Асосий воситаларнинг ички ҳаракатланиши қандай ҳисобга олинади
Тавсияда:
– асосий воситаларнинг ички ҳаракатланиши бухгалтерия ҳисоби;
– асосий воситаларнинг ички ҳаракатланиши солиқ ҳисоби.
Тавсияга 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 5-сон БҲМСга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Асосий воситалар (АВ) объекти ташкилот ҳудудини тарк этмай, ташкилотнинг бир бўлинмасидан бошқасига топширилганда ички ҳаракатланиш юз беради.
Ушбу операцияни АВнинг ички ҳаракатланиши учун юкхат билан расмийлаштиринг. Ушбу ҳужжатнинг шакли қонунчилик билан белгиланмаган, уни мустақил равишда ишлаб чиқишингиз ёки биз ишлаб чиққан шаклдан фойдаланишингиз мумкин. Шаклни ҳисоб сиёсатига ёхуд ҳужжат айланиши бўйича ташкилотнинг ички ҳужжатига киритинг.
Асосий воситаларнинг ички ҳаракатланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади
АВнинг ички ҳаракатланиши сақлаш (фойдаланиш) жойини ва (ёки) моддий жавобгар шахсни ўзгартирган ҳолда аналитик ҳисобда акс эттирилади.
Мисол учун, дастгоҳ 1-цехдан 3-цехга топширилаётган бўлса, қуйидаги ўтказмалар қилинади:
|
Хўжалик операциясининг |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
АВнинг ички ҳаракатланиши акс эттирилди: |
|
|
|
– бошланғич (тиклаш) қиймат |
0130 |
0130 |
|
– жамғарилган эскириш |
0230 |
0230 |
АВнинг ички ҳаракатланиши (демонтаж қилиш, ташиш, янги жойга монтаж қилиш) учун сарф-харажатлар капитал қўйилмалар эмаслиги боис уларнинг бошланғич қийматини оширмайди. Ушбу сарф-харажатларни ишлаб чиқариш харажатларига ёхуд улар сарфланган даврда давр харажатларига киритинг.
Ички ҳаракатланиш чоғида АВдан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий наф сезиларли даражада ўзгариши мумкин. Технологик ўзгаришлар эса уларнинг фойдали хизмат муддати узайтирилишига ёки қисқартирилишига олиб келиши мумкин. Шу сабабли қўлланилаётган амортизация элементлари АВдан фойдаланишнинг янги шартларига мувофиқ келиш-келмаслигини текширинг. Зарурат туғилганда амортизация ҳисоблаш усулини, фойдали хизмат муддатини, тугатиш қийматини ўзгартиринг
.
Асосий воситалар ички ҳаракатланишининг солиқ ҳисоби қандай юритилади
АВнинг ички ҳаракатланиши чоғида мулк ҳуқуқи берилмайди, демак, товарларни реализация қилиш бўйича айланма, даромад ёки харажат бўлмайди
. Бинобарин, солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Солиқ ҳисобида кўчирилган АВни амортизацияланадиган активлар таркибида ҳисобга олишда ва солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатига мувофиқ у бўйича амортизацияни аввалги тартибда ҳисоблашда давом этинг.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Асосий воситаларнинг тугатилиши қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситаларнинг қадрсизланишини ҳисобга олиш
- Асосий воситаларнинг камомади ёки йўқолиши қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситалар тугатилганда ТМЗ келиб тушиши қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситаларнинг келиб тушишини қандай ҳисобга олиш керак

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter