Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар
Тавсияда:
– инвентаризация ўтказиш;
– инвентаризация ўтказишни ташкил этиш;
– инвентаризация ўтказмаганлик учун жавобгарлик.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 5-сон БҲМС ва 21-сон БҲМС;
- 06.02.2025 й. АВ рўйхат рақами 1334-3-сон, иқтисодиёт ва молия вазири, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Солиқ қўмитасининг қарори. Молиявий ҳисобот ва ҳисобингиз маълумотларининг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш учун инвентаризация ўтказинг. У корхонанинг мол-мулки мавжудлигини тасдиқлашга, кераксиз ёки «унутилган» активларни аниқлашга, контрагентлар билан ҳисоб-китобларни текширишга ёрдам беради.
Молиявий ҳисобот ва ҳисобингиз маълумотларининг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш учун инвентаризация ўтказинг. У корхонанинг мол-мулки мавжудлигини тасдиқлашга, кераксиз ёки «унутилган» активларни аниқлашга, контрагентлар билан ҳисоб-китобларни текширишга ёрдам беради.
Тавсия қиламиз
Инвентаризацияни расмий равишда ўтказманг. Агар инвентаризация далолатномалари ҳақиқатдаги қолдиқларни ҳисобдагилар билан таққосламасдан ва қайта саналмай, фақат бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари бўйича тўлдириладиган бўлса, бу ҳисобда ва пул маблағлари ҳамда бошқа мол-мулкларнинг сақланишида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни яширишга олиб келиши мумкин. Масалан, ҳисобда ТМҚни қайта саралаш, ортиқчаси ва камомади акс эттирилмасдан қолади. Натижада сиз айбдорлардан зарарни ундира олмайсиз, чунки ҳужжатлар бўйича компанияда камомад мавжуд эмас.
Бундан ташқари, бухгалтер ҳисобда хатога йўл қўйиши мумкин. Масалан, харидорларнинг, етказиб берувчиларнинг қарздорликларини нотўғри акс эттиради. Бироқ, бунда умуман бошқа маълумотлар билан солиштирма далолатномалар бўлиши мумкин. Инвентаризация бундай тафовутларни аниқлашга ёрдам беради.
Агар вақти-вақти билан ҳисоб-китобларни инвентаризациядан ўтказмасангиз, даъво муддати тугаган кредиторлик қарзларини даромадга қўшмаслик хавфи юзага келади. Бу эса солиқларингизни – кейинги барча оқибатлари билан камайтирганингизни англатади.
Бундан ташқари, ҳисоб юритиш тартибини бузиш ва бухгалтерия ҳисоботларини хато кўрсатиш аниқланса, раҳбар ва бош ҳисобчининг жаримага тортилишига сабаб бўлади.
Ким, қайси ҳолатларда ва қачон инвентаризацияни ўтказиши керак
Инвентаризацияни барча юридик шахслар амалга оширади
. У мажбурий ёки ташаббусли бўлиши мумкин. Мажбурий инвентаризация ўтказиш тартиби 19-сон «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» БҲМСда белгиланган.
Мажбурий тартибда инвентаризация қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
|
Т/р |
Мажбурий инвентаризацияни ўтказиш ҳолатлари |
Ўтказиш муддатлари |
Активларни қамраб олиш бўйича инвентаризация тури |
|
1. |
Йиллик молиявий ҳисоботни тузишдан олдин |
19-сон БҲМС 5-б. билан белгиланган
|
Барча активлар ва мажбуриятлар инвентаризацияланади, 1 октябрдан кейин ўтказилган инвентарлашдаги мол-мулкдан ташқари |
|
2. |
Мол-мулк ижарага, фойдаланишга, масъул сақлашга топширилганда |
Топшириш санасида |
Топшириладиган мол-мулк |
|
3. |
Корхона тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда |
Тугатиш баланси тузилган кунда |
Барча активлар ва мажбуриятлар инвентарланади |
|
4. |
Ўғирлик, суиистеъмол қилиш ёки бойликларга зарар етказиш ҳолатлари аниқланганда |
Ҳолат аниқланган кунда |
Инвентарлаш ҳажмини корхона раҳбари белгилайди |
|
5. |
Моддий жавобгар шахслар алмашганда. Жамоавий моддий жавобгарликда:
|
Ишларни қабул қилиш-топшириш кунида ёки талаб бўйича инвентаризация ўтказиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган санада |
Моддий жавобгар шахслар жавобгарлигида бўлган активлар инвентарланади |
|
6. |
Инвентаризация ўтказилишини талаб қилувчи суд қарори мавжуд бўлганда ёки ҳужжат асосида |
Муддатлар/саналар суд қарори ёки ҳужжат билан белгиланади, лекин ҳужжат олинган кундан кейин |
Инвентарлаш ҳажми ҳужжатни расмийлаштирган суд ёки тегишли органнинг қарори билан белгиланади |
|
7. |
Техноген бахтсиз ҳодисалар, ёнғин ёки табиий офат ҳолатларида |
Ҳодиса якунлангандан кейинги кунда |
Инвентарлаш ҳажмини корхона раҳбари белгилайди |
|
8. |
Солиқ текшируви ўтказилганда |
Текширув ўтказилиши муддати давомида |
Инвентарлаш ҳажми текшириш объектларига мувофиқ белгиланади |
|
9. |
Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари бўйича |
Меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади |
Инвентарлаш ҳажми ҳукумат қарорлари билан белгиланади |
Объектлар бўйича мажбурий инвентарлаш даврийлиги қуйидаги жадвалда келтирилган:
|
Ҳисоб объекти |
Инвентарлаш даврийлиги |
Инвентарлаш ўтказиш учун асос |
|
Касса, ҳисоб рақам, қимматликлар, қатъий ҳисобот бланкалари |
Ойда 1 маротаба |
19-сон БҲМС 5-б. |
|
Асосий воситалар |
2 йилда камида 1 маротаба |
|
|
Номоддий активлар |
2 йилда камида 1 маротаба |
|
|
Молиявий инвестициялар |
Йиллик ҳисоботларни тузишдан олдин йилда 1 маротаба |
19-сон БҲМС 5-б. |
|
Товар-моддий захиралар |
Йилда 1 маротаба (ЁММ, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қимматбаҳо металлардан ташқари) |
|
|
ЁММ ва озиқ-овқат маҳсулотлари |
Ҳар чоракда 1 маротаба |
19-сон БҲМС 5-б. |
|
Қимматбаҳо металлар |
Тармоқ ҳужжатларига мувофиқ |
19-сон БҲМС 5-б. |
|
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси давр харажатлари |
Йиллик ҳисоботларни тузишдан олдин йилда 1 маротаба |
19-сон БҲМС 5-б. |
|
Ҳисоб-китоблар – дебиторлик ва кредиторлик қарзлари |
Йиллик ҳисоботларни тузишдан олдин йилда 1 маротаба |
19-сон БҲМС 5-б. |
|
Кутубхона фонди |
5 йилда 1 маротаба |
Раҳбар буйруқ асосида инвентарлашни тез-тез ўтказилишини белгилаши мумкин. Қўшимча инвентаризация ташаббус билан ўказилган ҳисобланади ва мажбурий ўтказиладиганлар тартибидаги каби ўтказилади.
Инвентаризация ўтказилишининг даврийлигини ҳисоб сиёсатида белгилаб қўйинг.
Автотранспорт ташкилотининг ҳисоб сиёсатида ЁММни инвентаризациялаш ҳар ойда ҳисобот ойининг
1-санасида ўтказилиши белгиланган бўлиб, кассадаги нақд пул қолдиқлари эса ҳар ҳафта жума кунлари куннинг иккинчи ярмида, тушдан сўнг инкассация қилингандан кейин инвентарланади.
Инвентаризацияни натурал (буюм) ёки ҳужжатли текширув орқали ўтказинг. Ҳисоблаш, вазнини ўлчаш ёки тортиш мумкин бўлган активларни инвентаризация қилишда натурал текширувдан фойдаланинг. Моддий-буюм шаклига эга бўлмаган ҳисоб объектларининг мавжудлигини, ҳолатини ва нархини ҳужжатли текширув ёрдамида тасдиқланг.
Инвентаризация ўтказиш қандай ташкил этилади
Инвентаризация ўтказишни қуйидаги 4 босқичга бўлиш мумкин:
1) инвентаризация ўтказиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш;
2) инвентаризацияга тайёрланиш;
3) инвентаризацияни ўтказиш ва мол-мулклар, ҳисоб-китоблар рўйхатини тузиш;
4) инвентаризация натижаларини расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.
1-босқич. Инвентаризация ўтказиш тўғрисида буйруқларни расмийлаштирамиз
1. Ҳисоб объекти ва тузиладиган комиссия вазифаларига боғлиқ равишда буйруқлар қуйидагича чиқарилади:
- йил бошида;
- инвентаризация ўтказилишидан илгари.
2. Доимий ишлайдиган комиссияни ташкил этиш тўғрисидаги буйруқни йил бошида расмийлаштирган маъқул. Унинг таркибига қуйидагиларни киритинг:
- раҳбар, унинг ўринбосари (комиссия раиси);
- бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари (бош бухгалтер);
- ички аудит хизмати вакили (бундай хизмат мавжудлигида).
- қимматликларнинг сақланишини таъминлаш бўйича профилактика ишларини олиб боради, зарурат бўлганда ўз йиғилишларида ушбу масалалар бўйича бўлинмалар раҳбарларини тинглайди;
- инвентаризация ўтказилишини ташкил этади ва ишчи инвентаризация комиссиялари аъзоларига йўл-йўриқ беришни амалга оширади;
- инвентаризация тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текширувларни амалга оширади;
- инвентаризациялар орасидаги даврда сақлаш ва қайта ишлаш жойларида ТМҚни (товар-моддий қимматликлар) танлаб, инвентаризациядан ўтказади;
- инвентаризация натижалари тўғри чиқарилганини, бойликларни навларга ажратиш бўйича ҳисобга олишлар асосли эканлигини текширади;
- инвентаризация ўтказиш қоидалари бузилганлиги аниқланганда, такрорий ялпи инвентаризацияларни ўтказади.
3. Буйруқда катта миқдорда бўлмаган мол-мулклар ҳажми учун доимий ишчи комиссия зиммасига йилда битта янги ишчи комиссия тузмасдан, ҳар хил инвентаризация тадбирларини ўтказиш мажбуриятини юкланг.
4. Мол-мулклар кўп бўлса, қуйидаги ҳолатларда ишчи комиссия тузинг:
- омборлар ва ишлаб чиқариш цехлари турли жойларда жойлашган бўлса, ишлар ҳажми катта бўлганда инвентаризацияни бир вақтда ўтказиш учун;
- моддий жавобгар шахс алмашганда;
- режали ёки режадан ташқари солиқ текшируви ўтказилганда;
- ўғирлик ва бошқа фактлар аниқланганда.
Ишчи комиссиянинг таркибини раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқланг
. Ишчи комиссия таркибига қуйидагиларни киритинг
:
- ишчи комиссиялар раисларини. Улар маъмурий-бошқарув штати ходими бўлиши мумкин, масалан, ишлаб чиқариш ёки цех бошлиғи;
- комиссия аъзолари. Улар корхона мутахассислари бўлиши мумкин: ҳисобчи, ички аудитор, товаршунос, муҳандис, технолог, механик, иқтисодчи ва б.
- сақлаш ва ишлаб чиқариш жойларида бойликлар ва пул маблағларини инвентарлашни амалга оширади;
- бухгалтерия билан биргаликда инвентаризация натижаларини аниқлайди ва камомадлар ҳамда қайта навларга ажратиш вақтида ортиқча чиқишларни ҳисобга олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
- мол-мулкларни қабул қилиш, сақлаш ва беришни тартибга солиш, ҳисобга олишни яхшилаш ва улар сақланишини назорат қилишни тартибга солиш масалалари бўйича таклифлар киритади.
Инвентаризация ўтказиш вақтида комиссиянинг битта аъзоси бўлмаса ҳам инвентаризация натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади. Агар тасдиқланган комиссия аъзоларининг бирортаси текширишда иштирок эта олмаса, уни алмаштиринг. Алмаштирилиши лозим бўлган комиссия аъзосининг аризасига асосан комиссия таркибини ўзгартириш тўғрисида буйруқ
чиқаринг
.
5. Инвентаризацияни комиссиянинг тўлиқ таркиби билан моддий жавобгар шахсларнинг мажбурий иштирокида ўтказинг.
Бундай ҳолатда нима қилиш керак?
– Моддий жавобгар шахс жавобгарлигида сақлашда бўлган активларни унинг иштирокисиз инвентаризациядан ўтказинг. Бунинг учун раҳбар буйруғи билан ишчи комиссия тузинг. Инвентаризация далолатномаси расмийлаштирилиб, унинг асосида мол-мулк янги моддий жавобгар шахсга ўтказилади.
6. Буйруқларни назорат қилиш китобида инвентаризация ўтказиш тўғрисидаги барча буйруқларни рўйхатдан ўтказинг. Ишлар якунлангандан сўнг унда ўтказилган инвентаризация натижаларини қайд этинг.
2-босқич. Инвентаризация ўтказишга тайёрланинг
1. Инвентаризация бошланишидан олдин буйруқни барча комиссия аъзоларига топширинг ва моддий жавобгар шахсларга уларнинг имзоси остида таништиринг.
2. Моддий жавобгар шахслар (кассир, бухгалтер, ҳўжалик ишлари мудири ва бошқалар) билан тузилган меҳнат шартномалари ва тўлиқ ёки қисман моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномаларнинг мавжудлигини текширинг.
3. Ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича инвентарланаётган объектларга активларнинг (асосий воситалар ва ТМҚ) инвентаризация рўйхатларини тайёрланг. «Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича» устунини тўлдирманг. Комиссия аъзоларига «ҳақиқатда мавжудлиги» устунини тўлдиришлари учун рўйхатларни тарқатинг.
4. Инвентаризация бошланишидан олдин:
- моддий жавобгар шахслар барча кирим ва чиқим ҳужжатларини расмийлаштиришади, мол-мулкни кўрик ва қайта ҳисоб-китоб учун тайёрлашади. У уларнинг сонини қайта санаш учун қулай бўлган ҳолда ўрнатилган тартибда гуруҳланган, сараланган ва номи, нави ҳамда миқдори бўйича тўпланган бўлиши керак;
- моддий жавобгар шахслар тилхат тақдим этади. Унда инвентаризация бошланишига қадар қуйидаги ҳолатларни тасдиқлашлари керак:
– мол-мулкка тегишли барча кирим ва чиқим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилганлигини;
– уларга ишониб топширилган барча бойликларнинг кирим қилинганлиги ва чиқиб кетганлари – ҳисобдан чиқарилганлигини.
Тегишли хўжалик операцияларини ҳисобда акс эттирилишига жавобгар шахслар инвентаризация комиссиясига қуйидагиларни тақдим этишади:
- бухгалтерия ҳисоби регистрлари;
- хўжалик операциялари расмийлаштирилган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари;
- солиштирма далолатномалар;
- инвентаризация учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.
5. Ишчи комиссия, шунингдек қуйидаги тайёргарлик ишларини олиб боради:
- инвентаризация объектлари жойлашган биноларни муҳрлайди;
- тарозилар ва ўлчов идишларини текширади.
Компаниянинг мол-мулкка ва мажбуриятларга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ишчи комиссия аъзолари уларни қайта тиклаш чораларини кучайтиришга ҳаракат қилишлари керак. Битим иштирокчиси билан боғланиш орқали дубликат ёки нусха олиш учун расмий сўров юборинг.
3-босқич. Инвентаризация ўтказамиз, мол-мулклар рўйхатларини тузамиз
1. Ҳақиқатдаги қолдиқларни моддий жавобгар шахсларнинг мажбурий иштирокида текширинг.
2. Мол-мулклар ҳақиқатда мавжудлигининг ашёвий ва ҳужжатли текширилишини инвентарлаш комиссияси билан биргаликда амалга оширинг.
3. Инвентаризацияни уларнинг жойлашган ери ва ушбу бойликлар сақланадиган жавобгар шахс бўйича ўтказинг.
4. Бойликлар мавжудлигини мажбурий санаш, тарозида тортиш ёки қайта ўлчаш орқали аниқланг.
4-босқич. Инвентаризация натижаларини расмийлаштирамиз ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирамиз
1. Инвентарлаш объектлари рўйхатларини, далолатномаларини камида икки нусхада тузинг. Рўйхатлардаги номлар ва миқдорларни ҳисобда қабул қилинган номенклатура ва ўлчов бирликларида кўрсатинг. Инвентаризация рўйхати ва далолатнома инвентарлаш натижаларининг ҳисоби учун бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади.
2. Рўйхатларни комиссиянинг барча аъзолари ва моддий жавобгар шахсларига имзолатинг. Агар инвентарлаш моддий жавобгар шахсларнинг ўзгариши муносабати билан ўтказиладиган бўлса, рўйхатни материал қимматликларни топширувчи шахсга ва уларни қабул қиладиган шахсга имзолатинг.
3. Ташкилотга тегишли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (ижарага олинган, масъул сақлашда бўлган, қайта ишлаш учун олинган ва ҳ.к.) қимматликлар учун алоҳида рўйхатлар тузинг.
4. Агар инвентаризация рўйхатини тўлдиришда хатога йўл қўйилган бўлса, у тузатиш комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланган бўлиши керак. Нотўғри ёзувни бир қатор чизиқ билан ўчиринг ва устига тўғри ёзувни ёзиб қўйинг.
5. Рўйхатлар ва далолатномаларни бухгалтерияга топширинг. Ҳисоб маълумотлари ва инвентарлаш маълумотларини солиштиринг. Агар бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан тафовутлар аниқланса, баланснинг ушбу моддалари (активлар ва мажбуриятлар) бўйича солиштириш қайдномаларини тузинг
. Ортиқча чиқиш ва камомадлар қийматини уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳосига мувофиқлаштиринг.
6. Тафовутлар аниқланган корхонага тегишли бўлмаган қимматликлар учун алоҳида солиштириш қайдномаларини тузинг.
7. Инвентаризация натижаларини Инвентарлашда аниқланган натижалар қайдномасида умумлаштиринг.
8. Моддий жавобгар шахсдан ортиқчалик ёки камомадлар сабаблари тўғрисида тушунтириш хати олинг.
9. Инвентаризация комиссияси йиғилишининг баённомасини эркин шаклда тузинг. Унга комиссия аъзоларининг қуйидагилар бўйича таклифларини киритинг:
- аниқланган ҳисобга олинмаган активлар ва мажбуриятларни баҳолаш;
- ҳужжат билан тасдиқланмаган активлар ва мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш;
- айбдор шахсларни моддий жавобгарликка тортиш.
10. Ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича ташкилот буйруғини чиқаринг, унинг асосида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
- аниқланган ортиқча чиқишларни кирим қилиш;
- камомадни ташкилот маблағлари ҳисобидан ҳисобдан чиқариш;
- камомадни моддий жавобгар шахсдан ушлаб қолиш.
Айбдор шахсдан камомадни (зарарни) ундириш тўғрисидаги қарорни камомад аниқланган кундан бир ойдан кечиктирмасдан қабул қилинг. Ходим етказилган зарар учун тўлиқ ёки қисман моддий жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Қисман моддий жавобгарлик ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида амалга оширилади
. Етказилган зарарнинг бутун миқдори учун тўлиқ моддий жавобгарлик ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома мавжудлигида ёки суд қарори асосида амалга оширилади
.
11. Инвентаризацияда аниқланган тафовутларни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:
- ортиқча активлар ташкилотнинг молиявий натижаларига олиб бориш билан кирим қилинади
; - ТМҚнинг белгиланган меъёр доирасидаги йўқотилишини ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатлари сифатида ҳисобдан чиқаринг;
- инвентаризация пайтида аниқланган камомад ва ортиқча чиқишларни 21-сон БҲМС ва инвентаризация қилинадиган активларни ҳисобга олиш бўйича БҲМСда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобида акс эттиринг;
- инвентарлашда белгиланган камомадлар (зарарни ундиришда) ва ортиқча чиқишларнинг жорий (бозор) ҳамда ҳақиқий қийматини аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин
.
а) тайёрловчи ташкилотлар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;
б) камомад (ортиқча чиқиш) аниқланган ва тегишли мол-мулкларни харид қилиш санасига Марказий банк курсларининг нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда, харид қилиш санасига хорижий валютада (эркин конвертацияланадиган валюта) мол-мулкларнинг қиймати тўғрисидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида) маълумотлар;
в) тегишли давлат идораларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
г) инвентаризацияни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
д) баҳоловчининг тегишли мулк қиймати бўйича эксперт хулосалари.
е) оммавий равишда сотиладиган айнан бир хил ёки шунга ўхшаш активнинг нархи тўғрисидаги маълумотлар.
12. Инвентаризация натижаларини бухгалтерия ҳисобида у якунланган ойда акс
эттиринг
.
13. Агар инвентаризация якуни бўйича ҳисобдаги тузатишлар ўтган даврлардаги солиқ ҳисоб-китобларига таъсир қиладиган бўлса, солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини тақдим этинг.
Инвентаризация ўтказмаганлик учун қандай жавобгарлик назарда тутилган
Активлар ва мажбуриятларнинг инвентаризациясини ўтказмаганлик мансабдор шахсларга нисбатан БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача маъмурий жарима қўлланишига сабаб бўлади (ушбу ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда – БҲМнинг 7 бараваридан
10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади)
.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter