Адлия вазирининг 14.08.2026 й. 28-мҳ-сон "Шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.08.2026 й. 3926-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.08.2026 й.
N 3926
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
14.08.2026 й.
N 28-мҳ
БУЙРУҒИ
Шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича
рўйхатдан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши
муносабати билан вазирлик ва идоралар томонидан
қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.Д. Ташкулов
ИЛОВА
Шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича
рўйхатдан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши
муносабати билан вазирлик ва идоралар томонидан
қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 7 июлдаги 58, 154-1, 19 ва 02/2658-сон қарори (рўйхат рақами 1506, 2005 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 258-модда) билан тасдиқланган Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-банди "а" кичик банди ва 1-иловаси матнидан "доимий" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 25 майдаги 111-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2231, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 218-модда) билан тасдиқланган Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 22-банди иккинчи хатбошисидан "доимий" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2397, 2012 йил 23 октябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидаларининг 5-банди биринчи хатбошиси, 29-банди, 3-иловасининг 12-банди ва 4-иловасининг 9-бандидаги "Доимий яшаш жойи" деган сўзлар "Яшаш жойи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:
1) 108-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидан "доимий" деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 17, 35, 54, 57, 63, 67 ва 68-иловаларнинг матнидаги "Доимий яшаш жойи" деган сўзлар "Яшаш жойи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 62-илованинг матнидаги "Доимий яшаш манзили" деган сўзлар "Яшаш жойи манзили" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 9 декабрдаги 20-сон буйруғи (рўйхат рақами 2648, 2015 йил 8 январ) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандидан "доимий" деган сўз чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2779, 2016 йил 18 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди учинчи хатбошиси ва 12-бандидан "доимий" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 26 июлдаги 101 ва 113-сон қарори (рўйхат рақами 2913, 2017 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 868-модда) билан тасдиқланган 1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
1) 3-банднинг биринчи хатбошисидан "доимий" деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 2, 3 ва 4-иловаларнинг матнидаги "Доимий яшаш манзили" деган сўзлар "Яшаш жойи манзили" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:
1) 3-1-банднинг еттинчи хатбошиси, 74-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 87-банднинг бешинчи хатбошиси, 90-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 92-банднинг биринчи хатбошисидаги "доимий яшаш жойи" деган сўзлар "яшаш жойи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-банднинг биринчи хатбошиси, 24-банднинг олтинчи хатбошиси, 60-банднинг бешинчи хатбошиси ҳамда 79-банднинг бешинчи хатбошисидаги "доимий ёки вақтинча яшаш жойи" деган сўзлар "яшаш жойи ёки турган жойи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2019 йил 22 январдаги 2-2019/ҚҚ, 9, 1/103-сон қарори (рўйхат рақами 3130, 2019 йил 23 январ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3130/2539-сон) билан тасдиқланган Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 10-банди саккизинчи хатбошисидан "доимий" деган сўз чиқариб ташлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 12 июндаги 124-сон буйруғи (рўйхат рақами 3274, 2020 йил 30 июн) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3274/1186-сон) билан тасдиқланган Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7 ва 11-бандларидан "доимий" ва "вақтинча" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2023 йил 2 мартдаги 51-сон буйруғи (рўйхат рақами 3424, 2023 йил 11 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2023 й., 10/23/3424/0141-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди биринчи хатбошиси ва 2-иловаси матнидан "доимий" ва "вақтинча" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
12. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 13 октябрдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 3465, 2023 йил 17 октябр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2023 й., 10/23/3456/0782-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатида:
1) 1-бобнинг "Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни" устуни 1-позициясининг 2-банди, 2-позициясининг 5 ва 6-бандлари, 3-позициясининг 1, 8 ва 13-бандлари, 6-позициясининг ўн биринчи хатбошиси ва 7-позициясининг биринчи хатбошисидан "доимий" ва "вақтинча" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 2-бобнинг "Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни" устуни 1-позициясининг 2-банди, 2-позициясининг 5 ва 6-бандлари, 3-позициясининг 1, 8 ва 13-бандлари, 7-позициясининг биринчи хатбошисидан "доимий" ва "вақтинча" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 3-бобнинг "Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни" устуни 1-позициясининг 2-банди, 2-позициясининг 7 ва 8-бандлари, 3-позициясининг 1, 8 ва 13-бандлари, 6-позициясининг ўн бешинчи хатбошиси ва 7-позициясининг биринчи хатбошисидан "доимий" ва "вақтинча" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
13. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 32-сон буйруғи (рўйхат рақами 3564, 2024 йил 24 октябр) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 10/24/3564/0858-сон) билан тасдиқланган Ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус ваучер шаклининг 5-бандидаги "Доимий яшаш жойи" деган сўзлар "Яшаш жойи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2023 йил 21 декабрдаги 343-сон буйруғи (рўйхат рақами 3491, 2024 йил 17 январ) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 10/24/3491/0047-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди биринчи хатбошиси ва 2-иловаси матнидан "доимий" ва "вақтинча" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
15. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 3 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3637, 2025 йил 7 июл) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 10/25/3637/0595-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 24-банди биринчи хатбошисидан "доимий" деган сўз чиқариб ташлансин.
16. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 24 декабрдаги 29-сон буйруғи (рўйхат рақами 3755, 2026 йил 13 январ) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3755/0039-сон) билан тасдиқланган Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхатида Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар бўйича тиббий маълумотнома шаклининг 5-бандидаги "Доимий яшаш жойи" деган сўзлар "Яшаш жойи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 17 август

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter