ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
Ўрта бизнес йўлга қўйилаётган ҚҚСнинг занжирига зарар етказиши мумкин
Келаси йилнинг апрель ойидаёқ Ўзбекистонда ўз имтиёзлари ва преференцияларига эга ўрта бизнес пайдо бўлиши мумкин. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Президент қарорининг тегишли лойиҳасини муҳокамага қўйди. Агар у ўзгаришларсиз қабул қилинса, охирги йилларда йўлга қўйилаётган ҚҚС занжирининг бутунлигига янги хавф юзага келади.
Ўрта бизнес тоифасига 100 дан 150 нафаргача ходимга эга ишлаб чиқариш корхоналарини, штатида 70 дан 100 нафаргача киши бўлган қурилиш ташкилотларини киритиш таклиф қилинмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳаси ва улгуржи савдода бу тоифага штатида 30 дан 40 нафаргача киши бўлган ташкилотлар, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида – 20-30 нафар киши штатида бўлган ташкилотлар киритилади.
Ушбу тадбиркорлик субъектларига кичик бизнесдаги каби имтиёзларни тақдим этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу қисмида ҳужжатни аниқлаштирган маъқул. Барча тақдим этиладиган имтиёзларни аниқ белгилаш мақбул кўринади. Бугунги кунда кичик бизнесга имтиёзлар турли норматив ҳужжатлар билан тақдим этилган. Бу уларни қўллашни қийинлаштириши мумкин.
Бу – муҳим, сабаби ушбу чора-тадбирлар қуйидагиларни ривожлантиришга йўналтирилган:
- хом ашё ва материалларни дастлабки қайта ишлаш;
- бутловчи маҳсулотлар, жиҳоз ва асбоб-ускуналар, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари ишлаб чиқариш;
- чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари.
Йиллик маблағлар айланмаси корхоналарни ўрта бизнесга киритишнинг бошқа мезони ҳисобланади. Йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан 3 млрд сўмгача бўлган корхоналарни ҚҚС тўлашдан озод қилиш таклиф қилинмоқда. Ва ушбу сиёсий қарор йўлга қўйилаётган ҚҚС занжирини бузиши мумкин.
Лойиҳа бўйича таклиф ва фикр-мулоҳазаларни 27 декабрга қадар ҚҲТБТ порталида билдириш мумкин.
Олег ГАЕВОЙ