Янгиликлар

Экспорт қилувчиларга – ҚҚС тўлашни кечиктириш, кредитлар ва ташиш бўйича харажатларни компенсация қилиш

27.05.19
Президентнинг 24.05.2019 йилдаги қарори экспорт фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш ва суғурта ҳимояси бўйича бутун комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади

Кредит ташкилотларига истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганликлари учун жарима солинади

27.05.19
Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини бузганликлари учун банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга қўлланадиган санкциялар тасдиқланди.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга қўшимча солиқ имтиёзлари берилади

24.05.19
Президентнинг 2019 йил 23 майдаги “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Иқтисодий суд ишларини юритишга судгача мажлис жорий этилмоқда

24.05.19
Иқтисодий процессуал кодексга тегишли тузатишлар киритилди

Парламент фракциялари Давлат бюджетининг ижросини кўриб чиқдилар

24.05.19
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фракцияларнинг йиғилишлари бўлиб ўтди, уларда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йилдаги ҳамда 2019 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси муҳокама қилинди

Парламентда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиб-таомили ўзгарди

24.05.19
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (22.05.2019 йилдаги ЎРҚ-540-сон Қонун)

Тошкентда немис технологиялари бўйича пластик карталар ишлаб чиқариш ишга туширилади

24.05.19
Йилига 75 млн дона ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий завод қуриш билан ЯУПМ қўшма корхонаси ва «Veridos GmbH» немис компанияси шуғулланади

Бухгалтерлар орасида сўров ўтказилмоқда

23.05.19
Саволларга жавоб бериб, чегирмани қўлга киритинг ва таълим марказларининг ўқитиш даражасини оширинг!

Уйлар барча зарур телеком-инфратузилма билан қурилади

23.05.19
Президент 22.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади

Давлат тижорат секторидаги иштирокини камайтиришда давом этади

23.05.19
Бу Президентнинг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4325-сон қарорида назарда тутилган

Қандай ҳужжатлар ЛБМА қошидаги Марказда экспертизадан ўтказилади

23.05.19
«Электрон ҳукумат» тизими доирасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилашга бағишланган навбатдаги ҳужжат қабул қилинди

Нотариал ҳаракатлар учун қанча ҳақ тўланади

23.05.19
2019 йил 1 июндан нотариуслар фаолиятида СМС-хабар бериш электрон тизими жорий этилади

Хорижга чиқиш паспорти учун анкета: бир варақда

23.05.19
16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди

Инвестиция, бошқарув компаниялари ва венчур фондлари қандай ишлайди

23.05.19
Инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисида низом тасдиқланди

Қандай импорт қилувчилар камерал назорат остига тушади

22.05.19
Товарларни импорт қилишда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар хавфини паст, ўртача ёки юқори хавф жумласига киритишнинг мезонлари қандай?

«НUMO» банк картасини қаерда очтириш мумкин

22.05.19
Савдо ва сервис марказларининг пештахта ва кассаларида «НUMO» карталарини тўлов учун қабул қиламиз» қабилидаги эълонларга кўзингиз тушаётгандир. Бироқ, янги тизимдаги картани қаерда очтириш мумкин? Унинг инфратузилмаси бугунги кун талабларига қанчалик жавоб беради? Мухбиримиз ана шу саволларга жавоб топди.

ЭКИҲ ўтмишда қолади

22.05.19
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ, базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори унинг ўрнини босади

$50 000 гача заргарлик буюмлари – хорижий кўргазмага контракт ва БЮДсиз

22.05.19
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3451-сон қарорига тегишли қўшимчалар киритилди

Муқобил энергетикани ривожлантириш солиқ имтиёзлари билан рағбатлантирилади

22.05.19
21.05.2019 йилдаги «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги ЎРҚ–539-сон Қонун эълон қилинди

Меҳмонхона хизматлари: брон қилишдан расмийлаштиришгача

22.05.19
Республикамиз ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш қоидалари: брон қилиш, ташриф буюрувчиларни расмийлаштириш, никоҳ муносабатларидан қатъи назар жой бериш, бепул хизматлар доираси ва бошқаларни белгиловчи намунавий низом қабул қилинди