Кўчмас мулкни ижарага беришда ҚҚС қандай ҳисобланади
Тавсияда:
– ҚҚС ҳисоб-китоби, агар коммунал хизматлар қиймати:
ижарачи томонидан алоҳида қопланса;
ижара тўлови қўшилганда.
Агар ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси ҳисобланса, ижара шартномасида оператив ижарага берилган кўчмас мулк учун ижара ҳақи
ҚҚСни ўз ичига олган ҳолда кўрсатилади.
Ижара бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби ижарачи томонидан истеъмол қилинган электр, иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар (кейинги ўринларда коммунал хизматлар) ва алоқа хизматларининг қийматини қоплаш тартибига боғлиқ.
Коммунал хизматлар кўрсатувчи етказиб берувчилар билан шартномаларни одатда ижарага берувчи тузади. Шунинг учун, ижара шартномасида ижарага олувчи истеъмол қилинган хизматларни сизга қандай қоплаб беришини аниқлаштиринг:
- ҳақиқий истеъмол бўйича алоҳида;
- уларнинг қийматини ижара тўлови суммасига киритган ҳолда.
Ижара операцияларининг бухгалтерия ҳисоби қуйидагиларга боғлиқ:
- коммунал хизматларни ижарага олувчи томонидан қоплаш тартиби;
- ижарадан тушган тушумнинг реализация бўйича умумий тушумдаги улуши, яъни ижара фаолияти асосий фаолиятингизми ёки йўқми.
- асосий фаолият тури бўлса, 9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” счётида ижара тўловларини ҳисобга олинг;
- асосий фаолият бўлмаса, 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счётидан фойдаланинг.
Коммунал тўловлар учун ҳисоб ижара тўловидан алоҳида тақдим этилса, ҚҚС қандай ҳисобланади
Агар ижара шартномаси бўйича коммунал тўловлар ва алоқа ҳизматларининг қиймати ижара тўлови суммасига киритилмаган бўлса-ю, ижарага олувчи томонидан ҳақиқатда истеъмол қилингани қопланадиган бўлса, унга ҳисобварақ-фактураларни қуйидагича тақдим этинг:
- “Стандарт” тури – ижара тўлови учун алоҳида ҚҚСни кўрсатиш билан;
- “Харажатларни қоплаш” тури – улар томонидан қопланадиган коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қиймати бўйича. Уларда ҚҚСни ушбу хизматларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларига мувофиқ тақсимланг.
Ижарага берувчи етказиб берувчиларга тўланган ва ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматларни қуйидагича ҳисобга олади
:
- уларни харажатларга киритмайди;
- қопланадиган суммага тўғри келадиган ҚҚСни ҳисобга қабул қилмайди.
Ижарага берувчи томонидан олинган қопланган суммани:
- даромадга киритмайди;
- ушбу хизматлар етказиб берувчилардан ижарага олувчиларга қайта тақдим этилганда ҳисобланган ҚҚСни ҳисобда акс эттирмайди.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти |
|||
|
Мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди |
1 000 |
|
|
|
Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди |
150 |
||
|
Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти эмас |
|||
|
Мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди |
1 000 |
||
|
Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди |
150 |
||
|
Коммунал харажатлар |
|||
|
Коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан тақдим этилган ва ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал харажатлар, шу жумладан ҚҚС акс эттирилди |
460 |
||
ҚҚС бўйича ҳисоботнинг
харидлар Реестрининг 8 ва 9-устунларида ижарага олувчига қайта тақдим этилган коммунал хизматлар қиймати (400 минг сўм) ва уларнинг суммаларига тўғри келадиган, ҳисобга қабул қилинмайдиган ҚҚС суммасини (60 сўм) кўрсатинг.
Коммунал хизматлар ижара ҳақига киритилган бўлса, ҚҚС қандай ҳисобланади
Агар ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматларни коммунал ва алоқа хизматларининг умумий қийматида тақсимлашнинг иложи бўлмаса, иккита усулдан бири ёрдамида ушбу хизматларни ҳисобга олган ҳолда ижара ҳақини ҳисобланг:
- ижарага олувчи эгаллаган майдонга мутаносиб равишда;
- ижарага олинган майдонларга ўрнатилган қурилмаларнинг қувватига мутаносиб равишда.
Ижарага олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада (“Стандарт” турдаги) фақат ижаранинг умумий суммасини ҚҚС ажратилган ҳолда кўрсатинг.
Ижарага олувчилар билан ҳисоб-китобларнинг ушбу вариантида:
- етказиб берувчиларга тўланадиган коммунал хизматларни харажатлар сифатида қайд этинг;
- коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан тақдим этилган ҚҚСни ҳисобга қабул қилинг;
- ижарага олувчига тақдим этилган коммунал тўловларни ўз ичига олган ижара ҳақини даромад сифатида ҳисобга олинг.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти |
|||
|
Мулкни ойлик ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди |
1 400 |
||
|
Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди |
210 |
||
|
Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти эмас |
|||
|
Мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди |
1 400 |
||
|
Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди |
210 |
||
|
Коммунал харажатлар |
|||
|
Коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан тақдим этилган коммунал харажатлар акс эттирилди (460 – 60) |
400 |
||
|
Коммунал харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
60 |
||
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter