Иш ҳақини қандай ҳисоб-китоб қилиш лозим

13.01.2021
author avatar

Александр НАВОТНИЙ

меҳнат қонунчилиги бўйича эксперт
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияларда:

– иш ҳақини ҳисоблаш учун кадрларга доир ҳужжатлар;
– иш ҳақи тўлаш қоидалари;
– вақтбай ҳақ тўлаш:
        ойлик;
        кунлик;
        соатлик;
– байрам кунлари, тунги вақт учун вақтбай иш ҳақи;
– вақтбай ҳақ тўлашда МҲЭКМ;
– натижаларга қараб меҳнатга ҳақ тўлаш:
        ишбай;
        ишбай-мукофот;
        ишбай-прогрессив;
– дам олиш ва байрам кунлари, тунги вақт учун ишбай ҳақ тўлаш;
– ишбай ҳақ тўлашда МҲЭКМ.

 

Иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун кадрларга оид қандай ҳужжатлар керак

Ходимнинг иш ҳақини тўғри ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар керак:

  • янги қабул қилинган ходимлар учун – ходим иш бошлаган сана, лавозими ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизими. Буларни буйруқдан, меҳнат шартномасидан билиб олиш мумкин;
  • ходим учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими. Бу меҳнат шартномасида, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда, жамоа шартномасида ёки бошқа ички ҳужжатда белгиланади;
  • маош ҳажми, тариф ставкаси. Ушбу маълумотлар штат жадвалида, меҳнат шартномасида қайд этилади;
  • вақтбай меҳнатга ҳақ тўлашда – ой давомида амалда ишлаган вақт.  Ушбу маълумот иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилади;
  • ишбай тизимда – ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳажми, ишбай ҳақ нархлари. Ушбу маълумотлар бажарилган ишлар нарядида, меҳнат шартномасида, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда қайд этилади;
  • ходим таътилда ёки «касаллик таътилида» бўлганми, ходим иш жойида бўлмаганлигининг бошқа сабаблари. Булар ҳақида сиз, таътил тўғрисидаги буйруқдан, меҳнатга лаёқатсизлик варақасидан, иш вақтини ҳисобга олиш табелидан билиб оласиз;
  • мукофотлаш ёки ундириш ҳақида. Бу моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низомда, мукофотлаш тўғрисидаги буйруқда, ундириш тўғрисидаги буйруқда қайд этилади;
  • ишдан бўшатилган ходимлар бўйича – ходим ишни тўхтатган сана. Буни буйруқдан билиб олиш мумкин;
  • иш ҳақини ҳисоблаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.

Ушбу ҳужжатлар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини тасдиқлаш учун ҳам зарур ҳисобланади. Уларнинг нусхаларини иш ҳақи ҳисоб-китобига илова қилган ҳолда, алоҳида папкага тикинг. Ҳужжатларнинг асл нусхалари ходимлар бўлимида ёки бошқа бўлимларда сақланиши керак.

Агар компанияда ходимлар ҳисобини юритиш бўйича дастур ўрнатилган бўлса, у ҳолда ходимлар бўлими унга маълумотларни киритиб боради, бухгалтерия эса улар асосида ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Иш ҳақи ҳисоб-китобининг умумий қоидалари

Ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига боғлиқ равишда ҳар ойда иш ҳақини ҳисобланг –...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг