ДМ билан боғлиқ бўлмаган норезидентларга даромадлар тўласангиз, ўқиб чиқинг:
ЭҲФга ўтишда солиқ тўловчиларда қандай хавф-хатарлар юзага келиши мумкин
Электрон ҳисобварақ-фактурага ўтишнинг амалий масалаларига доир кенг кўламли тадбирга тайёрланишда «Дидокс» тизими ишлаб чиқувчилари, «Norma» МЧЖ экспертлари ва «Менталист» ўқув маркази билан биргаликда амалиётчи бухгалтерлар орасида сўров ўтказилди. У нафақат электрон ҳужжат айланишини жорий этишнинг техник мураккабликлари, балки ЭҲФ тизимида корхона товар айланишини мажбурий ва ўз вақтида кўрсатиш билан боғлиқлигини кўрсатди.
Электрон ҳисобварақ-фактурани (ЭҲФ) ўтиб кетган сана билан расмийлаштиролмайсиз, алмаштириб қўёлмайсиз, йўқ қила олмайсиз. ЭҲФни жорий этиш, шубҳасиз, солиқ назоратини кучайтиради ва солиқ солишдан қочиш схемасига ДСХО томонидан муносабат билдирилишини тезлаштиради.
Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегиясини таҳлил қилган ҳолда солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятлари ижросини қасддан ёки билмасдан бузишда хавф-хатарларнинг асосий жиҳатларини белгилаш мумкин.
1. ЭҲФ хавф-хатарни баҳолашнинг замонавий услублари дастаги, хуфёна оборот ва назорат қилинмайдиган даромадлар кўламини қисқартириш сифатида.
2020 йил январь ойидан бошлаб текширувларга мораторий тугайди. Камерал бошқарув учун хуфёна оборотнинг таянч нуқтаси – солиқ тўловчининг реализация қилиш бўйича ҳисоб ва ҳақиқатдаги маълумотларининг номувофиқлиги. ЭҲФни камерал назоратнинг бошқа чоралари (масалан, корхонанинг молиявий ҳисоботи таҳлили, айнан устама фоизини товарларни харид қилиш ва юклаб жўнатиш бўйича ЭҲФ маълумотлари билан таққослаш) билан бирга жорий этиш реал вақт режимида омборларда товарлар қолдиғининг ҳақиқатдаги маълумотларини кузатиб бориш имконини беради. Тафовутга амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ солинади ва шу тариқа, хуфёна оборотларда солиқ йўқотишлари ўрни қопланади. Бошқача айтганда, ҳатто юклаб жўнатиш “яширин” бўлган тақдирда ҳам, омборлардаги қолдиқлар фарқига худди солиқ тўловчининг баён қилинган реализацияси каби солиқ солинади.
2. ЭҲФ - ўз фаолиятини солиқ қонунчилиги соҳасидан ташқарида амалга ошираётган шахсларнинг норасмий секторидан легаллаштиришга кўмаклашиш чораси сифатида.
Реализация қилишдан олинган тушум учта муҳим солиқ – ҚҚС, фойда солиғи, оборот солиғини ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади. ЭҲФни жорий этишда юклаб жўнатишни ўз вақтида ҳужжатли акс эттириш солиқ тўловчиларга солиқ солинадиган базани энг аниқ тарзда шакллантириш имконини беради.
Шуни таъкидлаб ўтамизки, айни пайтда ДСХО томонидан https://rouming.uz/, https://soliq.uz/ сайтларида электрон ҳужжат айланишига ўтиш бўйича маслаҳат бериб, қўллаб-қувватлаш амалга оширилмоқда.
3. ЭҲФ - трансферт нархларни белгилаш соҳасида солиқ маъмуриятчилигининг таҳлилий базаси сифатида.
Реализация қилиш нархларидаги тафовутлар, чегирма қўллаш ва қайтаришда реализация қилишга асосланган ва асосланмаган тузатишлар киритишни таҳлил қилиш реал вақт режимида товарлар ҳаракати занжирини кузатиб бориш ва умумбелгиланган солиқларни тўловчи солиқ тўловчиларда реализация қилиш қийматини сунъий равишда пасайтириш бўйича схемани аниқлаш имконини беради.
4. ЭҲФ - умумбелгиланган солиқлар режимига ўтишни белгиловчи кўрсаткич сифатида.
Товар айланиши белгиланган чегарадан ошадиган солиқ тўловчилар, қонунга мувофиқ ҳисобот даврларида умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтадилар. Юклаб жўнатиш вақти оралиғини солиштириш товар оборотини пасайтириш, имкон қадар кўпроқ оборот солиғи ёки қатъий белгиланган солиқ режимида қолиш мақсадида реализация қилиш ўз вақтида акс эттирилмаганлиги фактини аниқлайди.
5. ЭҲФни таҳлил қилиш - инсофли солиқ тўловчилар учун “яшил зона”нинг муҳим омили сифатида.
ЭҲФни таҳлил қилиш инсофли солиқ тўловчилар турини белгилаш учун мезонлардан бири бўлиши мумкин. Хусусан, ЭҲФнинг сақлаш жойидан маълумотларни юклаб олиш асосида камерал назорат уларни харидорларнинг бутун сектори бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш бўйича солиқ тўловчиларнинг солиқ ҳисоботи маълумотлари ва нарх белгилаш параметрлари билан текшириш имкониятини беради. Солиштиришнинг юқори даражаси ва солиқ тўловчиларнинг ушбу кўрсаткичларининг ҳаққонийлиги – яшил зонанинг яққол мезонларидан бири.
6. Солиқ мажбуриятларини ихтиёрий ижро этиш даражасини 90 фоизга етказиш.
Электрон ҳужжат айланишини жорий этиш атайин солиқ солишдан қочиш схемасини қўллаш имкониятини мураккаблаштиради ва инсофли солиқ тўловчиларнинг ДСХО билан алоқа қилишини анча соддалаштиради.
Хулоса. Йўлга қўйилган ҳужжат айланиши тизимига, ҳисобни автоматлаштиришнинг юқори даражасига эга, билим ва кўникмаларга эга бухгалтерлар штати мавжуд ташкилотлар учун ЭҲФга ўтиш қийин бўлмайди. Электрон товар айланишини солиқ қонунчилиги талабларига мувофиқ солиқ ҳисоботини автоматик тарзда шакллантириш имконини берадиган 1С ва 1UZ ҳисоб тизимлари билан мужассамлаштириш корхонанинг вақт ва пул ресурсларини тежашга олиб келади.
ДСХО сизни “инсофли солиқ тўловчилар” тоифасига киритган тақдирда солиқ текширувлари сизга дахл қилмаслиги мумкин.
Р.S. «Менталист» ўқув маркази:
- малака ошириш курсларини ўтказади;
- корхонанинг дастурий таъминоти ва ҳисобни тўлиқ автоматлаштиришни амалга ошириш бўйича «Venkon» ва 1UZ нинг расмий ҳамкори ҳисобланади;
- бухгалтерлик хизматларини кўрсатади.
Бизнинг мутахассисларимиз нафақат техник кўмак беришади, балки бухгалтерия ва солиқ ҳисоблари операцияларини тўғри акс эттиришда ёрдам беришади.
Наталья Туралинова,
«Менталист» маркази директори,
сертификатланган амалиётчи бухгалтер