр |
432 |
16. |
Маиший электр жиҳозларини таъмирловчи |
432 |
17. |
Иссиқлик энергияси асбоб-ускуналари ва қозонхона қурилмалари оператори |
288 |
18. |
Совитиш қурилмаларини таъмирлаш бўйича чилангар |
432 |
19. |
Компьютер АТ ва веб-сайт яратиш |
432 |
20. |
Компьютер техникаси монтажчиси |
432 |
21. |
Компьютер графикаси оператори |
432 |
22. |
Веб дастурлаш |
432 |
23. |
Киберхавфсизлик (Кибер-техник) |
432 |
24. |
Видеокузатув қўриқлаш тизими воситаларига хизмат кўрсатиш техниги |
432 |
25. |
Иссиқхона ва парник хўжаликлари конструкцияси монтажчиси |
432 |
26. |
Иссиқхона ишчиси |
432 |
27. |
Гидропоника усулида маҳсулот етиштириш |
432 |
28. |
Асаларичилик |
288 |
29. |
Балиқчилик |
288 |
30. |
Қуёнчилик |
288 |
31. |
Лимончилик |
288 |
32. |
Чорвачилик |
432 |
33. |
Боғдорчилик |
432 |
34. |
Уй-жой коммунал хўжалиги сервиси |
432 |
35. |
Дурадгорлик ва пол ётқизиш ишлари |
432 |
36. |
Мебель жиҳозларини ясаш ва таъмирлаш устаси |
432 |
37. |
Гипсокартон ва донали материаллардан пардозлаш ишлари устаси |
432 |
38. |
Қурилиш пардозлаш ишлари (Бўёқчи, безакчи) |
432 |
39. |
Қопловчи плиткачи (Керамик плиталар (кафель) териш ишлари) |
432 |
40. |
Сувоқчи |
432 |
41. |
Ғишт терувчи |
432 |
42. |
Бетончи |
432 |
43. |
Сантехника ишлари устаси (Сантехника жиҳозларини монтаж қилиш ишлари) |
432 |
44. |
Лифт бўйича механик |
432 |
45. |
Алюминий профил ва поливинил хлоридан эшик ва деразалар монтажчиси |
432 |
46. |
Эркаклар сартарошлик ишлари |
432 |
47. |
Заргарлик маҳсулотлари сотувчиси |
288 |
48. |
Бухгалтер |
432 |
49. |
Ходимлар билан ишлаш бўйича менежер |
432 |
50. |
Официант |
144 |
51. |
Ошпаз |
432 |
52. |
Қандолатчи-нонвой |
432 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 2 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter