Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 12.08.2026 й. 27-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.08.2026 й. 3190-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.08.2026 й.

N 3190-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.08.2026 й.

N 27-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон

Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб

эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни

кўриб чиқиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-358-сон "Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сон "Географик кўрсаткичларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3190, 2019 йил 30 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 10/19/3190/3984-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                        А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг

Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон

Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб

эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни

кўриб чиқиш қоидаларига киритилаётган қўшимча

ва ўзгартиришлар


1. Қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Апелляция ва ариза Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) "Интеллектуал мулк муҳофазаси портали" (бундан буён матнда Портал деб юритилади) орқали топширилади.".


2. 4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ушбу Қоидаларнинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни мазкур Қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар шахсан ўзлари ёки вакиллари, шу жумладан Патент вакилларининг давлат реестрига киритилган патент вакиллари орқали топширилиши мумкин.";

иккинчи хатбошидаги "шу жумладан Апелляция кенгаши йиғилишларида қатнашишни ўз вакиллари, шунингдек Вазирликда рўйхатдан ўтказилган" деган сўзлар "Патент вакилларининг давлат реестрига киритилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 7-бандда:

"б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сон қарори билан тасдиқланган Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"в" кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Аризада Товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ ҳаммага маълум бўлган товар белгиси деб топиш сўралаётган товарларнинг рўйхати кўрсатилиши керак.";

олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

"г" кичик банддан иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


4. 8-банднинг иккинчи хатбошисидан "Апелляция материаллари икки нусхада топширилади." деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорларда давлат божлари тўланади. Давлат божлари ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади. Бунда давлат божи тўланмаган тақдирда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.".


6. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Апелляция ёки ариза ўзбек ёки рус тилларида топширилади. Барча қўшимча материаллар, шу жумладан техник ҳужжатлар ўзбек ёки рус тилларида уч ой муддат ичида топширилади.

Барча қўшимча материаллар, шу жумладан техник ҳужжатлар тақдим қилинмаган тақдирда, ушбу материаллар апелляция ёки аризани кўриб чиқишда эътиборга олинмайди.".


7. 13-бандда:

биринчи хатбоши "қабул қилинганлиги ҳақида" деган сўзлардан кейин "Портал орқали" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги "апелляция ҳуқуқ эгасига" деган сўзлар "ҳуқуқ эгасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 14-бандда:

биринчи хатбоши "таклифи баён қилинган сўровнома" деган сўзлардан кейин "Портал орқали" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "бу ҳақда" деган сўзлардан кейин "Портал орқали" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда апелляция берган шахсга билдиришнома Портал орқали юборилади.".


10. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Апелляция ёки аризани кўриб чиқиш Апелляция кенгаши раиси, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котиби таркибидаги Апелляция кенгаши мажлисида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади. Апелляция кенгашининг таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради. Апелляция кенгаши таркибида адлия органлари ва муассасаларининг ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим.

Апелляция кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Апелляция кенгаши аъзоларига Портал орқали иш билан танишиш ҳамда бевосита апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида фойдаланиш имконияти яратилади.".


11. Қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. Апелляция кенгаши аъзоси кўрилаётган апелляция ишида томон ёки унинг вакили бўлганда, у овоз беришда иштирок этмайди.".


12. 24-банднинг биринчи хатбошиси "унинг вакили," деган сўзлардан кейин "шу жумладан патент вакили ҳамда" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


13. 27-бандда:

биринчи хатбоши "белгилаган муддатларда" деган сўзлардан кейин "Портал орқали" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги "патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади" деган сўзлар "давлат божи тўлови ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат божи тўланмаса, расмий илтимоснома берилмаган деб ҳисобланади.".


14. 30-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция кенгаши мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 15-бандига кўра амалга оширилади.".


15. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Апелляция кенгашининг мажлислари жараёнлари видеоёзувда қайд этиб борилади ва баённома юритилмайди.".


16. 36-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция кенгашининг қарори Апелляция кенгаши раиси ва ишни кўриб чиқишда қатнашган Апелляция кенгашининг барча аъзолари томонидан Портал орқали электрон ҚР-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланади ва манфаатдор шахслар қарор ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Бунда қарор апелляция ёки ариза берган шахс ёхуд уларнинг вакилларининг, шу жумладан патент вакилларининг Порталдаги шахсий кабинетига юборилади.";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "ёзма равишда" деган сўзлар "Портал орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 37-бандда:

биринчи хатбошидаги "ёзма" деган сўз "Портал орқали электрон" сўзлар билан алмаштирилсин;

"а" кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Апелляция ёки ариза топширган шахснинг ва (ёки) унинг вакилининг, шу жумладан патент вакилининг фамилияси, отасининг исми;".


18. 38-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


19. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Апелляция кенгаши қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга Вазирлик томонидан юборилади, шунингдек унинг расмий нашрида ва веб-сайтида тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда маълумот тариқасида эълон қилиниши мумкин, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.

Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси ҳамда селекция ютуқлари билан боғлиқ қарорлар тарафларнинг розилиги билан ва шахси кўрсатилмаган тарзда маълумот тариқасида унинг расмий нашрида ва веб-сайтида эълон қилиниши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 12 август