Алоҳида ҳолларда реализация қилишдан кўрилган даромадни аниқлаш

31.08.2022
author avatar

Дилшод Султонов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– узоқ муддатли контрактлар бўйича олинадиган даромадлар;
– чет эл валютасидаги даромадлар;
– воситачилик хизматларидан олинган даромадлар;
– воситачилик хизматлари кўрсатилишини расмийлаштириш;
– сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан реализация қилиш;
– товар (хизмат)ларни таннархидан паст нархда реализация қилиш.

 

Узоқ муддатли контрактлар бўйича олинадиган даромадлар 

Узоқ муддатли контрактларни бажаришдан олинган даромадларни ҳисоб маълумотлари асосида даромадни тан олишнинг бир меъёрда эътироф этиш принципини ҳисобга олган ҳолда тақсимланг. Бу шундай контрактларки, улар бўйича ишлар:

  • узоқ (бир солиқ даври, яъни календарь йилдан ортиқ) муддат мобайнида бажарилади;
  • контракт шартлари билан бу ишларнинг босқичма-босқич топширилиши назарда тутилмаган  .

Шу билан бирга Солиқ кодексида ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида узоқ технологик даврийликдаги узоқ муддатли контрактлар (улар бўйича хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса) бўйича айланмани ҳар бир календарь ойнинг охирги санасига кўра аниқлаш мажбурияти  белгиланган .

Buxgalter.uz рекомендует

ҚҚС ва фойда солиғини аниқлаш даврийлигининг ҳар хиллигини ҳисобга олиб, узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадни ҳар ойда аниқланг.

Даромадни контракт бўйича сарфланган умумий харажатлар суммасидаги солиштирма вазндан келиб чиқиб аниқланг

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг