Янгиликлар

Солиқчилар кимлар учун рўйхатдан ўтказиш бекор қилинишини тушунтириб беришди

14.10.19
Солиқ тўловчилар диққатига! Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги ҳолларда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган ҚҚС тўловчиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома БЕКОР ҚИЛИНИШИ ҳақида хабар берди:

Бош бухгалтерлардан ишдан бўшашидан бир ой олдин огоҳлантиришни талаб қиладилар

11.10.19
ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Меҳнат кодексининг лойиҳасига бош бухгалтер ёки унинг вазифаларини амалга оширувчи бошқа ходим билан меҳнат муносабатларининг айрим жиҳатларини тартибга солувчи моддалар киритилган. Илгари улар билан меҳнат шартномаси умумий асосларда тузилган ва бекор қилинган.

Ўзбекистонда солиқ текширувларига нисбатан хавф-хатарга йўналтирилган ёндашув жорий этилади

09.10.19
Инсофли солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити – бу инсон ресурсларидан самарасиз фойдаланиш. Солиқ текширувига нисбатан янгича ёндашувлар ҳақида Молия вазирлиги вакиллари солиқ текширувлари соҳасида халқаро амалиётни қўллашга доир амалий семинар чоғида сўзлаб беришди.

Кимлар ҚҚС тўловчилар реестрига кирмайди ва бунинг оқибати қандай бўлади

09.10.19
ДСҚ ҚҚС тўловчиларни рўйхатга олиш қоидаларига ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда. Бунда махсус реестрга барча хоҳловчилар ҳам кира олишмайди. Бу Давлат солиқ қўмитасининг ҚҲТБТ порталида эълон қилинган Қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни жорий этишни нима қийинлаштириши мумкин

09.10.19
ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Вазирлар Маҳкамасининг қарори қайта ишланишга муҳтож. Акс ҳолда онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни жорий этиш нафақат тадбиркорлар ва бухгалтерлар учун, балки ДСҚнинг ваколатли ташкилотлари учун ҳам бош оғриғига айланиши мумкин.

ДСҚ иш ҳақини яшириш ҳолатларини қандай аниқлайди

08.10.19
ДСҚ хавфни таҳлил этиш тизими иш ҳақини камайтириш ҳолатларини аниқлашда қандай ёрдам бераётганлиги ҳақида сўзлаб берди.

Электрон меҳнат шартномалари жорий этилиши билан иш берувчиларни нималар кутади

07.10.19
Ўзбекистонда Ягона меҳнат миллий тизими ишга туширилишга тайёрланмоқда. У иш берувчиларга кадрлар ишини юритишнинг янги имкониятларини, ходимларга ва давлат органларига – фуқароларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги ахборотдан қулай фойдаланиш имкониятини таъминлайди.

ДСҚ 15% ҚҚСга ўтишнинг айрим масалаларига доир тушунтириш берди

07.10.19
ҚҚС ставкасининг 20 дан 15 фоизга пасайтирилиши муносабати билан Давлат солиқ қўмитаси тушунтириш хати берди.

Бухгалтер 10 октябрга қадар нима қилиши керак

04.10.19
Ҳурматли бухгалтерларга октябрь ойининг яқинлашиб қолган назорат саналари ҳақида эслатиб ўтамиз.

Марказий банк импорт операциялари бўйича валюта конвертацияси билан боғлиқ чекловлар тўғрисида муносабат билдирди.

03.10.19
Товар ва хизматлар импорти учун мўлжалланган хорижий валюта конвертациясини чеклаш фақатгина давлат харидларига нисбатан амал қилади ва давлат улуши бўлган корхоналарга нисбатан қўлланилади. Бошқа хўжалик субъектлари тижорат банкларида чекланмаган миқдорда валютани сотиб олишлари мумкин. Марказий банк сайтида эълон қилинган изоҳда шу ҳақда маълумот берилади.

Доннинг қаерда ишлаб чиқарилиши ҚҚС бўйича имтиёзга қандай таъсир кўрсатади

03.10.19
Донни қайта ишлайдиган корхоналар ва маҳаллий дондан фойдаланган ҳолда қолипли нон ишлаб чиқарувчиларнинг ҚҚС бўйича имтиёзлари 2020 йил 1 июлга қадар сақланиб қолади.

Дилшод Султонов давлат томонидан ҚҚС ставкаси нега 15%гача пасайтирилганини тушунтириб берди

03.10.19
Президентнинг 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сон Фармони билан солиқ сиёсатига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Улардан кутилаётган натижалар ҳақида buxgalter.uz га молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб берди.

Солиқ сиёсатидаги сўнгги ўзгартиришлар

03.10.19
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Беҳзод МУСАЕВ ЎзАга берган интервьюсида ҚҚСнинг 15 фоизлик ставкасини жорий этиш жараёнида тадбиркорлик субъектлари олдида турган биринчи навбатдаги вазифалар ҳамда Президентнинг ПФ-5837-сон Фармони билан киритиладиган бошқа ўзгартиришлар ҳақида сўзлаб берди.

Онлайн-НКМ ва виртуал касса: бухгалтер нималарни билиши керак?

02.10.19
Жорий этиладиган онлайн-НКМ ва виртуал касса тизими қандай бўлади? Ишлаш учун қурилмани қандай тўғри танлаш мумкин? Барча муҳим янгиликлар – шарҳимизда.

1 октябрдан акциз солиғи ставкаси оширилади

30.09.19
Илгари режалаштирилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ставкалари оширилиши билан бирга нефть маҳсулотлари, газ, мобиль алоқа ва полиэтилен гранулалар ставкалари ҳам оширилади.

5 октябргача бухгалтер нима қилиши керак

30.09.19
5 октябрь: •2019 йилнинг сентябрида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (СК 188-моддаси 1-қисми).

Алкоголли маҳсулотлар бозорининг улгуржи корхоналарига янги солиқлар жорий этилмайди

30.09.19
Молия вазирлиги алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланиш учун лицензияга эга корхоналарга Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига соф тушумнинг 5%ини ўтказиш мажбуриятини юклайдиган норма юзасидан тушунтириш берди.

Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш: сервис корхоналари қандай йўл тутиши керак?

27.09.19
Юридик шахсларга сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослаштирилган корхоналар бухгалтерларида электрон ҳисобварақ-фактураларга (ЭҲФ) ўтиш юзасидан талай саволлар юзага келмоқда. Ўтиш даври қийинчиликларини қандай енгиб ўтиш мумкинлигини тушунишга ҳаракат қиламиз.

Нега бухгалтерлар электрон ҳисобварақ-фактурага ўтишга шошилмаяптилар

27.09.19
2019 йил 1 июлдан бухгалтерларга ихтиёрий равишда электрон ҳисобварақ-фактураларга (ЭҲФ) ўтиш имконияти берилди. Бундай қарор амалиётчилар орасида қанчалик оммавийлашган ва нима учун? Буни buxgalter.uz телеграм-каналида ўтказилган сўров давомида ва бухгалтерлар билан кичик интервьюларда аниқлашга уриниб кўрдик. Аниқланган муаммоларнинг кўпчилигини қонун органлари иштирокисиз ҳал этиб бўлмайди.

ДСҚ онлайн-НКМ ва электрон ҳисобварақ-фактуралар инфратузилмасини якунига етказмоқда

27.09.19
ICTWEEK UZBEKISTAN доирасида Солиқ қўмитаси my.soliq.uz порталидаги кенг кўламли ўзгаришлар ва жорий этилаётган солиқ маъмуриятчилиги тизимлари тақдимотини ўтказди.