Янгиликлар

Солиқчилар тушумни пасайтириш кўрсаткичларини қандай аниқлашади

26.09.19
ДСҚ “Шаффоф бизнес. Хатоларни биргаликда тўғрилаймиз” акциясининг илк натижалари ҳақида хабар берди. Ўхшаш бизнес моделига эга ҳамда ҚҚС ва бошқа солиқларни тўлашдан бўйин товлаётган импорт қилувчилар ва тадбиркорлик субъектлари биринчилардан бўлиб солиқ органининг диққат марказида бўлдилар.

Солиқлар яна ўзгарди. Нима қилиш лозим?

26.09.19
Президент “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Энг муҳим ўзгартиришлар ҚҚС, ЯИТ ва фойда солиғига тегишли.

Ким алкоголь билан улгуржи ва чакана савдо қилиши мумкин

25.09.19
Молия вазирлиги алкоголь билан улгуржи савдо қилувчи корхоналар устав фондида мажбурий равишда давлат улуши мавжуд бўлиши тўғрисидаги талабни бекор қилишни таклиф қилди.

Ўқиганлик, иш стажи ва иш ҳақи ҳақидаги архив маълумотномалари – онлайн

25.09.19
2020 йил 1 июнга қадар архив иши соҳасидаги қатор давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатишни бошлайдилар.

Онлайн-НКМ ва виртуал кассанинг жорий этилиши бухгалтерия ҳисобига қандай таъсир кўрсатади

19.09.19
Бухгалтерлар «виртуал касса» атамаси пайдо бўлиши билан энди савдо тушуми ҳам виртуал ҳисобга олинади деб ҳазил қиладиган бўлдилар. Бироқ қонун чиқарувчилар буткул бошқа натижани: тушум ҳажмини аниқлашни ва тўланиши лозим бўлган солиқлар ҳисоблаб чиқарилишининг янада аниқ бўлишини кутмоқдалар.

2020 йилда тўқимачилик саноатида янги солиқ имтиёзлари пайдо бўлади

19.09.19
Президентнинг 16.09.2019 йилдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сон қарори қабул қилинди.

Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур?

18.09.19
Кўп бухгалтерлар my.soliq.uz сайтидаги ўзларининг шахсий кабинетларида, E-factura» бўлимида электрон ҳисобварақ-фактуралар (25.06.2019 йилдаги 522-сон ВМҚ) билан ишлашни фаол синаб кўришмоқда.

Лизингда ҚҚС бўйича қандай имтиёзлар бор?

18.09.19
2020 йил 1 январга қадар маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилар уни реализация қилиш чоғида ҚҚС тўлашдан озод этилади. Бу Президентнинг 4.04.2019 йилдаги ПҚ-4268-сон қарорида белгиланган. Шунингдек 2020 йил 1 январга қадар лизинг бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг алоҳида тартиби белгиланган. buxgalter.uz илтимосига биноан, лизинг операцияларига солиқ солишда мураккаблик туғдираётган, шу жумладан ПҚ-4268-сон қарор юзасидан саволларга молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради.

III чорак учун кимлар кузатилади?

18.09.19
Жорий йилнинг III чорагида танланма кузатувга киритилган кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхати тасдиқланди ва Давстатқўм сайтида (stat.uz) эълон қилинди.

Ходимнинг лавозим маоши қандай ҳисобланади?

18.09.19
Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланди.

Мамлакат бўйлаб хизмат сафарлари: нормалар аниқлаштирилди

18.09.19
Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди.

25 сентябргача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим

16.09.19
Жорий йилнинг сентябрь ойидаги солиқ календарининг яқинлашиб келаётган «қизил» саналари ҳақида ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз.

Лойиҳа ишлари энди қатъий вақт доирасида чекланди

16.09.19
2019 йил 9 сентябрдан қурилиш объектлари учун лойиҳа-тадқиқот ишлари қийматини аниқлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Шахсий кабинетда солиқ тўловчиларни қандай янгиликлар кутмоқда

13.09.19
my.soliq.uz порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида янги имкониятлар пайдо бўлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси бош инспектори Акмал Ҳайдаров сўзлаб берди.

ҚҚС ставкасини 20 дан 15 фоизга камайтиришга ваъда бермоқдалар

13.09.19
Ўзбекистонда ҚҚС бўйича туб ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Ҳукумат солиқ ставкасини 20 дан 15 фоизга камайтириш бўйича чоралар кўради, деб хабар берилди Давлат солиқ қўмитасида.

СК лойиҳаси: бизни қандай молиявий санкциялар кутмоқда

13.09.19
Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳаси молиявий санкцияларнинг миқдорлари ва қўлланилиши тартибини ўзгартиради, шунингдек уларнинг янги турларини жорий этади.

Адлия вазирлигига қонун ҳужжатларидаги муаммоларни телеграм-бот орқали хабар қилинг

12.09.19
Сизнингча тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида ортиқча талаблар, қарама-қаршиликлар ёки эскирган нормалар мавжуд бўлса ёки уларни такомиллаштириш зарур деб ҳисобласангиз – хабар беринг.

Энди доимий жойлашган жойидан қатъи назар кредит юзасидан исталган банкка мурожаат қилиш мумкин

11.09.19
Банклар филиаллари бош банк билан қўшимча келишувсиз ўзлари кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу кредитлаш жараёнларини жиддий равишда соддалаштириши ва тезлаштириши лозим.

СКнинг янги таҳрири: Жисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари

11.09.19
Янги Солиқ кодексининг лойиҳасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича турар жой ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган объектлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига солиқ солиш юзасидан илгари юзага келган саволлар ечимини топди.

СКнинг янги таҳрири: ЯСТ – айланмадан солиқ

11.09.19
Янги Солиқ кодекси лойиҳаси ЯСТ ўрнига айланмадан солиқ тўлаш кўринишида солиқ солишнинг соддалаштирилган режимини жорий этмоқда. Айланмадан солиқ ЯСТ учун белгиланган солиқ солишнинг барча шартларини сақлаб қолган.