Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак
Тавсияда:
– Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини тўлдириш:
амортизация қилинадиган асосий воситалар;
асосий воситалар амортизацияси;
асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати.
Тавсияга 2025 йил 1 январдан кучга кирган 5-сон БҲМСга асосан ўзгартиришлар киритилди.
Фойда солиғи бўйича ҳисоботлар пакетида АВларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномаси – Фойда солиғи ҳисоб-китобига 4-илова мавжуд.
АВларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини фақат йил якунлари бўйича АВнинг солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича тўлдиринг.
Маълумотноманинг 1-устунида Солиқ кодексининг 306-моддаси 30-қисмида келтирилган таснифлашга мувофиқ келадиган АВнинг таснифланиши берилган. АВ бўйича барча ахборотни қолган устунларда ушбу таснифлаш кесимида акс эттиринг.
Кейинги устунлар уч қисмга бўлинади:
- амортизация қилинадиган асосий воситалар;
- асосий воситалар амортизацияси;
- асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати.
I қисм – амортизация қилинадиган асосий воситалар
Унга 3–11-устунлар киради.
3–«Солиқ даври бошига АВ қиймати» устунда йил бошига АВнинг бошланғич қийматини акс эттиринг.
- Солиқ солиш мақсадида амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қийматини қандай аниқлаш ҳақида тавсияда ўқинг.
4–«Солиқ даврида келиб тушган АВлар қиймати» устунида йил давомида келиб тушган АВнинг бошланғич қийматини акс эттиринг.
5–7–устунларда қуйидаги АВнинг бошланғич қийматини алоҳида кўрсатинг:
- акциядорнинг (иштирокчининг, мулкдорнинг) устав фондига ҳиссаси ҳисобига келиб тушган. АВнинг бошланғич қийматини активнинг акциядорлар (иштирокчилар, мулкдорлар) томонидан келишилган, лекин бозор қийматидан юқори бўлмаган пулдаги баҳосидан келиб чиқиб аниқланг
; - сотиш учун мўлжалланган захиралар ёки активлар таркибидан ўтказилган. АВнинг бошланғич қийматини активнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ бундай келиб тушиш санасида аниқланган баланс қийматидан келиб чиқиб аниқланг
; - қайта ташкил этиш натижасида (бундан ташкилий-ҳуқуқий шакл ўзгарган ҳоллар мустасно) олинган. АВнинг бошланғич қийматини топшириш далолатномасида ёки тақсимлаш балансида кўрсатилган баланс қийматидан келиб чиқиб аниқланг
.
Бу уларнинг натижасида АВ келиб тушиши мумкин бўлган операцияларнинг ҳаммаси эмас. Шу боис Маълумотноманинг 4-устунидаги АВнинг қиймати 5–7-устунлардаги қийматлар суммасидан катта бўлиши мумкин.
Таъсисчи автомобилни МЧЖ устав фондига ҳисса ҳисобига киритади. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишда автомобилни ишлаб чиқарувчидан 100 млн сўмга сотиб олинган нарх бўйича баҳолашга қарор қилишди.
Етказиб берувчининг нарх маълумотлари автомобилнинг бозор қийматини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши мумкин СК 299-м. 3-қ. Автомобилнинг бошланғич қийматини – 100 млн сўмни – Маълумотноманинг 040 ва 042-сатрларининг 4 ва 5-устунларида акс эттирамиз.
Корхона компьютерлар ва периферия ускуналарини сотади. Анча самарали ишлаш ва мижозлар базасини кенгайтириш учун корхона товарлар таркибида 300 млн сўм қиймати бўйича ҳисобда турган сервер ускунасини ўрнатди.
Товарлар таркибидан асосий воситаларга ўтказилган объектларнинг бошланғич қиймати 4-сон БҲМСга мувофиқ белгиланадиган уларнинг баланс қийматига тенг бўлади
.
Товар келиб тушганда уни қандай баҳолаш ҳақида тавсияда ўқинг.
Ускуна худди шу қиймати – 300 млн сўм бўйича асосий воситалар таркибига ўтказилган.
Сервер ускунасининг бошланғич қийматини – 300 млн сўмни – Маълумотноманинг 050 ва 051-сатрлари 4 ва 6-устунларида акс эттирамиз.
Бирлаштириш шаклида қайта ташкил этиш натижасида «А» ташкилоти топшириш далолатномаси бўйича «Б» ташкилотига ишлаб чиқариш ускунасини топширади. Охирги ҳисобот санасига топшириш далолатномасини расмийлаштиришдан олдин ускуна 500 млн сўмга баҳоланган.
Баҳолаш тартиби таъсисчилар қарори билан белгиланади.
Бирлаштириш шаклидаги қайта ташкил этишни ўтказиш тартиби ҳақида бу ерда ўқинг.
«Б» ташкилоти топшириш далолатномаси маълумотлари асосида ускунани АВ таркибида 500 млн сўм қиймати бўйича акс эттиради.
Худди шу қиймат Маълумотноманинг 030 ва 031-сатрлари 4 ва 7-устунларида акс эттирилади.
8-«Солиқ даврида асосий воситалар қийматининг ўзгариши» устунда улар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган тақдирда АВга капитал қўйилмалар қийматини акс эттиринг.
Маълумот учун
- АВ қийматига капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олиш ҳақида тавсияда ўқинг.
Агар капитал қўйилмалар ижарага олинган ёки бепул олинган асосий воситаларга ижарага берувчининг (қарз берувчининг) розилиги билан амалга оширилган бўлса ва у уларнинг қийматини қоплаб бермаса, уларни 9-устунда акс эттиринг.
- Ижарачи ижарага олинадиган мол-мулкка капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олиши кераклиги ҳақида тавсияда ўқинг.
«А» корхонаси «Б» корхонасидан ишлаб чиқариш цехини ижарага олган. Ижарага берувчининг розилиги билан «А» корхонаси уларни техник қайта жиҳозлашни амалга оширди. Шу жумладан:
ижарага берувчи – «Б» корхонаси ҳисобидан фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришни 700 млн сўм суммага кенгайтирди;
ижарага олувчи – «А» корхонаси ҳисобидан 1 500 млн сўм суммага янги ишлаб чиқаришни ташкил этди. Мазкур сумма ижарага берувчи томонидан қоплаб берилмайди.
«А» корхонаси капитал қўйилмалар суммасини – 1 500 млн сўмни – Маълумотноманинг 010 ва 011-сатрлари 9-устунида кўрсатади.
«Б» корхонаси капитал қўйилмалар суммасини – 700 млн сўмни – Маълумотноманинг 010 ва 011-сатрлари 8-устунида кўрсатади.
Маълумотноманинг 10-устунида ҳисобот йили давомида чиқиб кетган асосий воситалар қийматини акс эттиринг.
Асосий воситалар қуйидагилар натижасида чиқиб кетади:
- тугатиш;
- реализация қилиш;
- айирбошлаш;
- текинга бериш;
- бошқа корхонанинг устав фондига бериш;
- молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш;
- камомад ёки йўқотиш;
- чиқиб кетаётган таъсисчига бериш.
- АВнинг чиқиб кетиши ҳақида барчасини тавсияда ўқинг.
Чиқиб кетган асосий воситаларнинг қийматини 10-устунда бошланғич (тиклаш) қиймати бўйича акс эттиринг.
Корхона ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган, эскирган ускунани реализация қилади.
Солиқ ҳисобида:
ускунанинг бошланғич қиймати – 500 млн сўм;
жамғарилган амортизация – 350 млн сўм;
қолдиқ қиймат – 150 млн сўм.
Корхона 500 млн сўмни Маълумотноманинг 030 ва 031-сатрлари 10-устунида акс эттиради.
11-«Солиқ даври охирига асосий воситаларнинг амортизация қилинадиган қиймати» устун қуйидаги формула бўйича автоматик тарзда тўлдирилади:
Солиқ даври охирига амортизация қилинадиган қиймат (11-уст) = Солиқ даври бошига АВ қиймати (3-уст) + Солиқ даврида келиб тушган АВ қиймати (4-уст) + Солиқ даврида АВ қийматининг ўзгариши (8-уст) + Ижарага берувчининг (қарз берувчининг) розилиги билан амалга оширилган, улар томонидан қопланмаган капитал қўйилмалар қиймати (9-уст) – Солиқ даврида чиқиб кетган АВ қиймати (10-уст).
II қисм – асосий воситалар амортизацияси
Унга 12–16-устунлар киради.
12-устунда ҳисобот йили бошига АВ жамғарилган амортизациясини акс эттиринг.
- Солиқ солиш мақсадида амортизацияни қандай ҳисоблаш ҳақида тавсияда ўқинг.
13-устунда ҳисобот йилида АВ бўйича ҳисобланган амортизацияни акс эттиринг. Ушбу устунга қўлланилган тақдирда инвестициявий чегирмани ҳам киритинг, шунингдек уни Маълумотноманинг 14-устунида алоҳида кўрсатинг.
Инвестициявий чегирманинг умумий суммаси Фойда солиғига 3-«Инвестициявий чегирма» илованинг 060-сатрида ҳам акс эттирилади.
- Фойда солиғи ҳисоб-китобига 3-иловани қандай тўлдириш ҳақида тавсияда ўқинг.
Ҳисобот йили учун корхонанинг солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича:
белгиланган меъёрлар бўйича ҳисобланган АВ амортизацияси – 400 млн сўм;
ҳисобот йилида фойдаланишга топширилган янги технологик ускуна бошланғич қийматининг 20%и миқдорида инвестициявий чегирма – 300 млн сўм.
Корхона Маълумотноманинг 13-устунида 700 млн сўмни (400 + 300) ва 14-устунида – 300 млн сўмни акс эттиради.
15-устунда ҳисобот йилида чиқиб кетган АВ бўйича амортизацияни акс эттиринг.
Корхона ишлаб чиқаришда фойдаланилмаётган эскирган ускунани реализация қилади.
Солиқ ҳисобида:
- ускунанинг бошланғич қиймати – 1 000 млн сўм;
- фойдаланиш санасидан бошлаб ҳисобот йили бошига қадар жамғарилган амортизация – 600 млн сўм;
- ҳисобот йили учун чиқиб кетиш санасига қадар жамғарилган амортизация – 100 млн сўм;
- қолдиқ қиймат – 300 млн сўм.
Корхона Маълумотноманинг 15-устунида жамғарилган амортизациянинг умумий суммасини акс эттиради – 700 (600 + 100) млн сўм.
16-«Солиқ даври охирига жамғарилган амортизация» устун автоматик тарзда қуйидаги формула бўйича шакллантирилади:
Солиқ даври охирига жамғарилган амортизация (16-уст) = Солиқ даври бошига жамғарилган амортизация (12-уст) + Солиқ даври мобайнида ҳисобланган амортизация (13-уст) – Солиқ даврида чиқиб кетган АВ бўйича амортизация (15-уст).
III қисм – асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати
Унга автоматик тарзда шакллантириладиган 17–18-устунлар киради.
17-«Солиқ даври бошига қолдиқ қиймат» устун қуйидаги формула бўйича шакллантирилади:
Солиқ даври бошига қолдиқ қиймат (17-уст) = Солиқ даври бошига АВ қиймати (3-уст) – Солиқ даври бошига жамғарилган амортизация (12-уст).
18-«Солиқ даври охирига қолдиқ қиймат» устун қуйидаги формула бўйича шакллантирилади:
Солиқ даври охирига қолдиқ қиймат (18-уст) = Солиқ даври охирига АВнинг амортизация қилинадиган қиймати (11-уст) – Солиқ даври охирига жамғарилган амортизация (16-уст).
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Номоддий активларнинг амортизация қилинадиган қиймати ҳисоб-китоби Маълумотномасини қандай тўлдириш керак
- 2022 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак
- Асосий воситалар амортизацияси қандай ҳисобланади
- Асосий воситаларнинг ички ҳаракатланиши қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситаларнинг тугатилиши қандай ҳисобга олинади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter