Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 03.08.2026 й. 21/2-сон "Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.08.2026 й. 3759-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.08.2026 й.

N 3759-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.08.2026 й.

N 21/2


ҚАРОРИ



Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари

томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар

кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш

ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар

тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 23 декабрдаги 35/14-сон қарори (рўйхат рақами 3759, 2026 йил 21 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/3759/0064-сон) билан тасдиқланган Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Марказий банк раиси                                   Т.А. Ишметов






Қарорга

ИЛОВА



Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари

томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар

кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш

ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фойдаланувчи - кредит ёки тўлов ташкилотларининг масофавий молиявий хизматларидан фойдаланувчи биометрик идентификациядан ўтган жисмоний шахс;";

олтинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қин қариндошлар - ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари.".


2. 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фойдаланувчини рўйхатдан ўтказишда масофадан биометрик идентификациядан ўтказиш;";

иккинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фойдаланувчининг телефон рақамига боғланган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади) мазкур фойдаланувчининг ЖШШИРига мос келишини текшириш (юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган (корпоратив) телефон рақамлари бундан мустасно), мослик аниқланмаган тақдирда фойдаланувчини мобил иловада рўйхатдан ўтказиш ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўймаслик ҳамда бу ҳақда фойдаланувчига СМС-хабарнома юбориш. Бунда фойдаланувчининг телефон рақами унинг яқин қариндошига тегишли бўлган ҳолларда, яқин қариндошлик муносабати тасдиқланса, фойдаланувчини мобил иловада рўйхатдан ўтишини таъминлаш;";

олтинчи хатбошидаги "OTP-кодни киритиб, биометрик идентификациядан ўтган ҳолда" деган сўзлар "OTP-кодни киритган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Фойдаланувчи ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) фақат ушбу шахсга (яқин қариндошларни истисно қилган ҳолда) тегишли бўлган банк ҳисобварағи, банк картаси ва электрон ҳамёнларни бириктиришга ҳамда ушбу ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) орқали жисмоний шахслар ўртасида нақд пулсиз ўтказмаларни (бундан буён матнда P2P ўтказмалар деб юритилади) амалга оширишга рухсат берилади.".


4. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Кредит ва тўлов ташкилотлари ўзининг таваккалчиликларни бошқариш сиёсатидан келиб чиқиб, OTP-код ёки бошқа муқобил аутентификация усуллари орқали тасдиқлаш талаб этилмайдиган P2P ўтказмаларнинг максимал миқдорини белгилаши шарт.

Бунда OTP-код ёки бошқа муқобил аутентификация усуллари орқали тасдиқлаш талаб этилмайдиган P2P ўтказмаларини амалга ошириш билан боғлиқ фрод ҳолатлари учун жавобгарлик кредит ва тўлов ташкилотлари зиммасида бўлади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисига асосан тасдиқлаш талаб этилмайдиган миқдордан юқори бўлган барча P2P ўтказмалари OTP-код ёки бошқа муқобил аутентификация усуллари орқали тасдиқланган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Веб-сайтлар орқали P2P ўтказмаларни амалга ошириш мумкин эмас.".


5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Мавжуд ҳисобга олиш ёзувининг (аккаунтнинг) паролини тиклаш ва бошқа қурилмадан кириш жараёнлари фақатгина биометрик идентификациядан ўтган ҳолда амалга оширилиши лозим.".


6. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Мавжуд ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) бошқа қурилмадан кириш ёки унинг паролини қайта тиклаш жараёнида ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари автоматик тарзда нофаол ҳолатга ўтказилиши лозим. Бунда мазкур банк карталари OTP-код билан тасдиқлаш орқали қайта фаоллаштирилади.".


7. 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойдаланувчининг мобил қурилмасида зарарли дастурлар борлиги ёки масофадан бошқарилаётганлиги аниқланганда кредит ва тўлов ташкилотлари мижозга ушбу ҳолат ҳақида зудлик билан PUSH-хабар ва СМС-хабарнома орқали хабар бериши лозим. PUSH-хабар ва СМС-хабарномада фойдаланувчига ҳолатни аниқлаштириш мақсадида кредит ва тўлов ташкилоти билан боғланиши зарурлиги қайд этилиши шарт.".


8. 17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Кредит ва тўлов ташкилотлари ўзининг таваккалчиликларни бошқариш сиёсатидан келиб чиқиб, мобил илова орқали амалга ошириладиган ҳар бир молиявий амалиёт фойдаланувчи томонидан тасдиқланишидан олдин, фойдаланувчига ушбу амалиёт айнан мижознинг ўзи томонидан, фирибгарлар аралашувисиз бажарилаётганлигини мустақил равишда тасдиқловчи огоҳлантириш хабарини кўрсатиши шарт.".


9. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Мобил иловада банк картаси эгасининг, шунингдек пул ўтказмалари амалга оширилганда мазкур телефон рақамга уланган банк картаси эгасининг ва пул ўтказмаларини қабул қилувчи банк картаси эгасининг маълумотлари (исм ва фамилияси) қисман беркитилган тарзда акс эттирилиши лозим.".


10. 49-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Transport Layer Security (TLS) протоколидан (1.3 ёки ундан юқори версия)" деган сўзлар "Transport Layer Security (TLS) протоколининг қўллаб-қувватланадиган (supported) талқинидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 15 август