Меҳнат муносабатларида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 01.07.2026 й. 3881-сон билан рўйхатга олинган камбағалликнни қисқартириш ва бандлик вазирининг 01.07.2026 й. 9-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2026 йил 1 июлда 3881-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
камбағалликнни қисқартириш
ва бандлик вазирининг
2026 йил 1 июлдаги
ИЛОВА
Меҳнат муносабатларида қонунчиликка риоя
этилиши устидан назоратни амалга оширишда
"Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини
жорий этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир меҳнат муносабатларида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув - тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Инспекция ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
"Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими - Инспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
2. Инспекция томонидан "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг "хавфни таҳлил этиш" тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
ҚИЛИШГА ДОИР УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур.
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, шу жумладан аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
3-БОБ. ХАВФ ДАРАЖАСИ ТАСНИФИ ВА УЛАРНИНГ
МЕЗОНЛАРИГА ДОИР ТАЛАБЛАР
8. "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини "балл" тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Ҳар бир асосий кўрсаткичларнинг баҳоси ушбу кўрсаткичларнинг муҳимлик даражасидан келиб чиққан ҳолда бир-биридан фарқ қилиши мумкин.
Бунда, табдиркорлик субъектларининг хавф даражаси иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар бўйича "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
10. "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда, баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори - баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта - баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст - баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг "хавфни таҳлил этиш" тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди.
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
ИЛОВА
Меҳнат муносабатларида қонунчиликка риоя
қилишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида
қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари |
Балл |
Таҳлил натижасига кўра қўйилган балл |
1. |
Иш вақтининг ойлик нормасини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган тўлиқ ставкада ишловчи ходимлар учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг ойлик миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам ҳисобланганлиги |
15 |
|
2. |
Меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказилмаганлиги |
10 |
|
3. |
Ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календар кундан кам бўлиши |
10 |
|
4. |
Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган қоғоз шаклидаги меҳнат шартномаларини "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида беш иш куни давомида рўйхатдан ўтказмаганлиги |
10 |
|
5. |
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида уч иш куни давомида рўйхатдан ўтказмаганлиги |
10 |
|
6. |
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиниши таъминланмаганлиги |
15 |
|
7. |
Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтишини, ўқитишни, қайта тайёрлашни, малакасини оширишни ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича билимларини текширишни таъминламаганлиги |
10 |
|
8. |
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини (ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис) ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини (йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис) қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этмаганлиги |
15 |
|
9. |
Иш берувчи томонидан чет эл фуқаросини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлмаган ҳолда ишга қабул қилганлиги |
5 |
|
Жами баллар йиғиндиси |
100 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 2 июль

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter