ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш намунаси
Тавсияга қуйидаги ҳужжатларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонун;
- Президентнинг 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон Фармони;
- Президентнинг 19.08.2025 йилдаги ПФ138-сон Фармони.
2026 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни шакллантиришнинг қуйидаги проактив тартиби жорий этилади
:
- солиқ органлари ўз ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳамда солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан шахсий кабинетдаги интерактив хизматга киритилган маълумотлар асосида ҳисоботни электрон шаклда шакллантиради;
- солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисобот маълумотлари солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисоб ҳужжатларидан фарқ қилганда, солиқ тўловчи (солиқ агенти) мазкур ҳисоботга 5 кун ичида, бироқ уни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тузатиш киритади ва уни тақдим этади;
- солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисоботга ушбу муддатда тузатишлар киритилмаганлиги солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисоботга рози эканлигини билдиради ва солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳолда тақдим этилган деб ҳисобланади.
2025 йил январь ойи учун ҳисоботдан бошлаб 11101_18 коди бўйича шакл амал қилади.
Йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришга мисолни кўриб чиқамиз.
Ишлаб чиқариш корхонасида солиқ даврида (январь–декабрь ойлари) 15 нафар жисмоний шахс даромад олган. Шундан:
|
Шартнома шакли |
Тўлиқ ставка |
0,8 ставка |
0,5 ставка |
0,25 ставка |
ФҲШ |
Ишдан бўшатилганлар |
Жами |
|
Асосий иш жойи бўйича |
6 киши |
2 киши |
|
|
|
1 киши* |
9 киши |
|
Ташқи ўриндошлик асосида |
|
|
1 киши |
1 киши |
|
|
2 киши |
|
ФҲТ шартнома бўйича |
|
|
|
|
3 киши |
|
3 киши |
* Ходим асосий иш жойи бўйича 1,0 ставкада ишлаган, май ойида ишдан бўшатилган.
Шунингдек, корхона қуйидагиларни ижарага олган:
- йил бошидан – корхона ходими бўлмаган жисмоний шахсдан яшаш учун мўлжалланмаган бино. 250 кв. м майдонга эга бўлган мол-мулк Бухорода жойлашган. Шартнома бўйича ойлик ижара тўлови – 9 млн сўм;
- март ойидан бошлаб – ходимлардан 2 та енгил автомобиль, ҳар бир автомобиль учун ойлик ижара тўлови – 1 000 000 сўм.
Ҳисобот йилида қуйидаги даромадлар ҳисобланган:
|
Даромад тури |
Бир йил учун даромад суммаси |
Декабрь ойи учун даромад суммаси |
|
Штатдаги ходимларнинг иш ҳақи |
410 900 000 |
33 200 000 |
|
Таътил пуллари |
13 000 000 |
5 000 000 |
|
ФҲТ шартномалари бўйича ҳақ |
87 600 000 |
7 300 000 |
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам |
21 000 000* |
10 000 000 |
|
Бир марталик мукофот |
18 500 000 |
9 500 000 |
|
Болани 2 ёшгача парваришлаш нафақаси |
8 316 000 |
693 000 |
|
Хона ижараси учун тўлов |
108 000 000 |
9 000 000 |
|
Автотранспорт ижараси учун тўлов |
20 000 000 |
2 000 000 |
* Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам икки марта – февраль ва декабрь ойларида тўланган.
Аввало, жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар қайси даромадларга тааллуқли эканлигини аниқлаймиз: меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга, бошқа даромадларга (моддий наф, мулкий ёки бошқа) ёки жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайдиган даромадларга. Бу қуйидагилар учун керак:
1) ижтимоий солиқ фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга солинади;
2) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича даромадлар Ҳисоб-китобга 4-иловада кўрсатишади. Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар эса Ҳисоб-китобга 5-иловада кўрсатилади;
3) 2 ёшга тўлмаган болани парвариш қилиш бўйича нафақани жисмоний шахснинг жами даромадига киритишмайди
, шу боис уни Ҳисоб-китобда кўрсатмаймиз:
|
№ |
Жисмоний шахс |
|||||
|
йил бошидан буён |
ҳисобот даври учун |
йил бошидан буён |
ҳисобот даври учун |
|||
|
мулкий |
бошқалар (моддий ёрдам) |
|||||
|
1 |
1-ходим |
64 000 000 |
8 000 000 |
2 000 000 |
– |
1 000 000 |
|
2 |
2-ходим |
58 500 000 |
8 000 000 |
2 000 000 |
– |
1 000 000 |
|
3 |
3-ходим |
58 500 000 |
8 000 000 |
12 000 000 |
1 000 000 |
1 000 000 |
|
4 |
4-ходим |
53 000 000 |
6 000 000 |
2 000 000 |
– |
1 000 000 |
|
5 |
5-ходим |
40 500 000 |
5 500 000 |
2 000 000 |
– |
1 000 000 |
|
6 |
6-ходим |
38 500 000 |
3 000 000 |
2 000 000 |
– |
1 000 000 |
|
7 |
7-ходим |
33 200 000 |
2 600 000 |
12 000 000 |
1 000 000 |
1 000 000 |
|
8 |
8-ходим |
33 700 000 |
2 600 000 |
2 000 000 |
– |
1 000 000 |
|
9 |
9-ходим |
14 500 000 |
0 |
1 000 000 |
– |
- |
|
10 |
Ўриндош ходим |
28 800 000 |
2 400 000 |
2 000 000 |
– |
1 000 000 |
|
11 |
Ўриндош ходим |
19 200 000 |
1 600 000 |
2 000 000 |
– |
1 000 000 |
|
12 |
ФҲШ бўйича бажарувчи бўлган жисмоний шахс |
36 000 000 |
3 000 000 |
– |
– |
– |
|
13 |
ФҲШ бўйича бажарувчи бўлган жисмоний шахс |
30 000 000 |
2 500 000 |
– |
– |
– |
|
14 |
ФҲШ бўйича бажарувчи бўлган жисмоний шахс |
21 600 000 |
1 800 000 |
– |
– |
– |
|
15 |
Ижарага берувчи жисмоний шахс |
– |
– |
108 000 000 |
9 000 000 |
– |
|
Жами |
530 000 000 |
55 000 000 |
149 000 000 |
11 000 000 |
10 000 000 |
|
Ҳисоб-китобни тўлдиришни фамилиялар бўйича рўйхатлардан – 4 ва 5-иловалардан бошлаймиз. Корхона қурилиш хизматларини кўрсатмайди ва касаначиларни жалб қилмайди, шу боис 6 ва 7-иловаларни тўлдирмаймиз.
1. 4-иловада меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни ҳар бир ходим ёки бажарувчи кесимида акс эттирамиз.
Қуйидагиларни кўрсатинг:
- 1-устунда – тартиб рақами;
- 2-устунда – жисмоний шахс Ф.И.Ш.;
- 3-устунда – жисмоний шахс лавозими;
- 4-устунда – ЖШШИР;
- 5-устунда – яратилган иш ўрнининг санаси. Агар иш ўрни жорий йилнинг 1 январига қадар яратилган бўлса – йилнинг бошланиш санасини кўрсатамиз. Агар иш ўрни жорий йилда яратилган бўлса – унинг яратилиш санасини кўрсатинг;
- 6-устунда – жисмоний шахс тури. Агар жисмоний шахс резидент бўлса – 1 рақами, агар норезидент бўлса – 2 рақамини кўрсатамиз ;
- 7-устунда – ҳисобот даврида ходимнинг ҳолати. Агар ходим ҳисобот даврида ишласа, 1 рақамини, меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлса (ФҲТ шартнома ёки қурилиш компаниялари томонидан шартнома билан расмийлаштирилмаган ёлланма ходимлар) – 2 рақамини кўрсатамиз;
- 8-устунда – шартнома шакли. Бунинг учун ходим билан тузилган шартнома шаклидан келиб чиқиб тегишли рақамни кўрсатами:
|
Шартнома шакли |
Код |
|
Асосий иш жойи бўйича |
1 |
|
Ўриндошлик бўйича |
2 |
|
ФҲТ шартнома |
3 |
|
Қурилиш компаниясига шартномасиз ишга олинганда |
4 |
- 9-устунда – меҳнат шартномаси бўйича ходимнинг иш вақти (0,25; 0,5; 0,75; 1 ставкада ва ҳ. к.);
- 10-устунда – иш ўрни тури. Бунинг учун иш ўрни турига қараб тегишли рақамни кўрсатамиз:
|
Иш ўрни тури |
Код |
|
Доимий иш жойи |
1 |
|
Ходим жорий йил 1 январь ҳолатига кўра бўш иш ўринлари ҳисобига ишга қабул қилинган |
2 |
|
Ходим жорий йилда яратилган иш ўрнига қабул қилинган |
3 |
|
Мавсумий иш ўрни |
4 |
- 11-устунда (йил бошидан умумий сумма) ва 12-устунда (ҳисобот ойи учун сумма) – имтиёзлар ва солиқлар чегириб ташланмаган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида ҳисобланган даромадлар.
11-устундаги даромадларнинг жами суммаси Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак.
- 12-устундаги даромадларнинг жами суммаси Ҳисоб-китобнинг 0110-сатрида кўрсатилган суммага тенг бўлиши керак;
- 13-устунда (йил бошидан умумий сумма) ва 14-устунда (ҳисобот ойи учун сумма) – ШЖБПҲга бадалларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС;
- 15–24-устунларда – ҳар бир жисмоний шахс бўйича унинг даромадига нисбатан қўлланиладиган имтиёзларнинг 6 хонали идентификаторлари (ID -рақамлари). ID-рақамларни Ҳисоб-китобга 2-иловадаги имтиёзларнинг «очилувчи» рўйхатларидан билиб олиш мумкин.
Бизнинг мисолимизда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги имтиёзли даромадлар йўқ, шунинг учун 15–24-устунларни тўлдирмаймиз.
4-иловани тўлдиришга мисолни бу ерда қаранг.
Масалан, резидент бўлган ходим жорий йилда ишлаган ва кейин ишдан бўшаган. Бу ҳолда қуйидагиларни кўрсатинг:
- 5-устунда «Яратилган иш ўрни санаси» – агар иш ўрни ҳисобот йилининг январига қадар яратилган бўлса, йилнинг бошланиш санаси;
- 6-устунда «Жисмоний шахс тури» – 1 рақами «резидент»;
- 7-устунда «Ҳисобот даврида ходимнинг ҳолати» – 2 коди «меҳнат шартномаси бекор қилинган»;
- 8-устунда «Шартнома шакли» – жисмоний шахс қайси шартнома бўйича ишлаганлиги код рақамлари ёрдамида;
- 9-устунда «Иш вақти» – жисмоний шахс қайси ставкада ишлаганлиги;
- 10-устунда «Иш ўрни» – иш ўрни тури.
Агар жисмоний шахс ФҲТ шартнома бўйича хизматлар кўрсатган бўлса, қуйидагиларни кўрсатинг:
- 7-устунда «Ҳисобот даврида ходимнинг ҳолати» – 1 коди «ишлайди»;
- 8-устунда «Шартнома шакли» – 3 коди «фуқаролик-ҳуқуқий шартнома».
ФҲТ шартнома бўйича иш вақти ҳисобга олинмайди, шунинг учун 9-устун «Иш вақти»ни бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) ҳажмининг улушидан келиб чиқиб тўлдириш мумкин. Бунда ходим ҳисобот ойидаги иш ҳажмини 100% бажарган деб қабул қилинади. Агар барча иш бажарилган бўлса, кўрсатилган хизматлар ҳажмидан келиб чиқиб «1»ни қўйинг. Масалан, агар ФҲТ шартномада кўрсатилган барча хизматларни кўрсатган бўлса, унда ставка 1,0 бўлади.
Агар ходим меҳнат шартномаси бўйича ишласа ва ФҲТ шартнома бўйича равишда корхонага қўшимча хизматлар кўрсатса, унинг даромадларини 1 (ёки 2) рақамли код билан бир сатрда кўрсатинг.
Масалан, ходим асосий иш жойи бўйича 3 млн сўм даромад олди. ФҲТ шартнома бўйича 1 млн сўм олди. Бу ҳолда қуйидагиларни кўрсатинг:
- 7-устунда «Ҳисобот даврида ходимнинг ҳолати» – 1 коди «ишлайди»;
- 8-устунда «Шартнома шакли» – 1 коди «меҳнат шартномаси: асосий»;
- 9-устунда «Иш вақти» – асосий иш жойи бўйича ставка;
- 11-устунда – иккала шартнома (меҳнат ва ФҲШ) бўйича ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларнинг умумий суммаси.
2. 5-иловада Солиқ кодексининг 375-моддаси (дивидендлар ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддаларига асосан даромадлар ҳисобланган жисмоний шахсларнинг рўйхатини акс эттирамиз.
Қуйидагиларни кўрсатинг:
- 1-устунда – тартиб рақами;
- 2-устунда – жисмоний шахс Ф.И.Ш.;
- 3-устунда – жисмоний шахс ЖШШИРи;
- 4-устунда – жисмоний шахс тури. Агар жисмоний шахс резидент бўлса – 1 рақамини, агар норезидент бўлса – 2 рақамини кўрсатамиз;
- 5-устунда – солиқ даври бошидан (календарь йил) меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадларнинг суммаси. 5-устундаги жами сумма Ҳисоб-китобнинг 012-сатридаги суммага тенг бўлиши керак;
- 6-устунда – ҳисобот давридаги даромадлар суммаси;
- 7-устунда – ҳисобланган даромад тури.
Даромад турини рақамлаш ёрдамида кўрсатинг:
1 – мулкий даромад
(фоизлар ва дивидендлардан ташқари);
2 – мол-мулк ижарасидан;
3 – моддий наф тарзидаги даромад
;
4 – бошқа даромад
.
Агар жисмоний шахсга икки ёки уч турдаги даромадни ҳисоблашган бўлишса, ҳар бирини алоҳида акс эттирамиз;
- 8–9-устунларда – ҳисобланган ЖШДС суммаси.
Агар солиқ агенти билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахс моддий наф тарзидаги даромадни олган ва солиқни мустақил равишда тўлаш тўғрисида ариза тақдим этган бўлса, 8-устунда 0 рақамини кўрсатамиз. Даромад суммасини эса – Ҳисоб-китобнинг 0121-сатрида кўрсатинг.
3 ва 7-ходимлар меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган икки турдаги даромад олишган. Шу боис ҳар бир даромад турини алоҳида сатрда акс эттирамиз:
- мол-мулк ижарасидан даромад – даромад тури – 2;
- бошқа даромад – даромад тури – 4;
- 10–19-устунларда – ҳар бир жисмоний шахс бўйича унинг даромадига нисбатан қўлланиладиган имтиёзларнинг 6 хонали идентификаторлари (ID-рақамлари). ID-рақамларни 2-иловадаги имтиёзларнинг «очилувчи» рўйхатларидан билиб олиш мумкин.
Ҳисоб-китобда қуйидаги суммалар тўғри келиши керак:
- меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан олинадиган ЖШДС (4-илованинг 13-устуни)
+ меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлардан олинадиган ЖШДС (5-илованинг 8-устуни)
ва
- мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан олинадиган ЖШДС (Ҳисоб-китобнинг 070-сатри 7-устуни) + ШЖБПҲга бадалларни ҳисобга олган ҳолда бюджетга тўланиши лозим бўлган ЖШДСнинг умумий суммаси (Ҳисоб-китобнинг 090-сатри 7–8-устунлари).
4-илованинг 13-устуни ва 5-илованинг 8-устунида ҳар бир ходим учун қўлланиладиган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда солиқнинг ўсиб борувчи жами суммаси кўрсатилиши керак.
Бунда 4-илованинг 13-устунида ЖШДС суммаси, шу жумладан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси ўсиб борувчи якун билан акс эттирилади.
5-иловани тўлдиришга мисолни бу ерда қаранг.
3. «Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби» 3-иловасида ижарага олинган мол-мулк билан боғлиқ маълумотларни кўрсатамиз.
2025 йил учун мол-мулкни (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонунга 8-иловада келтирилган.
Бунда 2025 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари кўчмас мулк бўйича энг кам ижара ставкаларига туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентларни жорий этишга ҳақли. Тошкент шаҳрида бу коэффициент халқ депутатлари Кенгаши томонидан ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида фойдаланилади
.
Тошкент шаҳрои бўйича 2025 йил учун коэффициентлар Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 26.12.2024 й. VII-4-024-14-0-К/24-сон қарорига 8-иловада кўрсатилган.
Бухоро шаҳрида турар жой бўлмаган жой учун ижара тўловининг энг кам миқдори оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда 1 кв.м учун 39 750 сўмни ёки 250 кв.м учун 9 937 500 сўмни ташкил этади. Шартнома бўйича ижара ҳақи (9 000 000 сўм) энг кам ставка бўйича ҳисобланганидан кам бўлганлиги сабабли улар ўртасидаги фарқдан (937 500 сўм) ЖШДСни (937 500 х 12% = 112 500 сўм) қўшиб ҳисоблаймиз.
Енгил автомобиль учун минимал ижара тўлови – ойига 858 000 сўм. У шартномада белгиланганидан (1 000 000 сўм) кам, шунинг учун ЖШДСни шартнома суммасидан ҳисоблаймиз.
060-сатрни олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича тўлдирамиз: январь–ноябрь ойлари учун қўшимча ҳисобланган ЖШДС суммаси 1 237 500 сўмни (112 500 х 11) ташкил этган.
3-иловани тўлдиришга мисолни бу ерда қаранг.
4. «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси» 2-иловасида солиқ солишдан озод этилган даромадлар ва имтиёз асосини кўрсатинг. Мисолимизда корхона ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 21 млн сўм моддий ёрдам тўлаган ва асосий иш жойида ҳисобда бўлган ходимларнинг даромадларига МҲТЭКМнинг 4,22 баравари доирасида солиқдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаган.
2025 йил 1 августдан МҲТЭКМ 1 271 000 сўмни ташкил этади. Йил охирига солиқ солинмайдиган даромаднинг чегаравий суммаси 5 363 620 сўмга (1 271 000 х 4,22) тенг.
ЖШДС бўйича имтиёзни ходимларнинг асосий иш жойи бўйича даромадларига нисбатан қўлланилади. Бундай ходимларга тўланган моддий ёрдам суммаси солиқ солинмайдиган даромаднинг чегаравий суммасидан кам бўлгани боис, унга солиқ солмаймиз.
Ташқи ўриндошларга тўланган 4 000 000 сўм (2 000 000 х 2) миқдоридаги моддий ёрдамга солиқ соламиз.
2-илованинг 0301-сатрида Солиқ кодексининг 378-моддаси бўйича имтиёзни (ID 102901) танланг ва имтиёзли моддий ёрдам олган (9 – асосий иш жойи бўйича) ходимлар сонини ҳамда солиқ солинмайдиган даромаднинг умумий суммасини кўрсатинг – 17 000 000 сўм.
2-иловани тўлдиришга мисолни бу ерда қаранг.
5. «Ҳисоб-китоб»га 1-илова «Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари»ни тўлдирмаймиз, чунки бизнинг мисолимизда бундай тўловлар мавжуд эмас.
6. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз.
Корхона ижтимоий солиқни умумбелгиланган ставка (12%) бўйича тўлайди, шу боис йил бошидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни 011-сатрнинг 5-устунида кўрсатамиз – 530 000 000 000 сўм.
011-сатр 3-устуннинг қиймати Ҳисоб-китобга 4-илованинг 11-устуни билан мос келиши керак.
0110-сатрда ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни кўрсатамиз. 0110-сатрнинг қиймати Ҳисоб-китобнинг 4-иловасидаги 12-устун билан мос келиши керак. Бизнинг мисолимизда бу - декабрь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад – 55 000 000 сўм.
012-сатрда йил бошидан меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадларни кўрсатамиз – 149 000 000 сўм.
Дастур 2-илованинг 010-сатридаги қийматни Ҳисоб-китобнинг 030-сатрига автоматик равишда ўтказади ва Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида солиқ базасини ҳисоблаб чиқади.
Ҳисоб-китобнинг 050-сатрида солиқ ставкаларини кўрсатамиз, шундан сўнг солиқ суммаси ЖШДС суммаси (ШЖБПҲ суммасидан ташқари) Ҳисоб-китобнинг 060-сатрида автоматик равишда чиқарилади.
ШЖБПҲга бадаллар суммасини қўлда киритамиз. Улар ЖШДС солинадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ҳисобланади: 530 000 сўм. ((410 900 000 + 13 000 000 + 87 600 000 + 18 500 000) х 0,1%).
Бизнинг мисолимизда корхонанинг алоҳида бўлинмалари мавжуд эмас, шунинг учун Ҳисоб-китобнинг 061-сатрини тўлдирмаймиз.
070-сатрда мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлардан шартномада кўрсатилган нарх бўйича солиқ суммасини кўрсатамиз.
|
№ |
Ижарага олинган мулк тури |
Ижара муддати, |
Бир ой учун шартнома |
Йил учун жами даромад, сўм |
Солиқ, |
|
1 |
Нотурар жой майдони Бухоро шаҳрида |
12 |
9 000 000 |
108 000 000 |
12 960 000 |
|
2 |
1-енгил автомобиль |
10 |
1 000 000 |
10 000 000 |
1 200 000 |
|
3 |
2-енгил автомобиль |
10 |
1 000 000 |
10 000 000 |
1 200 000 |
|
|
Жами: |
15 360 000 |
|||
Ҳисоб-китобни тўлдиришга намунани бу ерда қаранг.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Қурилиш ташкилотлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириши керак
- 2022 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қандай тўлдириш керак
- Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак
- Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter